O’zbеkistоn хаlq tа’limi vаzirligi



Download 1,67 Mb.
bet69/145
Sana21.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#31650
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   145
Bog'liq
Она тили ва адаб. УМК

1. Фонетиканинг предмети?
2. Фонетиканинг мақсади?
3. Фонетик бирликларга нималар киради?
4. Сегмент ва суперсегмент бирликлар қандай фарқланади?
5. Фонетик бирликларнинг шакллантирувчи ва танитувчи вазифаларини қандай тушунасиз?
6. Фонетик сўз нима?
7. Фонетиканинг қандай турлари бор?
8. Умумий фонетика нимани ўрганади? Хусусий фонетика-чи?
9. Тавсифий (синхрон) ва тарихий (диахрон) фонетика-ларнинг фарқи нимада? Бу соҳаларда ишлаган ва ишлаётган тилшунослардан кимларни биласиз?
10. Қиёсий ва экспериментал фонетикаларда нималар тадқиқ қилинади? Бу соҳага оид ишлардан қайсиларини биласиз?

Таянч тушунчалар.


Фонетика - тилшуносликнинг фонетик бирликлар, улар-нинг физик-акустик ва ҳ.к. хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи бўлими.


Сегмент бирликлар - сўз ёки морфема таркибида (ёки нутқ оқимида) горизонтал чизиқ бўйлаб бирин-кетин келадиган бирликлар: нутқ товуши, бўғин, фонетик сўз, такт, фраза.
Суперсегмент бирликлар - урғу, оҳанг, мелодика, пауза каби устама ҳодисалар, улар сўзга, фразага, гапга ёки нутққа яхлит ҳолда алоқадор бўлиши билан сегмент бирликлардан фарқ қилади.
Шакллантирувчи вазифа – фонетик бирликларнинг "қурилиш материали", лексема ёки морфемаларнинг ифода планидаги моддий асос сифатидаги вазифалари.
Танитувчи вазифа - фонетик бирликларнинг сўз қиёфасини "таниб олиш" ва шу орқали сўзнинг маъносини "эслаб қолиш" учун хизмат қилиши.
Фонетик сўз - нутқ товушларининг маълум тартибда жойлашувидан таркиб топган сўзнинг фонетик қиёфаси, лексеманинг ифода плани.
Умумий фонетика - фонетиканинг барча тилларга хос умумназарий масалалари ҳақида маълумот берувчи тури.
Хусусий фонетика - фонетиканинг муайян бир тил товуш-лари, уларнинг турлари, физик-акустик ва артикуляцион хусусиятлари хусусида баҳс юритувчи тури.
Тарихий фонетика - хусусий фонетиканинг ички бир тури. У муайян тил товуш тизимини диахрон планда ва динамик ҳолатда (тарихий тараққиётда) ўрганади.
Тавсифий фонетика - хусусий фонетиканинг ички бир тури. У муайян тилнинг фонетик тизимини статика ҳолатида (тил тараққиётининг олдинги босқичларида юз берган ҳодисалар билан боғламай) ўрганади.
Қиёсий фонетика – қардош ёки ноқардош тилларнинг товуш тизимларини қиёслаб ўрганадиган фонетика.
Экспериментал (инструментал) фонетика - нутқ товушлари, урғу каби бирликларнинг физик-акустик ва артикуляцион хусусиятларини махсус асбоблар воситасида ўрганадиган фонетика.
Фонетиканинг тўрт аспекти.
Адабиётлар. 1[56-63],10[19-27],20[5-7].

14-§. Тилнинг товуш томони анча мураккаб ҳодисадир: а) ҳар қандай товушнинг физик- акустик табиати бор; б) ҳар қандай нутқ товушининг биологик асоси (нутқ аъзоларининг ҳаракати ва ҳолати билан боғлиқ жиҳатлари) мавжуд; в) ҳар қандай нутқ товушлари талаффуз этилади ва эшитилади. Фонетик бирликларнинг ана шу жиҳатларини ўрганиш фонетиканинг физик-акустик, анатомик-физиологик, перцептив ва лингвистик-функционал аспектлари деб қаралади.


15-§. Физик–акустик аспект. Экспериментал фонетиканинг бу аспекти фонетик бирликларнинг физик табиатини тадқиқ қилади. Фонетик бирликларнинг физик табиатига товушнинг баландлиги, кучи, тембри, чўзиқлиги киради. Товушнинг овоз, шовқин, қўшимча (ёрдамчи) тон каби компонентлари ҳам физик- акустик омиллар саналади.
1.Товушнинг баландлиги - товушнинг ун пайчалари тебраниши частотасига боғлиқ сифати. Маълум вақт ўлчовида (масалан, бир секундда) ун пайчаларининг тебраниш миқдори қанча кўп бўлса, товуш шунча баланд бўлади ёки, аксинча, шу вақт ўлчови ҳисобида ун пайчалари қанча кам (сийрак) тебранса, товуш шунча паст чиқади. Тебранаётган жисмнинг, масалан, ун пайчаларининг тинч ҳолатдаги нуқтадан икки (қарама-қарши) томонга бир марта бориб келиши битта тўла тебраниш саналади, ана шу битта тўла тебраниш бир герц ҳисобланади, демак, баланд овозда герцлар миқдори кўп(тебраниш зич), паст овозда эса герцлар миқдори кам (тебраниш сийрак) бўлади. Инсоннинг эшитиш қобилияти 16 герцдан 20000 герцгачадир: 16 герц эшитишнинг энг қуйи поғонаси, 20000 герц эса эшитишнинг энг юқори поғонаси ҳисобланади. 16 герцдан кам частотали тебраниш инфратовуш, 20000 герцдан ортиқ частотали тебраниш эса ультратовуш саналади. Инсон оддий сўзлашувда 100 герцдан 400 герцгача баландликдаги товушни қўллайди. Инсоннинг энг паст товуши бас ( у 40 герцга тенг), энг баланд товуши эса сопранодир( у 170 герцга тенг).
Нутқда товушнинг баланд-паст тарзда тўлқинланиши мелодикани юзага келтиради, мелодика эса гапнинг ифода мақсадига ёки эмоционалликка кўра турларини белгилашда, синтагмаларни, кириш сўз ёки киритма гапларни ифодалашда муҳим восита саналади. Шуни алоҳида-алоҳида таъкидлаш керакки, тебраниш частотаси нутқда бошқа акустик воситалар (урғу, интонация, темр, темп кабилар) билан муносабатга киришиб, мураккаб товушни ҳосил қилиши ҳам мумкин, бундай мураккаб товушлардан эса турли экспрессив-стилистик мақсадларда, айниқса, шеърий мисралардаги товуш товланишларини таркиб топтиришда фойдаланилади.
2.Товушнинг кучи (интенсивлиги) - 1см2 майдондан 1 секундда ўтадиган энергия миқдори. Бундай энергия миқдорининг кўп ёки оз бўлиши тебраниш амплитудасининг (кенглигининг) катта ёки кичиклигига боғлиқдир; тебраниш амплитудасининг катта бўлиши унга берилаётган зарба даражасига, масалан, ўпкадан келаётган ҳаво оқими кучига боғлиқ. Масалан, зарб урғусини (динамик урғуни) юзага келтиришда ҳаво зарби кучли бўлади. Демак, товуш кучининг нутқдаги аҳамияти кўпроқ зарб урғусини ифодалашда намоён бўлади.
Товуш кучи одатда децибел билан ўлчанади. Масалан, соатнинг чиқиллаши - 20дб, пичирлаш - 40дб, ярим овоз билан гапириш-60дб, баланд овоз билан гапириш-80 дб, симфоник оркестр овози-100дан 110децибелгача бўлади. 130 децибелдан ортиқ кучдаги товуш қулоққа оғриқ беради, инсонни нохуш қилади.
3.Товуш тембри - товушнинг асосий тон ва ёрдамчи тонлар (обертон,парциал тонлар) қўшилмасидан таркиб топадиган сифати. Товуш тембрини ифодаловчи ва унинг бошқа товушлар тембридан фарқини кўрсатувчи частоталар формантлар дейилади. Товуш формантлари махсус экспериментал аппарат -спектограф ёрдамида аниқланади.
Товуш тембрининг турли хил формантларга эга бўлишида бўғиз бўшлиғи, ҳалқум, оғиз бўшлиғи ва бурун бўшлиғи махсус резонаторлик (акустик фильтрлик) вазифасини бажаради: бундай бўшлиқларнинг турли шаклга кириши, ҳажми, ундаги аъзоларнинг ҳаракати-ҳолати товушнинг бўёқдорлигини (сифат белгиларини) ўзгартириб туради, шу тариқа фонемаларнинг ўзаро фарқланиши таъминланади. Одатда, товуш тембри унли фонемаларда муҳим роль ўйнайди: ҳамма унли фонемаларда овоз бор, аммо улар бир-биридан тембри билан фарқ қилади. Айни пайтда, товуш тембри айрим ундошларни, масалан, сонантларни фарқлашда ҳам қатнашади. Булардан ташқари, тембр нутқнинг суперсегмент бирлиги, овоз товланишлари тарзида ҳам намоён бўлади: қувноқ тембр, маъюс тембр каби. Тембрнинг бу турлари нутқнинг экспресссив-эмоционал хусусиятларини таъминлайди.
4.Товуш чўзиқлиги- тебранишнинг оз ёки кўп вақт давом этиши. Товуш чўзиқлиги икки хил бўлади; а) фонологик чўзиқлик (бирламчи чўзиқлик). Бундай чўзиқлик, одатда, маъно ажратиш учун хизмат қилади. Масалан, туркман тилида "йилқи" маъносидаги"от" сўзи билан "исм" маъносидаги "от" сўзининг маънолари шу сўзлар таркибидаги "о" унлисининг чўзиқлик даражаси билан фарқланади; от(ад-"йилқи"")-о:т (а:д-"исм") каби; б) фонетик чўзиқлик (иккиламчи чўзиқлик)- соф физик-акустик факторга асосланган (фонологик вазифа бажармайдиган) чўзиқлик. Масалан, урғули бўғиндаги унли бир оз чўзилади, аммо у сўз маъносини фарқлаш учун хизмат қилмайди (атлас ва атлас каби айрим ҳолатлар бундан мустасно). Шунингдек, имон сўзи бошидаги "и" чўзиқроқ талаффуз этилганидан, унда бир "й" орттирилади ёки шаҳар, заҳар сўзларида "ҳ"нинг тушиб қолиши натижасида икки "а" ёнма-ён келиб, бир чўзиқ "а" тарзида талаффуз қилинади (ша;ар,за;ар каби), аммо бу ҳолат сўз маъноларини ўзгартирмайди.
Изоҳ; Нутқ товушларининг баландлиги, кучи (интенсивлиги) ва тембри уларнинг сифат белгилари саналади, товушнинг чўзиқлиги эса миқдор белгиси ҳисобланади.
16-§. Анатомик-физиологик аспект. Фонетиканинг бу аспекти фонетик бирликларнинг биологик асосини – инсон организмидаги айрим аъзоларнинг нутқ товушларини ҳосил қилишдаги ролини, уларнинг тузилиши ва фаолиятини ўрганади.
Нутқ товушларининг биологик асосини қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1) нутқ аъзоларининг анатомияси; 2) нутқ аъзоларининг физиологияси; 3) нутқ аъзоларининг ижро кечими.
1.Нутқ аъзоларининг анатомияси дейилганда шу аъзоларнинг шакли, тузилиши, ўрни назарда тутилади. Бундай аъзолар қуйидаги аппаратларга бирлашади:
а) нафас аппарати - ўпка, бронхлар, трахея, диафрагма, кўкрак қафаси. Бу аппарат аъзолари товуш ҳосил қилиш учун зарур бўлган ҳаво оқимини бошқа аъзоларга етказиб беради, шу маънода ҳаво манбаи саналади;


1-расм. Нафас аппарати.
1-қалқонсимон тоғай; 2-узуксимон тоғай; 3-кекирдак (трахея); 4-бронхлар; 5-бронхларнинг учки тармоқлари; 6-ўпканинг тепа қисми; 7-ўпканинг таг (ост) қисми.




Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish