7-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг меҳнат ҳАҚлари режа


Минимал иш ҳақи назарияси ва уни қўллашнинг хорижий амалиёти



Download 44,37 Kb.
bet3/8
Sana02.07.2022
Hajmi44,37 Kb.
#730907
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-MAVZU

Минимал иш ҳақи назарияси ва уни қўллашнинг хорижий амалиёти
Дунёдаги кўпгина давлатларда меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши минимал иш ҳақини (МИҲ) жорий қилиш қонуниятлари орқали амал қилишни ўз ичига олади. Хорижлик мутахассисларнинг фикрича, минимал иш ҳақи ижтимоий таъминотнинг турли шакллари бўлган овқатланиш ва тиббий хизматлардан фойдаланишга бепул талонлар берилиши, камбағаллар учун муниципал уй-жойлар қурилиши кабиларга нисбатан олиб қараганда энг кам таъминланганлик ёки камбағаликка қарши курашнинг самарали йўлидир.
Ривожланган хорижий мамлакатларда меҳнат муносабатларини тартибга солишда ушбу усулидан кенг фойдаланадилар ва иш борасида каттагина тажриба ҳам тўплаганлар. Мазкур усул турлича назария ва моделларда ўз аксини топган.
Америкалик иқтисодчи олим Ж.Стиглернинг фикрича рақобатли меҳнат бозорида минимал иш ҳақининг амал қилиши ноилож ишсизликка олиб келишини тахмин қилди2.
Францияда минимал иш ҳақи уч томонлама музокаралар орқали, Японияда эса икки томонлама музокаралар орқали белгиланади ва жамоавий шартномалар тузиш йўли билан мустаҳкамланади. Бу давлатларда минимал иш ҳақи хизматчиларнинг иш ҳақлари ва ойлик маошларини ҳисоблаб чиқариш учун "база" бўлиб хизмат қилади. Франция ҳукумати минимал иш ҳақига киритиладиган тузатишларни ўзи мустақил равишда қабул қилиш ҳуқуқига эга. Лекин бу ҳукумат бундай тузатишларни меҳнат шартномалари қўмитасининг хулосаси асосидагина қабул қила олади. Мазкур қўмита доимий ишлайдиган маслаҳат органи бўлиб, у меҳнаткашлар вакиллари (16 киши), иш берувчиларнинг вакиллари (16 киши), оилавий уюшмаларнинг намояндалари (3 киши) ва ҳукумат вакилларини (3 киши) ўз ичига олади. Ниҳоятда хилма-хил манфаатларни ҳисобга оладиган шу қадар демократик тусдаги таомил минимал иш ҳақини ошириш борасида самарали ечимларни топиш имконини беради3.
Узоқ вақт мобайнида ўзининг умуммиллий минимал иш ҳақи бўлмаган Буюк Британияда 1959 йилдан 1993 йилгача "Иш ҳақи бўйича кенгашлар тўғрисида"ги қонун амал қилиб келган. Графликлар ва муниципалитетларда ташкил этилган кенгашларга касаба уюшмалари, иш берувчиларнинг вакиллари ҳамда Меҳнат ва иш билан бандлик вазирлиги томонидан тайинланадиган мустақил экспертлар кирар эдилар. Улар кам ҳақ тўланадиган муайян тоифалардаги ходимлар учун минимал иш ҳақи даражасини белгилар ва тайинлар эди. Лекин қонун орқали киритилган ушбу янги соат минимуми 1999 йилнинг апрелидан эътиборан иш берувчилар учун мажбурийдир. Канадада минимал иш ҳақи миқдорини белгилаш билан Вазирлар Маҳкамаси шуғулланади. Бунинг учун у олдиндан уч томонлама кенгашув органи билан маслаҳатлашиб олади. Мазкур кенгашув органининг ваколатлари доирасига меҳнат муносабатларига оид хилма-хил муаммолар киради.
Эркин иқтисодий ислоҳотлар шароитида иш ҳақининг тўрт асосий вазифасини фарқлаш мумкин:
- қайта тиклаш, ишчи кучини қайта тиклаш имкониятини таъминлайди;
- рағбатлантириш (асослаш), ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги манфаатдорликни оширишни назарда тутади;
- ижтимоий, ижтимоий адолат принципини амалга оширишда ёрдам беради;
- ҳисоб – ишлаб чиқариш, маҳсулот баҳосини ҳосил қилишда жонли меҳнатнинг қанчалик ҳиссаси борлиги ва унинг ишлаб чиқаришни жами ҳаражатлардаги улушини ифодалайди.
Шундай қилиб, иш ҳақининг вазифалари хилма-хилдир. У бажарадиган вазифалар диалектик бирликни ташкил қилиб, улар бир жам бўлгандагина иш ҳақининг моҳияти, ундаги зиддият ва муаммоларни тўғри англаш мумкин бўлади. Иш ҳақи вазифаларини илмий таснифлаш зарур, бу ҳозирча иқтисодий адабиётда тўла амалга оширилган дея олмаймиз. Бу муносабатда ҳам бир вазифа тўғрисида ягона бир бутуннинг – фақат бошқа қисмларнинг мавжудлигини назарда тутибгина қолмай, балки улар элементларини ўз ичига олган иш ҳақининг қисми тўғрисидаги хулосага келиш муҳимдир. Масалан, ҳисоб – ишлаб чиқариш, такрор ишлаб чиқариш ва рағбатлантириш каби вазифалар айни бир вақтда ижтимоий ролни ҳам бажаради. Ўз навбатида, такрор ишлаб чиқариш вазифасида иш ҳақининг рағбатлантириш ва ҳисоб – ишлаб чиқариш вазифалари рўёбга чиқарилади. Шу билан бирга умумий бирликдагина вазифалардан бири бошқасига қарши чиқиши, баъзида истисно қилиши ва таъсири натижасини пасайтириши мумкин.



Download 44,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish