Қон яратилишига таъсир этувчи воситалар


Цианокобаламин (витамин В



Download 130 Kb.
bet3/14
Sana21.02.2022
Hajmi130 Kb.
#42175
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Кон тизими, 2009

Цианокобаламин (витамин В12) – хавфли (пернициоз) анемияда қўл-ланилади. Унинг етишмовчилигида эритропоэз мегалобластик турда кечади: эритробласт → гиперхром мегалобласт → мегалоцит. Пернициоз анемиянинг келиб чиқиши цианокобаламин сўрилишининг бузилиши билан боғлиқ, чунки бундай беморларда Каслнинг ички омили бўлмайди (кимёвий тузилиши бўйича – гликопротеин). Одатда у меъда шиллиқ қаватида ҳосил бўлади ва цианокобаламиннинг ингичка ичакда сўрилишини таъминлайди. Хавфли анемияда цианокобаламин қон манзарасини меъёрлаштиради ҳамда неврологик бузилишларни ва тил шиллиқ қаватининг шикастланишини камайтиради ёки бартараф этади, аммо меъда ширасининг ахлоргидрияси сақланиб қолади.
Фолат кислотаси (витамин Вс) – макроцитар анемияда қўлланилади. Фолат кислота етишмовчилигида макроцитлар ҳосил бўлади: эритробласт → гиперхром макронормобласт → макроцит. Организмда фолат кислотаси фо-лин кислотасига айланади ва у физиологик фаолликка эга. Асосан фолат кислотаси алиментар ва медикаментоз анемияда, спру касаллигида (сурункали касаллик бўлиб, диарея, глоссит, анемия, умумий толиқиш ва эндокрин безларнинг гипофункцияси билан кечади), ҳомиладорлар анемиясида қўллани-лади. Хавфли анемияни даволаш учун фолат кислотасини алоҳида ишлатиш мумкин эмас, чунки унинг таъсирида нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар ўтиб кетмасдан, аксинча, кучайиб кетиши мумкин. Унда фақат қон манзарасигина яхшиланиши мумкин. Шунинг учун хавфли анемияда фолат кислотасини цианокобаламин билан бирга қўллаш тавсия этилади.
Эритропоэзни сусайтирувчи воситалар асосан полицитемияда (эритре-мияда) ишлатилади. Бундай воситалардан бири фосфор-32 билан нишонланган натрий фосфат эритмаси ҳисобланади. Унинг таъсирида эритроцитлар ва тромбоцитларнинг миқдори камаяди. Ичишга ва в/и киритишга тавсия қилинади. Милликюри (мКи) ларда дозаланади.
ЛЕЙКОПОЭЗГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР
Лейкопенияда ва агранулоцитозда (агранулоцитар ангинада, алиментар-токсик алейкияда, турли кимёвий моддалар билан заҳарланишларда, нур касаллигида) лейкопоэзни кучайтирувчи воситалар ишлатилади. Бу мақсадда натрий нуклеинати ва пентоксил препаратлари қўлланилади. Аммо, улар лейкопениянинг енгил турларида яхши самара беради.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish