Orientirlash burchaklari.
Joyda chiziqlar yo’nalishini aniqlash.
Reja:
Azimutlar.
Rumblar.
Meredianlarning yaqinlashish burchagi.
Direksion burchaklar.
Direksion burchak bilan rumb burchaklar orasidagi munosabat.
Haqiqiy va magnit azimutlar.
Берилган чизиқ йўналишини Ернинг тўрт томонига нисбатан қандай кетишини бирор бош йўналишга нисбатан аниқлаш чизиқни ориентирлаш дейилади. Маълумки, Ер юзасидаги ҳар қандай нуқтадан ёлғиз бир меридиан ўтади ва унинг йўналиши ўзгармайди. Шунга кўра, нуқтадан ўтган чизиқнинг йўналиши шу нуқта меридианининг йўналишига нисбатан берилган чизиқ ҳосил қилган бурчак орқали аниқланади. Бу бурчаклар азимут, румб ва дирекцион бурчакларга бўлинади.
Азимутлар. Жойда берилган чизиқ учидан ўтган меридианнинг шимол йўналишидан соат стрелкасининг юриши бўйича чизиқ горизонтал қўйилишининг йўналишигача бўлган бурчак азимут дейилади ва А билан белгиланади. Масалан, ABCD полигонда АВ чизиқнинг (4.1-шакл) азимути А1 га тенг бўлиб, ААВ =А1 шаклида ёзилади. Худди шунга ўхшаш, ВС чизиқ азимути АВС =А2 ва АСD=А3, АDA=A4. Азимут қиймати 0° дан 360° гача бўла олади, яъни 0° А 360°. Азимут қиймати берилса, шу азимутга тегишли чизиқни ясаш мумкин. Масалан, MN чизиқнинг азимути AMN=120°00' бўлса, чизиқни ясаш учун М нуқтани белгилаб (4.2-шакл), ундан меридиан ШЖ ўтказилади; кейин транспортир ёрдамида М нуқтада шимолдан ҳисоблаб 120° бурчак ясалади.
4.2-шакл.
Тўғри ва тескари азимут. Геодезияда чизиқ номини икки ҳарф билан белгилашда ҳарфларнинг олдин-кейинлигига қараб, чизиқ йўналиши ўзгаради ва, шунга яраша, чизиқ азимутининг қиймати ҳам турлича бўлади. Масалан, 4.3-шаклда АВ чизиқни тўғри десак ВА чизиқ тескари бўлади; бу чизиқларнинг азимутлари ҳам тўғри ва тескари дейилади.
4.3-шакл. 4.4-шакл.
АВ чизиқнинг А нуқтасидан ШАЖА меридианини, В нуқтасидан ШВЖВ меридианини утказсак, азимут таърифи бўйича АВ чизиқнинг азимути ААВ=А тўғри азимут, ВА чизиқнинг азимути АВА=А' тескари азимут бўлади. Тўғри ва тескари азимутлар орасидаги муносабатни қуйидагича чиқариш мумкин. В нуқтадан А нуқта меридиани ШАЖА га параллел ШАЖА, чизиқ ўтказиб, бурчакларни шаклдагича белгиласак қуйидагини ёзамиз:
А'=А+180°+, (4.1)
бу ерда — икки меридиан орасидаги бурчак бўлиб, меридианларнинг яқинлашиш бурчаги дейилади. Шундай қилиб, тескари азимут тўғри азимут билан 180° ва меридианлар яқинлашиш бурчаги йиғиндисига тенг. А нуқтага нисбатан В нуқта ўнгда (мисолдаги каби) бўлса, мусбат, чапда (ғарбда) бўлса, манфий бўлади, шунга кўра (4.1) формула ўзгармайди, ўз ишораси билан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |