O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭМУЛЬСИЯ [лот. — соғиб олинган 
(сут)] — бир-бири билан аралашмайди-


www.ziyouz.com кутубхонаси
128
ган суюқ дисперсион муҳит ва суюқ (баъ-
зан газ) дисперс фазадан иборат система. 
Ўзаро Э. ҳосил қиладиган 2 суюқлик бир-
бирида жуда оз эрувчан бўлиши лозим. 
Мас, Э. ҳосил қилувчи суюқликлардан 
бири сув, иккинчиси эса сувда оз эрий-
диган ёки бутунлай эримайдиган бошқа 
бир суюқлик (мас, ёғ, бензол, хлороформ 
ва ҳ.к.) бўлиши мумкин. Сувда оз эрий-
диган суюқлик шартли равишда «мой» 
(«ёг») деб аталади.
Суюқликларнинг қайси бири дис-
перс фаза бўлишига қараб Э. 2 турга 
бўлинади. Агар «мой» томчилари сув 
ичига тарқалган бўлса (яъни «мой» дис-
перс фаза бўлса), бундай Э. мойнинг сув-
даги Э.си дейилади, аксинча,сув томчи-
лари мой ичига тарқалган бўлса, бундай 
Э. сувнинг мойдаги Э.си деб аталади.
Э. жумласига суюклик билан газ-
дан ташкил топган дисперс система — 
кўпикни ҳам киритиш мумкин, чунки 
кўпиқда дисперсион муҳит газ билан 
суюқ ҳолатлаги чегара сирт орқали бир-
лашади. 2 соф суюқликни бир-бири би-
лан аралаштириб, суюлтирилган (кон-
центрацияси 2% дан ортиқ бўлмаган) Э. 
ҳосил қилиш мумкин. Бундай Э. бир оз 
вақт ўттанидан кейин ундаги дисперс 
фаза томчилари бир-бири билан бирла-
шиши туфайли 2 қаватга ажралади.
Э. томчиларининг бир-бири билан 
бирлашиш ҳодисаси коалесценция деб 
аталади. Э. олиш учун, биринчидан, Э. 
таркибига кирувчи суюқликларни етар-
ли даражада дисперс ҳолатга ўтказиш 
ва, иккинчидан, ҳосил бўлган дисперс 
системани барқарорлаштириш керак. 
Бунинг учун системага суюқликларнинг 
сирт 
таранглигини 
камайтирадиган, 
суюқликлар чегарасида мустаҳкам парда 
ҳосил қилиб, дисперс фаза томчилари-
нинг бир-бири билан бирлашишига йўл 
қўймайдиган 3-модда — эмульгатор ки-
ритиш керак. Э.нинг хоссалари ҳам, тури 
ҳам фақат 3 нарсага боғлиқ: I) дисперс 
фаза; 2) дисперсион муҳит ва 3) эмульга-
торлар. Бу 3 модда орасидаги миқдорий 
ва сифат нисбатларининг ўзгариши Э. 
хоссаларини ва унинг турини тубдан 
ўзгартиради.
Э. хоссалари жиҳатидан 3 синфга 
бўлинади: суюлтирилган Э.лар; концен-
трланган Э.лар; юқори концентрацияли 
Э.лар. Бир типдаги Э.нинг иккинчи тип-
даги Э.га ўтиш ҳодисаси Э. фазаларининг 
алмашинуви дейилади. Механик таъсир 
натижасида ҳам Э. фазаларини алмашти-
риш мумкин. Мас, қаймоқни қувлаб мой 
тайёрлашда мойсув типидаги Э. сувмой 
типидаги Э.га айланади.
Э. техника ва биол.да, озиқ-овқат са-
ноати ва бошқаларда катта аҳамиятга 
эга. Э.ланиш (Э.нинг емирилиш) жара-
ёнлари совун пишириш, нефть таркиби-
даги сувни йўқотиш, нефть солинадиган 
идишларни тозалаш, сариёғ ва маргарин 
ишлаб чиқариш, табиий каучукни қайта 
ишлаш, керакли суюқликдаги сурков 
мойлари тайёрлаш ва бошқаларда кенг 
қўлланади. 
ЭНАРГИТ (юн. — аниқ) — сульфид-
лар синфига мансуб минерал. Кимёвий 
таркиби Си
3
Аз8
4
. Аралашмалари 8Ь (6% 
гача), Ғе, 2п. Ромб сингонияда кристалла-
нади. Кулранг, қора кристаллари устун-
симон шаклда. Агрегатлари донадор. 
Шаффоф эмас, металлсимон ялтирайди. 
Қаттиқлиги 3,5, зичлиги 4,3—4,5 г/см
3

Ўртача трали гидротермал конларда уч-
райди. Э.нинг нураш жараёнида малахит, 
азурит, мис арсенатлари ва бошқалар ми-
нераллар ҳосил бўлади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish