www.ziyouz.com кутубхонаси
271
г, ғужуми йирик, чўзинчоқ овал, тўқ
қизил, эти тиғиз, сершира, таркибида
қанд миқдори 20%, нордонлиги 3,8—
4,5%, карсиллайди, пўсти юпқа, ҳосили
фаол ҳарорат йиғиндиси 3400—3800° да
135 кунда, авг.нинг 2-ярмида етилади.
Ҳосилдорлиги 100—120 ц/га. Антракноз
ва раға касаллигига чидамли. Новдалари
узун қолдириб, кўпроқ ишком ёки во-
ишларда ўстирилади. Узуми янгилигида
ейилади. Тошкент, Сирдарё, Наманган ва
Самарқанд вилоятларида кўпроқ экила-
ди.
ЭЧМИАДЗИН (1945 йилгача Вагар-
шапат) — Арманистондаги шаҳар, Ара-
рат текислигида, Эчмиадзин т.й. станци-
ясидан 15 км, Еревандан 20 км. Аҳолиси
60,5 минг киши (1998). Шаҳар мил. ав.
2-асрдан Вардкесаван номи билан маъ-
лум. 2-асрнинг 2-ярми — 4-асрларда Ар-
манистоннинг пойтахти. Машинасозлик,
кимё (пластмасса з-ди), озиқ-овқат (вино
кти, консерва з-ди) саноатлари мавжуд.
Ўлкашунослик музейи, Арманистон дав-
лат картиналар галереясининг филиали,
арман шоири И.М.Иоаннисян уймузейи
ва бошқалар музейлар бор. Меъморий
ва тарихий ёдгорликлардан Собор (303
йил, 5 ва 7-асрларда қайта қурилган) ва
унинг қўнғироқхонаси (17-аср), черков-
лар сакланган. Э. ёнида армангригориан
черкови маркази ҳамда католикос рези-
денцияси жойлашган. Монастирь маж-
муасида меҳмонхона (18-аср), католикос
уйи (18-асрнинг 1-ярми), мактаб (1813),
тош ҳовуз (1846) ва бошқалар бор. Э.
ёнида Звартноц ибодатхонаси харобала-
ри (641—661) мавжуд. Собор ичида ўрта
аср декоратив санъатининг ноёб коллек-
цияси асарлари намойиш этилган музей
бор. Туризм ривожланган.
ЭШАК — отлар уруғининг тоқ туёқли
сут эмизувчилар кенжа уруғи (А$ти8)
га мансуб ҳайвон. 5—6 минг йил аввал
дастлаб қадимий Мисрда хонакилаш-
тирилган. Жаҳон бўйича боқиладиган
Э.лар сони 43,4 млн. бошни ташкил эта-
ди. Миср, Эфиопия, Нигерия, Бразилия,
Эрон, Покистон, Испания ва бошқалар
мамлакатларда кўп боқилади. Сомали,
Эфиопияда тарқалган, бўйи 100—120 см
ли Африка ёввойи Э.и (Е§ии5 а51пи8) хо-
наки Э.ларнинг уруғбоши ҳисобланади.
Хонаки Э.лар 2 зот гуруҳини таш-
кил қилади: Африка ва Осиё (жумла-
дан, Қозоғистон, Ўрта Осиё, Кавказ)да
тарқалган майда жайдари ҳамда Хитой
(Шаньдун провинцияси)да тарқалган
йирик Э.лар — зд зотдор Э.лари (бўйи
отлар каби 145—160 см). Булардан, асо-
сан, Европанинг жан.даги ва Америка
мамлакатларида йирик
хачирлар олиш
учун фойдаланилади. Э.лар қулоғи узун-
лиги, туёғи торлиги, думи ингичка, калта
ва фақат учида узун жуни борлиги би-
лан отлардан фарқ қилади. Жайдари зот
Э.лар тузилиши пишиқ, бўйи ўртача 100
см атрофида, танаси ингичкароқ, боши
катта, қулоқлари узун, бўини тўғри, кал-
та, тик ўсиб чиққан калта ёли бор, бели
тўғри, кўкраги тор, сағриси қисқа, туси
кулранг, овқат ва жой танламайди, ишга
чидамли, юқумли касалликларга чалин-
майди. Тоғли р-нлардаги юриш қийин
бўлган жойларда, чўляйловларда миниш
ва юк ташиш учун фойдаланилади. Э.
70—80 кг, аравага қўшилганда 2,5 т гача
юк ташийди. Жайдари Э.лар ҳар хил
ўтўланлар, хашак, арпа, зд зотлари эса
пичан, кучли ва серсув озуқалардан ибо-
рат тўла рацион билан боқилади. 18—30
йил яшайди, хўтиклар 2 ёшидан бошлаб
қочирилади, бўғозлик даври ўртача 380
кун, 2 ёшидан хўжалик ишларида фойда-
ланиш мумкин.
Ад.: Лакоза И.М., Шчекин В.А., Вер-
блюдоводства и основм ословодство и
мулопроизводства, М., 1964.
Абдусаттор Амиров.
Do'stlaringiz bilan baham: