7-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг меҳнат ҳАҚлари режа



Download 44,37 Kb.
bet1/8
Sana02.07.2022
Hajmi44,37 Kb.
#730907
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-MAVZU


7-МАВЗУ. КИМЁ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ҲАҚЛАРИ
РЕЖА:
1. Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва унинг барқарор
ривожланиши.
2. Иш ҳақининг иқтисодий моҳияти.
3. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари тушунчаси ва уларнинг таснифи.
4. Асосий иш натижалари учун рағбатлантириш тизимларини ишлаб
чиқиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш
5. Корхоналарда иш ҳақига қўшимчалар ва устамаларни, шунингдек бир
марта бериладиган мукофотларни қўллаш


1. Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва унинг барқарор ривожланиши.

Кейинчалик инсон эркинлиги, унинг қобилиятларини тўла рўёбга чиқариш ҳисобига моддий мустақиллик муаммолари биринчи ўринга чиқди. Бу ҳол ишчилар ва бошқа аҳоли қатламлари борган сари кўпроқ давлатга қарам бўлиб қолаётганлиги билан боғлиқ эди. Меҳнат қобилиятини йўқотиш, кексалик ва ишдан маҳрум бўлиш ҳолларида таъминлаш етарли эмас эди. Иқтисодий эркинликни таъминлаш – даромадларни шакллантиришнинг иқтисодий мустақиллигига эришиш ва иш ҳақини йўқотган ҳолларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳозирги кунда ҳам долзарб масала бўлиб қолмоқда.


Шу билан бирга, турмуш даражаси кўплаб омиллар йиғиндиси таъсирида бўлган ўзгарувчан жараёндир. Бир томондан, турмуш даражаси мунтазам ўзгариб турадиган турли неъматларга бўлган эҳтиёжларнинг таркиби ва даражаси билан, бошқа томондан, у эҳтиёжни қондириш имкониятлари, товарлар ва хизматлар бозоридаги ҳолат, аҳоли даромадлари, меҳнаткашларнинг иш ҳақи билан белгиланади. Аммо иш ҳақи миқдори ҳам, турмуш даражаси ҳам иқтисодий ривожланиш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигининг кўлами, ижтимоий инфратузилмаларининг ҳолати илмий-техник тараққиёт (ИТТ) даражаси ва аҳолининг маданий-маърифий савиясига боғлиқ.
Ўтган асрнинг 70-80 йилларида «турмуш тарзи» тушунчаси илмий-иқтисодий ва ҳаётий муаммолари кенг қўлланилган. Бунда ҳаёт фаолиятининг сифат кўрсаткичлари «турмуш тарзи», миқдор кўрсаткичлари эса «турмуш даражаси» билан ифодаланган. Шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини характерловчи бошқа атамалар ва тушунчалар мавжуд. Турмуш даражасининг энг муфассал талқини қуйидагича: турмуш даражаси – жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни қониқтириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир. Бундай талқин турмуш даражасининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ифодалашга имкон яратади.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенцияларига мувофиқ ҳар бир инсон ўзи ва оиласининг саломатлиги, фаровонлигини таъминловчи турмуш даражасига (озиқ-овқат, кийим-бош, уй-жой, тиббий парвариш, ижтимоий хизматлар), шунингдек, ишсизлик, ногиронлик, бевалик ҳолатларида таъминот олиш ҳуқуқига эга. Барча ҳуқуқлар кўпчилик мамлакатларда миллий концепциялар асосида амалга оширилади.
Турмуш даражаси концепцияси тамойиллар ва кўрсаткичлар тизимига асосланувчи ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ғояни ифодалайди. Турмуш даражасининг концепцияси кўзда тутилган мақсадларни амалга ошириш стратегияси, йўналишлари ва босқичларини белгилаб беради.
Собиқ Иттифоқ даврида коммунизм қуриш ва «ҳар кимда қобилиятига яраша, ҳар кимнинг эҳтиёжига яраша» тамойилини амалга ошириш асосий мақсад саналар эди. Бу аслида шўро жамиятининг турмуш даражаси концепцияси вазифасини ўтаган. Мазкур концепция меҳнаткашларнинг мунтазам ўсиб бораётган эҳтиёжларини имкон қадар қондиришни кўзда тутган.
Умуман олганда, шўролар даврида меҳнаткашлар эҳтиёжларини қондириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. Уларнинг даромадлари, иш ҳақлари ўсиб борди, аммо бу даромадлар салмоғи, эҳтиёжлар таркиби ва ҳажми халқаро ўлчовлар билан таққослаганда жуда паст эди. Шу билан бирга амал қилган турмуш даражаси концепцияси реал бўлмасдан, кўпроқ идеал турмуш моделини эслатарди.
Турмуш даражасини баҳолаш учун жадвалда келтирилган кўрсаткичлар:
- даражага оид кўрсаткичлар (мутлақ қийматлар);
- таркибий кўрсаткичлар (даражага оид кўрсаткичларнинг таркибий қисмлари);
- динамик (даражага оид кўрсаткичларнинг ўзгаришини тавсифлайдиган, нисбий) кўрсаткичлар сифатида ҳисоблаб чиқилиши мумкин.
Нисбий турмуш даражасини қуйидаги уч жиҳат бўйича аниқлаш мумкин:
а) уни аввалги йиллардаги турмуш даражаси билан таққослаш;
б) бир минтақадаги турмуш даражасини бошқа минтақалардаги (мамлакатлардаги) турмуш даражаси билан таққослаш;
в) амалдаги турмуш даражасини кишиларнинг минимал ва оқилона талабларини ифодаловчи эҳтиёжларнинг ривожланганлик даражаси билан таққослаш орқали.
Таъкидлаб ўтилганидек, барча классификациялар ўртасида ўзаро узвий алоқа мавжуд. Улар бир-бирини тўлдиради, аммо комплекс баҳолаш учун интеграл кўрсаткичлар тизими зарур. Ҳозирда асоси турлича бўлган турмуш даражаси концепцияларини аҳолининг турмуш даражасини (сифатини) ҳар томонлама характерлаб берадиган ягона кўрсаткичга келтириш бўйича самарали усул йўқ, бироқ шундай усулларни ишлаб чиқиш бўйича олимлар жиддий иш олиб бормоқдалар.
Шўролар даври амалиётида интеграл ўлчов сифатида жон бошига тўғри келадиган ўртача ҳақиқий даромад кўрсаткичидан фойдаланиларди. Уни оширишнинг асосий шакллари қуйидагилар: ҳақиқий иш ҳақининг ўсиши (пул шаклидаги иш ҳақини тўғридан-тўғри ошириш, нархларни тушириш, солиқлар, мажбурий ажратмаларни камайтириш), ижтимоий истеъмол фондларидан тўланадиган тўловларни (ижтимоий трансфертларни) ошириш ва бош­қалар. «Ҳақиқий даромадлар» кўрсаткичида пул даромадларидан ташқари натурал даромадларнинг қиймати, муассасаларнинг ижтимоий соҳа учун моддий харажатлари кўринишидаги даромадлар, аҳолининг қимматбаҳо қоғозлари, жамғармалари ҳам ҳисобга олинади. Аҳолининг ҳақиқий даромадлари индекси жон бошига тўғри келадиган даромадлар динамикаси, моддий неъматлар, хизматлар, тарифлар баҳоларининг, солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ифодалайди.
Аҳоли турмуш даражасини ифодалаш учун турли мамлакатларда турлича мезонлар қўлланилади. Улар орасида минимал истеъмол бюджети, камбағалчилик, мутлақ ва нисбий камбағалчилик кўрсаткичлари кенг фойдаланилади.
Минимал истеъмол бюджети – шахснинг ривожланиши учун зарур бўлган эҳтиёжлар истеъмолининг минимал даражасини таъминлайдиган истеъмол товарлари ва хизматлари турларининг умумий қиймати.
Камбағаллик кўрсаткичи аҳолининг турмуш даражасини баҳолаш учун фойдаланиладиган мезонлардан биридир. Жаҳон амалиётида камбағаллик даражасини таърифлашга ёндашишда учта асосий концепция: мутлақ, нисбий ва субъектив камбағаллик концепциясидан фойдаланилади.
Концепциялардаги фарқлардан ташқари, камбағаллик даражаларини таърифлашга уй хўжаликлари тавсифини танлаш ҳам таъсир этади. У камбағалликни баҳолаш учун фойдаланиладиган кўрсаткич билан таққосланади. Амалиётда уй хўжаликларининг қуйидаги тавсифларидан фойдаланилади:
- уй хўжаликларининг пул даромадлари;
- уй хўжаликларининг пул сарф-харажатлари;
- уй хўжаликларининг тасарруфдаги моддий ресурслари кўрсаткичлари.
Ўзбекистонда камбағаллик даражасини баҳолаш иқтисодиётда деярли фойдаланилмайди. Лекин ўрта ҳисобда бир ойдаги пул даромадлари кўрсаткичидан фойдаланиладиган тарзда тирикчилик минимуми даражасини белгилайдиган мутлақ концепцияга асосланади. Унга мувофиқ кам таъминланганлик кўрсаткичи амалиётга жорий этилган Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич мунтазам мониторинг ва назорат қилиб борилади ҳамда унинг даражасини камайтиришга қаратилган фаол ижтимоий-иқтисодий сиёсат юритилади.
Ўзбекистонда инсоннинг минимал эҳтиёжларини таърифлаш учун шундай тирикчилик минимуми белгиланганки, уни ҳисоблаб чиқишда каллориялар, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар зарурий истеъмолининг физиологик меъёрларидан фойдаланилади.
Тирикчилик минимуми инсон саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган моддий неъматлар ва хизматлар истеъмолининг минимал даражаси кўрсаткичидир.
Тирикчилик минимуми ўрта ҳисобда аҳоли жон бошига тўғри келадиган қиймат тарзида ва умуман республика бўйича, асосий ижтимоий демографик гуруҳлар бўйича белгиланиши мумкин.
Ҳозирги вақтда қонунчиликдаги тирикчилик минимумига доир талабларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолининг асосий ижтимоий-демографик гуруҳлари учун истеъмол саватини белгилаш бўйича янги Услубий тавсиялар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Хорижий мамлакатлар тажрибасига асосланиб, услубий тавсияларга қуйидагилар кириши керак:
1) асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар учун, инсон саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар минимал турларини шакллантириш тамойиллари ва тартиби;
2) истеъмол саватини белгилашда табиий-иқлим шароитлари, аҳолининг асосий ижтимоий-демографик гуруҳлари ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар истеъмол қилишидаги миллий анъаналар ва вилоятлардаги маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олишга асосланади;
3) асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар учун, инсон саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларнинг намунавий минимал турлари ва бошқалар.
Инсоннинг Ривожланиш Индекси интеграл кўрсаткич бўлиб, унда қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд бўлади:
1) кутилаётган умр узоқлиги;
2) аҳолининг саводлилиги фоизи бўйича ҳамда 25 ва ундан юқори ёшдагиларнинг ўқиганлик йиллари ўртача миқдори бўйича аниқланадиган аҳолининг маълумот даражаси;
3) муайян йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни ўз ичига олади.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 117-сонли «Иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсадлари ва меъёрлари тўғрисида»ги Конвенциясига мувофиқ, мақбул турмуш даражасини сақлаб бориш мақсадида давлатлар озиқ-овқат билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, саломатлик, уй-жой қуриш, меҳнат шароитлари, ёлланма ходимлар ва мус­тақил ишлаб чиқарувчиларни тақдирлаш, ижтимоий таъминот каби соҳаларда тараққиётга кўмаклашиш учун иложи борича чора-тадбирлар кўришлари лозим1.
Аҳолининг турмуш даражасини қуйидаги тўрт кўрсаткич билан ажратиш мумкин:
- тўқ турмуш даражаси - инсоннинг ҳар томонлама камол топишини таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиш;
- нормал даража - инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меъёрлар бўйича оқилона истеъмол қилиш;
- камбағаллик - меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол қилиш;
- қашшоқлик - истеъмол қилиниши инсоннинг яшаш қобилиятини сақлаш имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик мезонлар бўйича йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиш.
Ҳар бир инсоннинг моддий ва маънавий турмуш имкониятлари унинг даромадлари даражасига боғлиқ. Инсоннинг даромади даражаси қанча юқори бўлса, унинг ўз зарурий эҳтиёжларини қондириш, саломатлигини сақлаш, дам олишни ташкил этиш, маълумот олиш ва бўш вақтини маданий тарзда ўтказиш имко­ниятлари шунча кўп бўлади.
Даромадлар эҳтиёжларни бевосита қондириш манбаи сифатида аҳоли ҳаётида катта роль ўйнайди. Давлат бюджетининг даромад қисми асосан жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган солиқ ва тўловлардан ташкил топади ҳамда улар ижтимоий эҳтиёжлар учун сарфланади ва­ шу тариқа аҳоли эҳтиёжлари билвосита қондирилади.
Иқтисодий адабиётларда «даромад» тушунчаси ишлаб чиқарилган маҳсулот нархининг уни ишлаб чиқариш сарф-харажатларидан ошиши, шунингдек ҳар бир синф, ижтимоий гуруҳ ёки алоҳида шахснинг янги яратилган қийматда мавжуд бўлган ва унинг у томонидан ўзлаштирилган улуши сифатида таърифланади.
Даромадлар ҳаракати иқтисодиётнинг ишлаб туришини таъминлайди. Айланиш жараёнида даромадлар изчил равишда юзага келиш, тақсимланиш ва қайта тақсимланиш, пировард, истеъмолга ишлатилиш, жамғарилиш каби босқичларидан ўтади. Даромадларнинг юзага келиши уларнинг товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнидаги ҳаракатининг бошлан­ғич босқичи бўлади. Бу босқичда даромадлар бирламчи кўринишга эга бўлади.
Тақсимланиш жараёнида тадбиркорлар бирламчи даромадлардан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш юзасидан солиқлар тўлайдилар, меҳнат ҳақи ва ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари юзасидан ҳақ тўлайдилар. Натижада дастлабки даромадлар иш ҳақи, фоизлар, рента ва корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдасига айланади.
Даромадларнинг қайта тақсимланиши жараёни кейинги босқич­ бўлади. У солиқлар тўлаш, ижтимоий фондларга маблағлар ўтказиш, корхоналар ва аҳолига турли трансфертлар тарзида даромадлар бир қисмини йўллашни ўз ичига олади.
Яратилган даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижалари бўйича тасарруфдаги даромадлар (пировард даромадлар) шаклланади. Даромадларнинг пировард истеъмоли ва ялпи жамғарилиши улар айланишининг тугалловчи босқичи бўлади. Даромадлар даражасини таҳлил этиш, ўлчаш ва тахмин қилиш учун уларнинг турлари ва кўрсаткичларидан фойдаланилади. Даромадлар пул ва натурал шаклида бўлиши мумкин.
Аҳолининг пул даромадлари меҳнаткашлар учун иш ҳақи ҳисобидаги барча пул маблағлари тушуми; пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар; мулкдан фоиз, дивидендлар, рента кўринишидаги даромадлар; акциялар, қимматбаҳо қоғозлар, кўчмас мулк, чорва ҳайвонлари, томорқа хўжалиги маҳсулотлари, турли буюмлар ва бошқа товарларни сотишдан тушадиган пул тушумлари, турли хизматлар кўрсатиш учун ҳақлар ва бошқалардан ташкил топади.
Аҳоли даромадлари номинал ва реал кўринишда бўлади. Номинал даромадлар пул кўринишида олинган даромадлардир. Реал даромадлар истеъмол нархларининг индексига қараб тузатилган жорий даврдаги номинал пулли даромадлардир.
Номинал ва реал даромадлар кўрсаткичи билан бир қаторда аҳоли пулли даромадларининг харид қобилияти кўрсаткичи ҳам алоҳида олиб қаралади. Бу кўрсаткич аҳолининг товарлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича имкониятларини акс эттиради ҳамда аҳолининг ўрта ҳисобда жон бошига тўғри келадиган пулли даромадларининг товар эквиваленти орқали ифодаланади. Жон бошига тўғри келадиган пулли даромадлар жами пулли даромадлар миқдорини мавжуд аҳоли сонига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқилади.
Аҳоли даромадлари табақаланишини баҳолашнинг бошқа усулини ҳам қўллаш мумкин. Бу усул ҳисобга олиш натижасининг ошиб боришини эътиборга олиш орқали амалга оширилишига асосланган. Ёки, иқтисодчиларнинг ибораси билан айтганда, даромаднинг кумулятив улушлари ҳисобга олинади. Барча оилаларнинг даромадлари бир хил бўлган, яъни ялпи даромад тенг тақсимланган ва аҳолининг ҳар бешдан бир қисми ялпи даромадларнинг бешдан бир қисмини олган тақдирда бундай тенглик графикда биссектриса кўринишига эга бўлади. Лекин бундай биссектриса фақат мавжуд имкониятни кўрсатади: амалда даромадлар ҳеч қачон бир текис тақсимланмайди.
Иқтисодчиларнинг фикрича, аҳоли даромадлари табақалашишининг сабаблари қуйидагича:
1) кишилар ўз ақлий қобилиятлари билан ажралиб турадилар, иқтисодий назария эса турли табиий хусусиятларга эга бўлган шахс­лар иш ҳақлари нотенглиги асосли эканлигини кўрсатиб бермоқда;
2) кишилар турлича мерос оладилар, бундай мерос уларнинг айримларига даромадлар борасида устунлик беради;
3) янги яратилган қиймат (ялпи даромад)нинг меҳнат ва капитал ўртасида адолатсиз тақсимланиши;
4) меҳнат бозорларидаги камситишлар, бу камситиш ходимларга тенг меҳнат учун турлича иш ҳақи тўланишида ифодаланиши;
5) инфляция юқорилиги, у фуқаролар жамғармаларини қадрсизлантириб қўйиши ва белгилаб қўйилган иш ҳақи оладиган ходимларнинг даромадларини пасайтириши.
Ялпи даромадни тақсимлашдаги нотенгликка юқорида санаб ўтилган сабаблардан бошқа сабаблар таъсир этади. Масалан, жамият­да пенсионерлар улуши кўпайиши пенсия фондларига ажратмалар камайиши ва шунга кўра, ишлайдиган фуқароларга нисбатан пенсионерларнинг даромадлари пасайишига олиб келади.
Оилалар таркибидаги фарқлар ҳам даромадлардаги табақалашишни кучайтиради. Агар оиланинг барча аъзолари ишлайдиган бўлса, уларнинг даромадлари кўп болали оилалардагига қараганда анча юқори бўлади.
Ишсизлик ҳам даромадлар даражасига жиддий таъсир кўрсатади. Яъни бунда ишсизлик юзасидан нафақа оладиган ва бошқа даромад манбалари бўлмаган кишилар бир неча ойдан ке­йин аҳолининг энг кам таъминланган тоифаларига кириб қоладилар.
Даромадларнинг асосий қисми аҳолидан иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш секторига шахсий истеъмол сарф-харажатлари тарзида қайтади, ушбу сарф-харажатлар бир неча усулда таснифланиши мумкин. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги истеъмол сарф-харажатларини қуйидаги тарзда таснифлайди:
1) узоқ вақт фойдаланиладиган товарларга сарф-харажатлар;
2) қисқа вақт фойдаланиладиган товарларга сарф-харажатлар;
3) хизматларга сарф-харажатлар.
4. Аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш
Даромадларни давлат томонидан тартибга солиш ваколатли давлат идоралари томонидан даромадларни барқарорлаштириш ва жамият тараққиётида юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга мувофиқ тарзда ошириб бориш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда меъёрларни ўзида мужассамлаштиради. У ишчи кучини нормал такрор ишлаб чиқариш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилган.
Ҳозирги шароитда давлат ижтимоий-иқтисодий жараёнларга бутунлай аралашмаслиги мумкин эмас, чунки бозорнинг тақсимоти ўз табиати бўйича адолатсиздир. Бозор шароитида «ҳар бир кишига – иқтисодий фаолияти натижаси-
дан қатъи назар муносиб ҳаётни таъминловчи даромад» тамойилига риоя қилинмай-
ди. Шунинг учун бу жараёнга давлатнинг аралашуви зарурат ҳисобланади.
Давлат томонидан тартибга солишнинг объектив имконияти иқтисодий ривожланишнинг маълум даражага етиши, ишлаб чиқариш ва капитал концентрациясида юзага келади. Бу имкониятни ҳақиқатга айлантириш зарурати муаммолар ўсиб боргани са­йин кучаяди ва уларни давлат томонидан тартибга солиш орқали бартараф этиш лозим.
Ҳозирги шароитда даромадларни давлат томонидан тартибга солиш такрор ишлаб чиқаришнинг таркибий қисмидир. У кўп вазифаларни ечади, масалан, иқтисодий ўсишни, тармоқ ва минтақавий тузилмалардаги прогрессив силжишларни рағбатлантириш, экспортни қўллаб-қувватлаш, иш билан бандлик, солиққа тортиш, нархларни тартибга солиш ва ҳоказо. Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг аниқ йўналиши, шакллари, кўлами айрим мамлакатлар ва муайян даврда ижтимоий-иқтисодий муаммолар характери ва жиддийлиги билан белгиланади.
Турли сабабларга кўра, Франция, Германия, Нидерландия, Скандинавия давлатлари, Япония ҳамда Осиё ва Лотин Америкасининг жадал ривожланаётган бир қатор давлатларида даромадларни давлат томонидан тартибга солиш механизми кенгроқ ривож топган. Иккинчи жаҳон уруши, социализм лагери оқибатларини бошдан кечирмаган АҚШ, Канада, Австралия каби давлатларда у заифроқ ривожланган, аммо бу давлатларда ҳам даромадларни давлат томонидан тартибга солиш муҳим ўрин тутади, айниқса, конъюнктуранинг бузилиши, инфляция ва ишсизликнинг ўсиши шароитида унга эҳтиёж ортади.
Кўрилаётган доирада давлатнинг фаоллиги марказий ва маҳаллий бюджетдан қилинган ижтимоий харажатлар ҳажми билан ўлчанади. Миллий даромадни қайта тақсимлашда давлатнинг имкониятлари бюджет тушумлари билан чекланади. Давлат даромадлари ўсишининг маълум чегаралари мавжуд:
- тадбиркорлик фаолиятининг етарли даражадаги чегаралари;
- ёлланиб ишловчилар, аҳолининг ўрта қатламини солиққа тортишнинг ижтимоий чегаралари;
- ЯИМнинг ўсиш чегаралари (конъюнктура чегаралари).
Мазкур чегараларнинг мавжудлиги шуни тасдиқлайдики, ижтимоий тўловлар миқдори давлатнинг молиявий (иқтисодий) имкониятларига монанд бўлиши керак. Ижтимоий тўловлар ҳажмини солиқ тушумларидан ошириб юбориш бюджет камомади ва инфляция­га сабаб бўлувчи омиллардан саналади.
Давлат солиқлар даражасини ҳам ошириб юбормаслиги лозим, акс ҳолда бозор рағбатига зарар етказилиши ва жамғармаларнинг турғун дефицити юзага келиши мумкин. Ваҳоланки, жамғармалар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг молиявий асосини ташкил этади ва инвестицияларга йўл очади.
Давлат даромадларни қайта тақсимлашни ташкил қилар экан, мураккаб муаммони ҳал этади: ишсизлар, ногиронлар, кексаларни асраш учун маблағ ажратишга жамиятнинг қайси қатламларини жалб қилиш кераклигини аниқлаб олади. Бу мураккаб вазифалар давлат томонидан иқтисодий имкониятларни ижтимоий истеъмол билан мувофиқлаштириб ҳамда салбий оқибатларни микро ва макро даражада тугатиб бориб ҳал этилади.
Ҳар бир жамиятда даромадлар сиёсати конституция ва унга тенглаштирилган қонуний ҳужжатларда белгиланган маълум тамойиллар асосида юритилади. Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат:
- ижтимоий адолат;
- ижтимоий ҳамкорлик ва аҳоли барча қатламларининг бирдамлиги;
- ўз моддий аҳволи учун шахсий масъулият;
- меҳнат ҳуқуқи ва уни муносиб рағбатлантириш;
- касаба уюшмалари ҳуқуқи;
- иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва бошқалар.



Download 44,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish