T/r
|
Tola tarkibi
|
Целлюлоза миқдорида, %
|
Paxta
|
Zigʻir
|
Jun
|
Archa yogʻochi
|
1.
|
Sellyuloza
|
96
|
80,5
|
71,5
|
55,2
|
Oqsil moddalarining tuzilishi
Оқсил толалари ўсимлик ёки ҳайвонлар оқсилидан олинади. Оқсиллар энг мураккаб юқори молекулали бирикма бўлиб, улар биокимёвий синтез натижасида ҳосил бўладиган аминокислоталардан таркиб топган полимерлар-дир. Оқсил толалар ичида казеин толаси кўпроқ ишлаб чиқарилади. Бу тола учун хом ашё сифатида сутдан олинадиган казеин оқсили қўлланилади. Маккажўхори ва ер ёнғоқ оқсилидан, гўшт, ҳайвонлар териси консерва, балиқ саноати чиқиндиларидан ҳам тола олиш усуллари ишлаб чиқилган.
Жониворлардан олинадиган толаларнинг (жун, ипак) ва айрим кимёвий толаларнинг асосий таркиби оқсил моддалардан ташкил топган. Оқсил моддалар юқори молекулали бирикмаларга киради. Оксил моддалар молекуласи аминокислоталар қолдиқларидан ташкил топган.
Оқсил моддаларининг молекуласи фибрилар ёки глобулар тузилишида бўлади. Жун толаси кўпроқ глобуляр аморф тузилишида бўлади. Ипак толаси фибрилар тузилишида бўлиб, айрим жойлари кристалл тузилишга эга. Молекулаларнинг айрим қисмлари кристал тузилишга эга. Фиброиннинг солиштирма зичлиги 1,25 г/см3, кератинники 1,28-1,3 г/см3. Толалар 130-1500С га қадар қиздирилганда уларнинг тузилиши ўзгармайди, 1700С ҳароратдан ошганда эса таркиби бузилади. Гигроскопик хусусияти яхши. Масалан, жун толаси 35-40 %га қадар намликни ўзига ютганда ҳам тола қуруқ ҳолатда бўлади.
Оқсил моддалар ҳаводаги кислород билан тез оксидланади (жун, ипак сарғаяди) кучсиз минерал кислоталар толанинг пишиқлигига таъсир этмайди
Kimyoviy tolalaming tuzilishi
Кимёвий толалар ҳам ўз навбатида икки турга бўлинади: сунъий толалар ва синтетик толалар: табиатдаги мавжуд бўлган моддаларни кимёвий усул билан қайта ишлаш асосида олинадиган толалар сунъий толалар дейилади. Юқори молекулали бирикмаларни кимёвий усул, билан синтез қилиш асосида олинадиган толалар синтетик толалар дейилади. Тўқимачилик саноатида ишлатиладиган толаларни мукаммал ўзлаштириш учун, унинг таснифланиши ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Кимёвий толалар ҳам худди табиий толалар каби органик ва анорганик кичик синфига, сунъий ва синтетик гуруҳларга таснифланади. Сунъий толалар гуруҳи гидроцеллюлозали, ацетилцеллюлозали ва оқсилли киби гуруҳчага ҳамда вискоза, ацетат, казеин ва зеин каби турларга таснифланади. Синтетик толалар гуруҳи ҳам ўз навбатида гетрозанжирли ва карбозанжирли гуруҳчага, ундан полиамид (капрон), полиэфир (лавсан), полиуретан (спандекс), полиакрилнитрил (нитрон), поливинилхлорид (хлорин), поливинилспирт (винилон), полиолефинли (полиэтилен) каби тола турларига таснифланади. Кимёвий толаларнинг анорганик кичик синфига кирувчи толалар тош ва металл бирикмалари гуруҳига, силикатли ва металли гуруҳчага ва шишасимон ва зарсимон тола каби турларига таснифланади.
Синфи
|
Кичик синфи
|
Гуруҳи
|
Гуруҳчаси
|
Турлари
|
Кимёвий
|
Органик
|
Синтетик
|
|
Полиуретан
|
Поакрилонитрил
|
Карбозанжирли
|
Поливинилхлорид
|
Поливинилспирт
|
Полиолефенил
|
Анорганик
|
Тош ва металл бирикмалари
|
Силикатли
|
Шиша тола
|
Металли
|
Зарли иплар
|
Mikroskopning tuzilishi
MBU-1 mikroskopining tuzilishi
1-asos; 2-sharnir; 3-shtativ; 4-kichik murvat; 5-katta murvat; 6-tubus; 7-okulyar;
8-ob’ektiv; 9-namuna stolchasi;10-preparat yurgizgichi; 11-ko’zgu; 12-kondensor;
13-diafragma.
Mikroskopdan foydalanish qoidasi
1.Микроскоп ишчи ҳолатга келтирилади ва намуналардан препарат тайёрланади.
2. Навбатма-навбат намуналар микроскоп столчасига жойлаштирилиб, уларнинг тасвири кўрилади ва аудитория доскасига чизилади.
Tolalarni mikroskopda kattalashtirishni aniqlash
МБУ-1 ва М-10 микроскоплар қуйидаги тузилишга эгадир: таглик 1, шарнир 2 ёрдамида штатив 3 га боғланган. Объектив 8 револвер қурилмасига жойланган бўлиб, унда учта ёки тўртта уя бўлади, натижада микроскопнинг катталаштириш қийматини ҳоҳлаган даражада ўзгартириб олишимиз мумкин. Столчанинг 9 ўртаси айлана шаклдаги тешикдан иборат. Кўзгуга ёруғлик тушириб, шу тешик орқали объективга узатилади. Столчада мослама юргизгич 10 қўйилган бўлиб, унинг асосий вазифаси намунани ҳаракатга келтиришдир. Стол тагида конденсор 12 билан биргаликда кўзгу 11 ва диафрагма 13 ўрнатилган. Катта мурват 5 ёрдамида тубус 6 пастга ва юқорига ҳаракатланади ва у орқали намуна аниқ кўриладиган ҳолатга келтирилади. Кичик мурувват 4 эса намунани тиниқ кўрсатиш учун хизмат қилади. Микроскоп шундай ҳолатда стол устига жойлаштирилиши керакки, ундаги кўзгуга ёруғлик тўлиқ тушсин. Шарнир ва штатив 3 ёрдамида тубусни қулай вазиятга келтириб олиш мумкин.
Тола намуналаридан фойдаланиб препарат тайёрлашда дастлаб толалар таралади шундан сўнг, махсус тахтачага биринчи қисм ойначаси жойлаштирилиб, унинг устига махсус қисқич ёрдамида таралган толалар бир текисда қилиб тахтланади ва иккинчи бўлак ойнача толалар устига жойлаштирилиб препарат намунаси ҳосил қилинади. Препарат микроскоп остига қўйилиб текширилади. Ундан олдин, препаратнинг устки ва остки ойначалари тоза мато ёрдамида тозалаб артилади сўнг, остки ойнача устига сув ёки глисерин томизилади. Томчига кам миқдорда тола жойлаштирилиб, игна ёрдамида уларни бир-биридан ажратамиз. Толалар яхши намланган бўлиши шарт, акс ҳолда толалар ойнага яхши ёпишмасдан қолиши мумкин. Сўнг устки ойначани беркитиб, тайёр бўлган мосламани микроскоп столчасига жойлаштирамиз.
Paxta tolasining tuzilishi va qatlamlari
Do'stlaringiz bilan baham: |