www.ziyouz.com кутубхонаси
149
текшириш институти очилди.
Ўзбекистонда тиббиёт ва ветерина-
рия Э.си соҳасидаги тадқиқотлар безгак
касаллиги қўзғатувчисини ўрганиш би-
лан бошланди. 1913 йилда Туркистонда
одам ва ҳайвонлар тропик касалликла-
рини ўрганиш бўйича ўтказилган экс-
педиция ҳисоботида безгак касаллигини
тарқатувчи чивинлар тўғрисида маъ-
лумот берилади (В.Л.Якимов). 20-аср-
нинг 20—30-й.ларида безгак касаллиги
ва безгак пашшасини ўрганиш бўйича
кенг миқёсда тадқиқотлар олиб борила-
ди (Н.И.Ходукин, Л.М.Исаев); безгакни
тадқиқ этувчи бир қанча станциялар ва
Самарқанд шаҳрида Тропик касалликлар
(ҳоз. Тиббиёт паразитологияси) институ-
ти ташкил этилди. 1920 йилдан бошлаб
Туркистон давлат ун-ти кафедралари
қошида энтомология соҳасидаги ишлар
бошлаб юборилди (А.Л.Бродский). Қон
сўрувчи икки қанотлиларни ўрганиш
бўйича Ўзбекистон ФА Зоология ин-тида
олиб борилган ишлар улар турлари тар-
киби, тарқалиши, экологик хусусиятлари
ва эпидемиологик аҳамиятини аниқлашга
имкон берди (Э.И.Ган, М.К. Қодирова).
Э.
соҳасида
олиб
борилаётган
тадқиқотлар туфайли ҳозир ғўза ва
бошқалар қишлоқ хўжалиги экинла-
ри ҳамда омбор зараркунандалари
тўғрисида катта маълумотлар йиғилди
(В.В.Яхонтов, А. Г. Давлетшина), кузги
ва ғўза тунламининг тез кўпайиб кети-
шини прогноз қилиш методлари ишлаб
чиқилди (К.И.Ларченко, Ф.М.Успенский,
Ф.Н.Степанов,
С.А.Журавская,
А.
Ш.Ҳамроев ва бошқалар); ғўза май-
салари ва илдизида зараркунандалик
қилувчи ҳашаротлар (Р.О.
Олимжо-
нов), қ.х. маҳсулотлари захиралари
(СМ.
Алимуҳамедов), боғ ва ўрмон зараркунан-
далари (Х.Т.Невский, М.И.Кособуцкий,
И.К. Махновский) ўрганилди.
Ҳоз. даврда Э. соҳасида асосий
зътибор ҳашаротларнинг хилмахилли-
ги, уларнинг ноёб ва йўқолиб бораёт-
ган турларини ўрганиш, зараркунанда
ҳашаротлар (жумладан термитлар)га
қарши курашнинг атроф муҳитга кам
зиён етказадиган илмий тадқиқот иш-
лари олиб борилмоқда. Бу мақсадда ҳар
хил биологик фаол препаратлар, жумла-
дан, аттрактантлар, феромонлар ва жин-
сий гормонлардан фойдаланиш методла-
ри ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда Э.
соҳасида тадқиқотлар Ўзбекистон ФА
Зоология инти, Ўсимликларни ҳимоя
қилиш инти, Сабзавот, полиз экинла-
ри ва картошкачилик инти, Манзарали
боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-
ишлаб чиқариш маркази, Республика ка-
рантин лаб.си, Ветеринария институти
ҳамда деярли барча олий ўқув юртлари
кафедраларица олиб борилади.
Ад.: Бей-Биенко Г.Я., Обшая энтомо-
логия, 2 изд., И., 1971; Насекомме Узбе-
кистана, Т., 1993; Мавлонов О., Хуррамов
Ш., Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1998.
Жалолиддин Азимов, Очил Мавлонов.
Do'stlaringiz bilan baham: