www.ziyouz.com кутубхонаси
256
стурларини тузишда катта аҳамиятга эга.
Кузатишлар ва текширишлар ўтказилгач,
олинган маълумотлар дунё вақтида эълон
қилинади, кейинги Э.ларга тузатишлар
киритилади.
ЭФЕМЕРЛАР (юн.— бир кунлик)
— чўл, чала чўл ва адирларда ўсадиган
бир йиллик ўсимликлар. Вегетация дав-
ри қисқа. Асосан, баҳор ва кузда, тупроқ
нам вақтларида ўсади. Типик, яъни
баҳорги Э. ва кузги Э.га ажратилади.
Ўрта Осиёнинг чўл, айниқса, адир-
ларида кўп учрайди. Қиш илиқ келган
йиллари Э. жуда тез ривожланади. Эрта
баҳорнинг сернам, илиқ кунлари бош-
лангач, Э. тез ривожланиб, бир неча
ҳафтада гуллаб, уруғлари пишиб етилгач
қурийди.
Э. орасида ялтирбош, тароқбош, ар-
пахон, нўхатак, сариқ йўнғичқа каби
озуқабоп; жағжағ каби доривор, учма
каби заҳарли турлари бор.
ЭФЕМЕРОИДЛАР — кўп йиллик
ўсимликлар гуруҳи. Йиллик вегетация
даври қисқа. Ер остки органлари (туга-
наги, пиёзбоши) бир неча йил, ер устки
органлари бир неча ҳафта яшайди. Э.
баҳорда гуллаб, мева қилади, уруғлари
пишиб тўкилади, туганаклари, пиёзбош-
лари ёки иддизпояси ер остида сақланиб,
ер устки қисмлари қурийди.
Э. уруғлари орқали ва вегетатив йўл
билан кўпаяди. Улар ер ости органла-
рига қараб туганаклилар (бурмақора,
ит кучала ва бошқалар), пиёзбошли-
лар (лола, бойчечак) ва илдизпоялилар
(ранг, илақ)га ажратилади. Э. — қоракўл
қўйларининг асосий озиғи. Э. орасида
гуллайдиган ўтлар (лола, заъфар, гул-
сапсар), доривор гиёҳлар (пиёзлар) ва
заҳарли кўкатлар (кучалалар) бор. Э.ни
икки гуруҳ (қурғоқчил ҳудудлар Э.и ва
ўрмонли ҳудудлар Э.и)га ажратилади.
ЭФЕС — Кичик Осиёнинг ғарбий
соҳили Кария вилоятидаги қадимий
шаҳар. Э. харобалари ҳоз. Салжуқ (Тур-
кия)дан 10 км нарида жойлашган. Осиё
савдо йўлларининг сўнгги нуқтаси ва
диний марказ сифатидаги аҳамияти
(Э. ҳомийси — Артемида ибодатхона-
си дунёнинг етти мўъжизасидан бири)
шаҳарнинг равнақ топишига имкон бер-
ган.
Герострат ўз номини абадийлашти-
риш мақсадида ибодатхонага ўт қўйган
(мил. ав. 356 йил). Кейинчалик ибодатхо-
на қайта қурилган, бироқ мил. 263 йил Э.
готлар томонидан талонтарож этилган
пайтда буткул вайрон қилинган. Э. мил.
358 ва 365 йиллардаги зилзилалардан
жабр кўрган. Шаҳар 7-аср гача мавжуд
бўлиб, сўнг кимсасиз қолган бу ерлар
ботқоқликка айланган. Э.дан юнон ва
Рим даврига оид шаҳар мавзелари, стади-
онлар, театр, терма (ҳаммом), шаҳар дар-
возалари, водопровод, кутубхона биноси,
ибодатхоналар ва бошқалар харобалар
очилган.
Do'stlaringiz bilan baham: