7-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг меҳнат ҳАҚлари режа


Иш ҳақининг ишбай ҳамда вақтбай тизимларини қўллаш



Download 44,37 Kb.
bet5/8
Sana02.07.2022
Hajmi44,37 Kb.
#730907
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-MAVZU

2. Иш ҳақининг ишбай ҳамда вақтбай тизимларини қўллаш

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг у ёки бу тизимини амалда қўллаш кўпгина ҳолатларга боғлиқ бўлади. Лекин у, аввало, ходим меҳнатининг натижаларини ҳисобга олиш учун acocий кўрсаткични танлашга нима таъсир кўрсатишига, яъни муайян тизим ишбай ёки вақтбай тизимлар жумласига киритилишига боғлиқ бўлади. Ҳақ тўлаштизимларини танлаб олиш ҳуқуқи иш берувчининг ихтиёрида бўлади.


Иш ҳақининг ишбай ҳамда вақтбай шаклларини қўллаш шартлари анча яхши ишлаб чиқилган, лекин улар, асосан, иқтисодиётнинг бозордан ташқари моделига ҳамда корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг шу моделга хос тизимига мўлжалланган. Эндиликда аҳвол анча ўзгарди: агар илгари ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг анчагина қисмини давлат ўз зиммасига олган бўлса, ҳозир бу харажатлар бутунлай корхоналар зиммасига тушди.
Ҳақ тўлаш шаклларини танлаб олишга таъсир кўрсатадиган асосий омил меҳнатни нормалаштириш ва уни амалга ошириш шакл­ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўл қўядиган даражада деталлаштиришдир.
Бироқ, ҳақ тўлашнинг ишбай ҳамда вақтбай тизимларини қўллаш имкониятини улардан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги билан аралаштириб юбормаслик керак. Ишбай ҳақ тўлашни фақат у иқтисодий самара берадиган ишлардагина қўллаш мумкин. Қоида тариқасида, у меҳнат унумдорлигини ўстиришни ва маҳсулот чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантиради. Лекин ишлаб чиқаришни ўстиришни моддий жиҳатдан рағбатлантириш иш берувчида меҳнат унумдорлигини ошириш учун реал зарурат бўлгандагина ижобий натижалар бериши мумкин.
Ишлаб чиқариш ўсишига ишчиларнинг таъсир кўрсатиш даражаси улар меҳнатининг техника билан қуролланганлик даражасига бевосита боғлиқ бўлади.Бу даража қанча паст бўлса, ишчиларда белгиланган ишлаб чиқариш нормаларини ошириб бажариш имконияти шунча кўп бўлади, мазкур даража қанча юқори бўлса, ишчиларнинг имконияти шунча кам бўлади.
Қисман машинада, қисман қўлда бажариладиган ишларда ишчиларнинг ишлаб чиқаришни илмий асосланган нормаларга нисбатан ошириш имконияти чекланади. Ҳозирги вақтда бундай ишлар кўпгина саноат тармоқларида асосий ўринда туради.
Қисман қўлда бажариладиган ишлар ишбай меҳнат ҳақи ғоятсамарали қўлланадиган соҳадир.
Бинобарин, аппаратуралар ёрдамида кечадиган жараёнларда, асосан, вақтбай ҳақ тўлаш шаклларидан фойдаланган маъқул. Лекин бу ана шундай жараёнларда меҳнатга ишбай ҳақ тўлашни қўлланиши батамом истисно этилишини англатмайди.
Юқорида кўрсатиб ўтилганлар меҳнатга ҳақтўлаш шаклини танлашнинг иккинчи шартини таърифлаш имконини беради: ишларни механизациялаш ва автоматлаштириш даражасининг, маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларнинг ўсиши ишбай ҳақ тўлашни вақтбай ҳaқ тўлаш билан алмаштиришга олиб келади.
Меҳнатга ишбай ҳамда вақтбай ҳaқ тўлашни қўллашнинг умумий шартлари меҳнатга ҳақ тўлаш шаклларини танлаш амалиётини яхшилашга, уларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга ёрдам бериши керак. Айни вақтда ҳар бир корхонада меҳнатга ҳақ тўлашни қўллашнинг шартлари тармоқ хусусиятларини ва ишчиларнинг касбий-малака таркибини ҳисобга олган ҳолда кон­кретлаштирилиши ҳамда аниқлаштирилиши керак.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий тизимлари. Бу тизимлар ишчиларнинг иш ҳақини меҳнат натижаларини ҳисобга олишнинг фақат бир кўрсаткичига: иш вақтига ёки тайёрланган маҳсулот миқдорига қараб шакллантиради.
Оддий вақтбай тизим ходимнинг маошини унинг тариф ставкасига ва амалда ишлаган вақтига қараб шакллантиради. Шунга мувофиқ ҳолда соатбай, кунбай ва ойлик тариф ставкалари қўлланади. Оддий вақтбай ҳақ тўлашда ишланган вақт миқдори билан маош ўртасидаги алоқа пропорционал характерга эга бўлади.
Оддий ишбай ҳақ тўлашдаишчининг маоши тайёрланган маҳсулот (бажарилган иш) бирлигига тўланадиган ҳақ миқдоридан иборат бўлган ишбай белгиланган нархга ва ана шу маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлади. Амалиётда меҳнатга ҳақ тўлашнинг бевосита индивидуал, жамоа (бригада), аккорд, билвосита, ишбай-прогрессив, ишбай-регрессив тизимлари қўлланиши мумкин.
Иш ҳақининг бевосита ишбай индивидуал тизими бўйича ҳар қайси ишчининг маоши унинг шахсий меҳнати натижаларига мувофиқ аниқланади. Бу меҳнат натижалари ишчи томонидан тайёрланган буюмлар ёки муайян вақт даврида у бажарган операциялар миқдорида ифодаланади. Бундай ҳолда ишчининг меҳнат сарф­лари ва натижалари билан унинг маоши ўртасида бевосита тўғри алоқадорлик мавжуд бўлади - бажарилган ишнинг ҳар қайси бирлиги учун ўзгармайдиган ишбай нарх белгиланади.
Ўртача иштирок этиш коэффициенти бирлик сифатида қабул қилинади. Унинг пасайиши, одатда, меҳнатга бепарволик билан муносабатда бўлиш, бригада бошлиғининг топшириқларини бажармаслик, паст унум билан меҳнат қилиш, меҳнат ва технология интизомларини ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларини бузиш ва бошқа сабаблар билан боғланади. Иштирок этиш коэффициентини оширишдан мақсад ишчилар бригаданинг бошқа аъзоларига қараганда юқорироқ меҳнат унумдорлигига эришган, улар яқин ихтисосларни (операцияларни) ўзлаштирган, ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш чоғида ташаббус кўрсатган, ишларни юқори сифатли қилиб бажарган ҳолларда фойдаланилади. Амалиётда бригадаларда қўлланиладиган иштирок этиш коэффициентлари кўпинча 0,8-1,5 оралиғида бўлади. Ишланган вақт учун тариф бўйича иш ҳақи одатда кафолатланади, ишбай қўшимча иш ҳақи миқдори эса иштирок этиш коэффициентига пропорционал тарзда белгиланади.
Меҳнат тақсимоти барқарор бўлган, ҳар бир ишчи белгиланган доирадаги вазифаларни бажарадиган ва ишчининг малакаси бажарилаётган ишнинг мураккаблигига тўла мос келадиган бригадаларда маош ҳар бир ишчи учун индивидуал расценкалар асосида ҳисобланади.
Бундай ҳолларда жамоа маошининг умумий суммасини тақсимлаш зарурати бўлмайди. Ҳар қайси ишчининг маоши бригада ишлаб чиқарган маҳсулот учун, лекин индивидуал расценкалар бўйича ҳисобланади, бригаданинг амалдаги маоши эса унинг барча иштирокчилари оладиган маошлар суммасидан иборат бўлади.
Ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи тизимларини, энг аввало, рағбатлантирувчи ҳақ билан асосий маошни ўзаро боғлаб турувчи механизмнинг шаклини ҳам, мазмунини ҳам белгилайдиган аниқ мақсадига қapaб фарқлаш керак бўлади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда, рағбатлантирувчи тизимларнинг бир неча гуруҳларини кўрсатиш мумкин.
1. Асосий ҳақ ходим меҳнатининг асосий нормасидан ташқаридаги кўрсаткичларни тўла ва ошириб бажариш билан боғланадиган тизимлар. Бундай тизимлар жумласига ишдаги жорий натижалар учун бериладиган турли мукофотлар киради.
Рағбатлантиришнинг бу турлари ходимларни қамраб олиш кўлами жиҳатидан ҳам, иш ҳақидаги салмоғи жиҳатидан ҳам ғоят кенг тарқалгандир. Уларнинг хусусияти шундаки, улар қоида тариқасида, ходимнинг ўзига ҳам, шунингдек унинг бевосита раҳбарига ҳам ҳисоблаб ёзилаётган иш ҳақи даражасини назорат қилиш имконини берадиган аниқ миқдор кўрсаткичларига эга.
Рағбатлантириш тизимларининг бу турида ҳaқ тўлаш нормалари ва меҳнат нормаларидаги барча ўзгаришлар кўпинча касаба уюшмалари билан келишилади.
II. Асосий ҳақни ходимнинг шахсий ишчанлик фазилатлари, унинг профессионал маҳорат даражаси, индивидуал фазилатлари ва ишга муносабати билан боғлайдиган тизимлар. Булар жумласига, энг аввало, рағбатлантирувчи қўшимчалар ва устамалар: профессионал маҳорат учун, бир неча касбларда (лавозимда) ишлаганлик учун, хизмат кўрсатиш нормаларини кенгайтирганлик учун, аввалгича ёки кўпроқ ҳажмдаги ишларни оз сонли ходимлар



Download 44,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish