1.Товушнинг физик-акустик табиатига нималар киради?
2.Товушнинг баландлиги нима?
3.Товушнинг баландлиги нима билан ўлчанади?
4.Товушнинг баланд-паст тарзда тўлқинланиши нимани ҳосил қилади?
5.Мелодика нима? Унинг нутқда қандай аҳамияти бор?
6.Мураккаб товушни қандай тушунасиз?
7.Товуш кучи нима? У қандай ўлчов бирлиги билан белгиланади?
8.Товуш кучининг тил ва нутқда қандай аҳамияти бор?
9.Товуш тембрини қандай тушунасиз?
10.Формант нима? У қандай аниқланади?
11.Нутқ аппаратларидан қайсилари резонаторлик (акустик фильтрлик) функциясини бажаради?
12.Товуш тембри воситасида нималар фарқланади?
13.Товуш чўзиқлиги нима? Унинг қандай турлари бор?
14.Фонологик ва фонетик чўзиқликлар нимаси билан фарқланади?
15.Товушнинг сифат ва миқдор белгиларига нималар киради?
16.Фонетик бирликларнинг биологик асосини қандай тушунасиз? Фонетиканинг қайси аспектида "биологик асос" ҳақида маълумот берилади?
17."Биологик асос"ни ўрганишнинг қандай аҳамияти бор?
18.Нутқ аъзоларининг анатомияси, физиологияси ва ижро кечимларини қандай тушунасиз?
19.Артикуляция қандай босқичлардан таркиб топади? Экскурсия, тўхтам (иш ҳолати), рекурсия нима?
20.Фонетиканинг перцептив аспекти нимани ўрганади?
21.Фонетиканинг лингвистик-функционал аспекти деганда нимани тушунасиз? Нима учун бу аспект фонология деб номланади?
Брок маркази - бош мия қобиғидаги марказий нерв системасига кирувчи нерв хужайраларининг бир тури. У нутқнинг юзага чиқишида қатнашадиган мушакларни ҳаракатга келт
Фонология.
Адабиётлар:1[19-66],4[54-55],10[25-35],20[8-20],23[147-152],
24[32-35].
19-§. Фонология тилшуносликнинг бир бўлими бўлиб, у фонетик- фонологик бирликларнинг тилдаги вазифалари, тил механизмидаги роли ҳақида маълумот беради. Тилшуносликда фонологиянинг фан сифатидаги мақоми хусусида икки хил фикр мавжуд. Биринчи фикрга кўра фонология фонетиканинг ўзи эмас, чунки фонетика нутқ товушларини, фонология эса тил товушларини ўрганади: нутқ товушлари ҳақидаги таълимот (фонетика) аниқ физик ҳодисаларни, тил товушлари ҳақидаги таълимот (фонология) эса шу товушларнинг лисоний-вазифавий хусусиятларини тадқиқ қилади, шунга кўра уларнинг тадқиқот методлари ҳам ҳар хил: фонетика табиий фанларнинг тадқиқот методларига фонология эса лингвистик тадқиқот методларига, асосланади.1 Иккинчи фикрга кўра, фонологияни фонетикадан ажратиб бўлмайди, чунки муайян тилнинг фонемалари тизимини, бу тизимдаги ҳар бир фонеманинг "семантизациялашган" (фонологизациялашган) белгиларини шу тилнинг конкрет талаффуз хусусиятларини ўрганмасдан тадқиқ қилиб бўлмайди. Демак, фонология аслида фонетиканинг ўзи, фақат унинг юқори босқичи, холос. Бинобарин, фонолог бир вақтнинг ўзида фонетист бўлмай иложи йўқ, айни пайтда фонетист ҳам доимо (шу жумладан, фонология пайдо бўлган давргача ҳам) маълум даражада фонолог бўлган, чунки у умуман товушни эмас, балки тил товушларини ўрганган.2
Маълумки, фонетикада товуш ва бўғин сегмент бирликлар, урғу ва интонация (оҳанг) эса суперсегмент бирликлар тарзида тавсифланади. Фонологияда бу бирликлар лисоний-вазифавий хусусият тақозоси билан фонема (товуш), силлабема (бўғин), акцентема (урғу), ва интонема(интонация, оҳанг) деб номланади, фонологиянинг ўзи эса сегментал фонология ва суперсегментал фонология каби икки турга ажратилади (1,14-б.).
Сегментал фонологиянинг асосий предмети фонемадир, шунга кўра у фонематика, фонемика номлари билан ҳам аталади.
Суперсегментал фонологиянинг предмети эса силлабема, акцентема ва интонемадир, шунга кўра у просодика деб ҳам юритилади.
Фонологиянинг хулосалари фонетиканинг физик-акустик, анатомик-физиологик ва перцептив аспектларида тўпланган тажриба ва маълумотларга асосланади. Бу ҳол ҳам фонология билан акустик фонетика, артикуляцион фонетика ва перцептив фонетика ўртасида узвий алоқа борлигидан далолат беради.
Фонетик бирликларнинг лингвистик-функционал жиҳат-ларини ўрганиш, асосан, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган. 1870 йилларда машҳур рус ва поляк тилшуноси И.А. Бодуэн де Куртенэ (у 1845-1929 йилларда яшаган) ўзининг "О древнепольском язўке до XIV столетия" ("XIV асргача бўлган қадимги поляк тили ҳақида") номли магистрлик диссертациясида фонема ҳақида гапириб, уни этимологик-морфологик ҳодиса деб таърифлайди. Шуни ҳам айтиш керакки, И А Бодуэн де Куртенэ ўзининг фонемага этимологик- морфологик бирлик сифатидаги қарашини кейинроқ қисман ўзгартиради. Унинг "Некоторўе отделў сравнительной грамматики славянских язўков" ("Славян тиллари қиёсий грамматикасининг айрим бўлимлари" (1881й.) асарида фонема, бир томондан, "сўзнинг фонетик бўлинмас қисми" деб қаралса, иккинчи томондан, у "морфеманинг ҳаракатчан компоненти, маълум морфологик категория белгиси" деб баҳоланади. Шундай қилиб, И. А. Бодуэн де Куртенэ фонеманинг антропофоник (акустик-артикуляцион) ва морфемик аспектлари борлигини тан олади. Кейинчалик (1917 йилда) у фонемага психологик нуқтаи назардан ёндашиб, уни товушнинг "инсон психикасидаги доимий тасаввури" деб таърифлайди.
И.А. Бодуэн де Куртенэнинг фонема ҳақидаги қарашлари унинг шогирдлари Н.В. Крушевский, Л.В. Шчерба ҳамда бошқа тилшунослар томонидан ривожлантирилади.
Ўзбек тилшунослигида фонологияга асосан, сўнгги 15-20 йил ичида эътибор кучайди: "Ўзбек тили фонологияси ва морфонологияси" (Нурмонов А.Н., 1990 й.), " Ўзбек тили фонологияси ва морфонологияси" (Абдуазизов А., 1992й.), "Умумий тилшунослик" (Баскаков Н.А., Содиқов А.С., Абдуазизов А., 1979й.), "Ўзбек тилида лисоний бирликларнинг инвариант-вариант муносабати(фонологик сатҳ)", номзодлик дис. автореферати (Набиева Дилора Абдуҳамидовна, 1998й.), "Ўзбек тилида парадигма аъзолари ўртасидаги зидланишларнинг мўътадиллашуви (фонологик сатҳ), номзодлик дис. автореферати (Нурмонова Дилфуза Абдуҳамидовна, 1998й.) каби ишлар фикримизнинг исботидир.
Фонемика.
20-∙. Фонемика юқорида айтиб ўтилганидек, фонологиянинг бир қисмидир, у фонларнинг фонемаларга бирлашувини ўрганади.
Фонема сўзлар, морфемалар ва грамматик шаклларнинг товуш қобиғини фарқлаш орқали уларнинг маъноларини тафовутлаш вазифасини бажарадиган энг кичик сегмент бирлиқдир. Масалан, ор сўзи таркибида иккита сегмент бирлик ("о" ва "р" фонемалари) бор, зор, озор, бозор, сўзлари таркибида эса уларнинг сони кўпроқ: 3та ("зор"да),4та("озор"да) ва 5та ("бозор"да) каби. Бу ҳолат юқоридаги сўзларнинг товуш қобиғини (фонетик қиёфасини) ва маъносини фарқлаш имконини бермоқда. Бундай ҳолни "-ман" ва "-сан" морфемаларида, бораман ва борасан каби грамматик шаклларда ҳам кўрамиз: уларда фонемалар миқдори ортмаса-да, фонема турлари ўзгармоқда ("-ман"да "м" фонемаси, "-сан"да эса "с" фонемаси қўлланган), натижада морфема ва сўз шаклларининг товуш қобиғи ва маънолари фарқланмоқда.
21-§. Фонемаларнинг дифференциал белгилари уларни бир-биридан фарқлаш учун хизмат қиладиган аломатларидир. Масалан, "к" ундоши ўзининг жарангсизлиги билан жарангли "г" дан ажралиб туради, демак, "к"нинг жарангсизлиги, "г"нинг эса жаранглилиги бу икки фонеманинг дифференциал (фарқланадиган) белгилари саналади. Дифференциал белгилар фонемаларнинг фонологик хусусиятини белгилайди - сўзнинг фонетик қобиғи ва шу орқали унинг маъносини фарқлаш учун хизмат қилади: кул ва гул сўзларининг маънолари айни шу икки фонеманинг дифференциал белгилари (бирининг жарангсиз, иккинчисининг эса жарангли эканлиги) туфайли фарқланмоқда. Дифференциал белгилар фақат жаранглилик ва жарангсизлик жиҳатидангина эмас, балки фонемалар артикуляциясига боғлиқ ҳолда таркиб топиши ҳам мумкин: "б" - лаб-лаб ундоши, "д" - тил олди(дентал) ундоши. Артикуляция ўрнидаги бу тафовутлар бор ва дор сўзларининг фонетик қиёфасини ва маъноларини фарқламоқда; "қ"- портловчи, "х"- сирғалувчи. Артикуляция усулидаги бу тафовутлар қол ва хол сўзларининг товуш таркиби ва маъноларини фарқлаш учун хизмат қилмоқда.
22-§. Фонемаларнинг интеграл белгилари уларнинг ўзаро фарқланмайдиган аломатларидир. Масалан, "к" ва "г" ундошларининг ҳар иккаласи портловчи, ҳар иккаласи саёз тил орқа фонемалардир. Демак, бу икки фонема артикуляция усули ва артикуляция ўрнига кўра фарқланмайди.
Фонемаларнинг интеграл (фарқланмайдиган) белгилари фонологик аҳамиятга эга эмас, аммо фонологик корреляция турларини белгилашда бу белгиларнинг ўзига хос ўрни бор.
23-§. Фонологик оппозиция ва корреляциялар. Фонологик оппозиция икки фонеманинг битта фарқланиш белгиси асосида ўзаро зидланиш ҳосил қилишидир. Масалан, "у" (лабланган) ва "и" (лабланмаган) унлилари лабланиш-лабланмаслик белгиси асосида бир оппозицияга бирлашади: у-и каби. Айни шу белгига (лабланиш-лабланмаслик зидланишига) асосланган ў-э,о-а оппозициялари ҳам бор. Демак, ҳозирги ўзбек адабий тилида лабланиш-лабланмаслик белгиси асосида шаклланган учта оппозиция битта коррелляцияга бирлашади: (у-и)Қ(ў-э)Қ(о-а) каби.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида унлилар тилнинг уч даражали кўтарилиши асосида ҳам оппозиция ва корреляция ҳосил қилади: и (юқори тор)-э (ўрта кенг)-а(қуйи кенг)қ и-э-а корреляцияси; у(юқори тор) –ў(ўрта кенг)-о(қуйи кенг)қ у-ў-о корреляцияси каби. Бу корреляцияларнинг барчаси бирлашиб, ҳозирги ўзбек адабий тилининг вокализм системасини юзага келтиради. Демак, оппозиция (зидланиш) фонологик системанинг қуйи босқичи, корреляция эса шу системанинг юқори босқичи ҳисобланади.
Фонологик зидланишлар ҳозирги (амалдаги) тилнинг структуравий бирликлари саналади, улар тарихан ўзгариб туриши ҳам мумкин. Масалан, қадимги туркий ва эски туркий тилларида унли фонемалар тилнинг ётиқ (горизонтал) ҳаракатига кўра олд қатор ва орқа қатор зидланишига эга бўлган; (и-ў)Қ (ÿ-у)Қ(q-о)Қ(ä-а) каби. Ҳозирги ўзбек адабий тилида эса бундай зидланиш ўзининг фонологик характерини йўқотган - фонемалар конвергенцияси натижасида и-ў унлилари битта "и" га, ÿ-у унлилари битта "у", q-о унлилари битта о(ў) га, а-а унлилари эса битта "а" га бирлашган.
24-§. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг консонантизми (ундошлар системаси) таркибида қуйидаги бирлик оппозициялар борлиги адабиётларда қайд этилган1.
1.Талаффузда иштирок этувчи асосий нутқ аъзоси ва тўсиқнинг ҳосил бўлиш ўрнига кўра: а)лабиал-тил олди(денталь,альвеоляр) ундошлар оппозицияси: (п-т)Қ(б-д)Қ(м-н)Қ(ф-с)Қ(в-з)Қ(ф-ш)Қ(в-л)Қ(в-р); б)лабиал-тил ўрта ундошлари оппозицияси: (ф-й)Қ(в-й); в)лабиал-тил орқа ундошлари оппозицияси: (п-к)Қ(б-г)Қ(ф-х)Қ(в-ғ); г) лабиал- бўғиз ундошлари оппозицияси: (ф-ҳ)Қ(в-ҳ); д) тил олди- тил орқа ундошлари оппозициялари: (т-к)Қ(т-қ)Қ(д-г)Қ(с-х)Қ(з-ғ)Қ(н-нг); е) тил олди- бўғиз ундошлари оппозициялари: (с-ҳ)Қ(з-ҳ)Қ(ш-ҳ)Қ(ж-ҳ)Қ(ч-ҳ)Қ(ж-ҳ);
2.Артикуляция усули ва тўсиқнинг қандай ҳосил бўлишига кўра: а) портловчи-сирғалувчи ундошлар оппозицияси: (п-ф)Қ(б-в)Қ(т-с)Қ(д-з)Қ(т-ш)Қ(д-ж)Қ(к-х)Қ(г-ғ)Қ(қ-х)Қ(к-ҳ)Қ(г-ҳ); б) портловчи-аффрикаталар оппозицияси: (т-ч)Қ(д-ж); в) сирғалув- чи-аффрикаталар оппозицияси (ш-ч)Қ(ж-ж); г) портловчи-бурун сонанти оппозицияси: (б-м)Қ(д-н)Қ(г-н); д) сирғалувчи–сонант-лар оппозицияси: (з-л)Қ(ж-р); е) шовқинли сонант - бурун сонанти оппозицияси: (в-м)Қ(л-н)Қ(р-н); ж) ён сонант- титроқ сонант оппозицияси: (л-р).
3.Жарангсиз-жаранглилик белгиларига кўра: (п-б)Қ(т-д)Қ(с-з)Қ(ф-в)Қ(к-г)Қ(ш-ж)Қ(ч-дж)Қ(х-ғ). Бу тизимдаги жаранглиларнинг барчаси маркерли қаторни (шовқинга овоз қўшилганлиги учун), жарангсиз ундошлар эса маркерсиз қаторни (фақат шовқиндан иборат бўлганлиги учун) ҳосил қилади. Ун пайчалари иштирокига кўра жарангли ундошлар қаторига кирувчи м,н,н,л,р,й сонантлари юқоридаги корреляцияга кирмайди, чунки уларнинг жарангсиз жуфтлари йўқ ( 1,35-37;20,19-20).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, корреляцияларда оппозициялар миқдорининг икки ва ундан ортиқ бўлиши шарт. Битта оппозициядан корреляция таркиб топмайди. Масалан, ҳозирги ўзбек адабий тилидаги Л ва Р сонантлари ён сонант (Л)ва титроқ сонант (Р) оппозициясини ҳосил қилади, аммо ўзбек адабий тилининг фонологик тизимида ён сонант-титроқ сонант зидланишига асосланган бошқа оппозициялар йўқ, шунинг учун Л-Р зидланиши яккаланган оппозиция ҳисобланиб, коррелляция ҳосил қилмайди.
Айрим изоҳлар: фонологик оппозициялар ўз ички хусусиятларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
а) бир ўлчовли оппозиция. Бунда фарқланиш белгиси фақат шу оппозициянинг икки аъзосига хос бўлиб, бу системанинг бошқа аъзосида учрамайди. Масалан, жарангли-жарангсиз белгилари асосида таркиб топган корреляциядаги т-д оппозицияси бир ўлчовлидир, чунки бу икки фонемадаги "тил олди" ва "портловчи" белгилари шу системадаги бошқа оппозицияларга хос эмас;
б) кўп ўлчовли оппозиция. Бунда бир оппозициядаги белгилар шу системадаги бошқа оппозицияларда ҳам учрайди. Масалан, жарангли-жарангсиз белгилари асосида таркиб топган оппозицияларда "портлаш" ва "жаранглилик" белгилари бир неча оппозиция вакилига хос бўлиши мумкин; б (портловчи, жарангли)-д (портловчи, жарангли)-г (портловчи, жарангли) каби;
в) пропорционал оппозициялар. Бунда бир система ичидаги барча оппозицияларнинг аъзолари ўртасидаги алоқалар ўзаро ўхшаш бўлади. Масалан, ўзбек тилидаги п-б оппозициясидаги жарангсиз-жаранглилик белгилари шу системадаги т-д, к-г,с-з,ш-ж, ч-ж,ф-в,х-ғ оппозицияларига ҳам хос;
г) "приватив" оппозиция". Бундай оппозицияларнинг бир аъзосида бўлган белги шу оппозициянинг иккинчи аъзосида бўлмайди: б-п оппозициясида "б"даги жаранглилик белгиси"п"да йўқ; т-д,к-г оппозицияларида ҳам шундай;
д) градуал (поғонали) оппозиция. Бундай оппозициянинг аъзолари ўртасига бошқа (учинчи) фонемани киритиш мумкин бўлади. Масалан, ўзбек тилидаги п(лаб-лаб)-к (саёз тил орқа) ундошлари оппозицияси орасига т ундошини (учинчи аъзони) киритиш мумкин, чунки у ҳам портловчи, жарангсиз бўлиб, артикуляция ўрнига кўра п (лабиал) ва к (саёз тил орқа) қаторининг ўртасида жойлашади: п-т-к каби. Бундай ҳолатни б-д-г системасида ҳам кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |