Қорақолпоғистон Республикаси
Қўнғирот туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 14 сонли мактабгача таълим муассасаси
психологи Реймбаева Нилуфар Санатиллаевна
Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик ривожланиш диагностикаси.
(мактабгача таълим муассасалари психологлари, тарбиячлар
ва ота- оналар учун қўлланма)
«Қўнғирот – 2018»
Кириш.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик ривожланишини аниқлаш диагностикаси сизга боланинг психологик ривожланиш даражасини бахолаш ва нима қилиш кераклигини аниқлашда яқиндан ёрдам беради. Диагностика жуда кам вақт талаб қиладиган кичик тестлардан иборат бўлиши керак. Агар диагностика натижаси сизни хурсанд қилса, у холда бола билан шу кунгача қандай муносабатда бўлган бўлсангиз шундайлигича давом этинг, чунки бола ривожланиш учун зарур бўлган барча психологик хусусиятларга эга. Агар диагностика натижаси сизни қониқтирмаса, унда ривожланишнинг паст даражасини кўрсатаётган маълум бир психологик жараён бўйича чуқур лаштирилган диагностика ўтказиш керак. Бу холатда, чуқурлаштирилган диагностика ўтказиб, тегишли маслахатлар бера оладиган профессионал психолог билан боғланган маъқул.
5-6 ёшли болаларнинг психологик ривожланиш диагностикаси.
5-6 ёшли болаларнинг психологик ривожланишини аниқлаш диагностикаси жуда кам вақт талаб қиладиган ўн битта тестни ўз ичига олади.
Тест 1. Зинапоя (ўз ўзини бахолаш)
Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш
Психолог: Мана бу зинапоя. Унинг энг юқорисида энг яхши болалар, энг пастида энг ёмон болалар, ўртасида яхши хам, ёмон хам бўлмаган болалар жойлашади. Агар қанчалик юқорида жойлашса шунчалик яхши бола бўлади. Энди менга айтчи сен ўзингни шу зинапоянинг қайси зинасига қўя оласан? Боғча опанг сени қайси поғонасига қўяди? Даданг-чи?(бошқа яқинлари хақида хам сўраш мумкин)
Бахолаш мезонлари:
Бола ўзини «Энг яхши», «Жуда яхши» бола поғонасига қўйиши меёрий хол хисобланади. Боланинг ўзини паст поғоналарга (энг паст поғонага қўйиши хам) қўйиши бу салбий натижа эмас, шунчаки ўзига манфий муносабат ёки ўз кучига ишонмаслигини билдиради.
Бола шахсининг шаклланишидаги омадсиз белги ва унинг яқин қариндошлари ва катталар билан муносабати хақидаги жавобига боғлиқбўлади, яъний яқинлари уни энг паст поғонага қўйади деб ўйлаши, шу билан бирга «Боғча опанг сени қайси поғонага қўяди?» деган саволга паст поғоналардан бирини кўрсатиши унинг салбий томонларидан дарак бериши ва шу билан бирга ўзига нисбатан тўғри бахо бераётганлигини билдириши мумкин, айниқса боланинг ўзини тутиши чиндан хам ёмон бўлса ва тарбиячидан тез тез огохлантиришлар оладиган бўлса.
Тест 2. Янглиш расм (умумий тушунча)
Do'stlaringiz bilan baham: |