www.ziyouz.com кутубхонаси
274
барча умуртқалиларда пайдо бўлган. Э.
сут эмизувчиларда айниқса яхши ривож-
ланган. Товуш тебранишлари ташқи Э.
йўли (ташқи қулоқ) орқали ўтиб, ноғора
пардани тебратади. Тебранишлар ўрта
қулоқдаги суякчалар орқали ички қулоқ
суюқлиги (перилимфа ва эндолимфа)
га ўтади. Пайдо бўлган гидромеханик
тебранишлар чиғаноқ тўсиғи (асосий,
яъни базиляр мембрана)ни ва унда жой-
лашган рецептор аппарат (Корти органи)
ни тебратади. Базиляр мембрананинг ме-
ханик хусусияти унинг узунлиги бўйлаб
бир хил бўлмайди: юқори частотали те-
бранишлар базиляр мембрананинг ички
қулоқ чиғаноғи асосида, паст частотали
тебранишлар эса унинг учки қисмида
максимал амплитудага эга бўлган те-
бранишларни пайдо қилади. Шундай
қилиб, Корти органида товуш тебраниш-
лари механик энергияси рецепторларни
қўзғатади, қўзғалиш рецепторлардан Э.
нервлари толаларига берилади. Нерв-
ларда пайдо бўлган
биоэлектр потен-
циаллар Э. системаси маркази бўлимига
ўтказилади. Э. сигналлари фақат ҳаво
орқали эмас, балки калла суяклари
орқали ҳам ички қулоққа ўтказилиши
мумкин.
Э. сезгирлиги Э.нинг абсолют че-
гараси орқали баҳоланади. Бу чегара
товушнинг Э. мумкин бўлган минимал
интенсивлиги дицибал (дб) ҳисобида
белгиланади. Қабул қилинадиган товуш
тебранишлари частотаси диапазони Э.
эгри чизиғи, герц ёки килогерц билан
ифодаланади. Одам 10—20 гц дан 20
кгц гача бўлган товуш тебранишларини
қабул қилади, 10 гц дан паст тебранишли
товушлар узлуксиз товуш тарзида қабул
қилинмайди. Одамда Э.нинг энг қуйи
чегараси 1—3 кгц частотага тенг. Жуда
юқори тебранишли товуш тўлқинлари
— шовқин (мас, 140 дб оғриқ пайдо
қилади; 150 дб товушга одам чидай ол-
майди). Ҳар хил ҳайвонлар турли диа-
пазондаги товуш тўлқинларини (мас,
ҳашаротлар 0,2 кгц — 500 кгц, балиқлар
50—100 гц — 3—5 кгц, дельфинлар 100
гц —200 кгц) қабул қилади. Умуртқали
ҳайвонлардан қушларнинг Э. сезгирлиги
судралиб юрувчиларникидан, сут эмизув-
чиларники қушлар ва судралиб юрувчи-
ларникидан юқори бўлади.
Товушни фарқлаш имконияти диффе-
ренциал чегара, яъни Э. мумкин бўлган
товуш ўзгаришининг минимал чегараси
(интенсивлиги ёки частотаси) билан бел-
гиланади. Одамда товушни фарқлаш диф-
ференциал чегараси (ўртача диапазонда)
интенсивлик бўйича 0,3—0,7 дб, частота
бўйича
2— 8 гц га тенг. Товуш сигналлари
кучайиши билан товушни фарқлаш ҳам
кучаяди, унинг дифференциал чегараси
эса камайиб боради. Бундай ҳолат нутқ
сигналлари ва мусиқа оҳангларини қабул
қилишда ҳам намоён бўлади. Одамни
мусиқа оҳанглари абсолют баландлиги-
ни аниқлай олиш қобилияти абсолют Э.
дейилади. Бошқа бегона товушлар таъ-
сирида товушни қабул қилиш хусусияти
ёмонлашуви, ҳатто бутунлай йўқолиши
мумкин (ниқобланиш ҳодисаси). Кучли
товушлар узоқ вақт давомида таъсир эт-
ганида Э. сезгирлиги пасаяди (физиоло-
гик адаптация). Э. системаси иккала сим-
метрик жойлашган қисмларининг ўзаро
таъсири товуш манбаини аниқлашга
имкон беради (бинаурал эффект). Бир
қанча ҳайвонлар (кўршапалаклар, дель-
финлар, айрим қушлар) объектлар-
нинг фазода жойлашган ўрни, шакли,
ўлчамини аниқлашга имкон берадиган
махсус Э. системаси — эхолокация ху-
сусиятига эга. Улар ўзлари чиқарган ва
объектдан қайтадиган сигналларни қабул
қилишади. Э.нинг физиологик механизм-
лари узилкесил ҳал этилмаган;
Ад.:Цвикер Э., Фельдкеллер Р., Ухо
как приёмник информации, пер, с нем.,
М., 1971; Физиология сенсорнмх систем,
ч. 2, Л., 1972; Алматов К.Т., Алломурадов
Ш ., Умумийфизиология,Т., 2004.
Do'stlaringiz bilan baham: