Натрий нуклеинати – хамиртурушдан олинадиган нуклеин кислота-сининг натрийли тузи бўлиб, иликда лейкоцитлар ҳосил бўлишини кучайтириш мақсадида қўлланилади. Ичилади ва м/о киритилади.
Пентоксил – синтетик препарат бўлиб, кимёвий тузилиши бўйича пиримидин унумларига киради. Лейкопоэзни кучайтиради, яралар битишини тезлаштиради, яллиғланишга қарши фаолликка эга. Ичишга тавсия этилади. Диспептик бузилишлар чақириши мумкин.
Метилурацил ҳам хоссалари жиҳатидан пентоксилга ўхшаш, аммо ундан фарқли равишда таъсирлантирувчи хоссага эга эмас.
Бу мақсадда баъзан лейкоген, батилол, этаден ва б. ҳам ишлатилади.
Лейкопенияларда лейкопоэзни бошқарувчи ўсиш омиллари ҳам ишла-тилади. Бундай препаратлардан бири – инсон рекомбинант гранулоцитар-макрофагал колония кучайтирувчи омили бўлиб, молграмостим (лейко-макс) номи билан ишлатилмоқда. У гликопротеин бўлиб ҳисобланади. Т-лимфоцитларда, эндотелиал ҳужайраларда, фибробластларда, макрофагларда ҳосил бўлади. Гранулоцитлар ва моноцит/макрофагларнинг пролиферациясини, дифференциациясини ва фаолиятини кучайтиради. Гранулоцитлар ва моноцит/макрофаглар организмнинг асосий ҳимоя тизимларидан бирини ҳо-сил қилади. Улар фагоцитозни амалга оширади, биологик фаол моддаларни синтез қилади, иммун жараёнларни кучайтиради, цитокинлар ҳосил бўлиши-ни бошқаради.
Молграмостим камроқ даражада эозинофилларнинг пролиферациясини кучайтиради ва эритропоэзни бошқаришда эритропоэтиннинг кофактори бўлиб хизмат қилади. Уни ўсмалар химиотерапиясида, миелодиспластик син-дромда, апластик анемияда, турли юқумли касалликларда, илик кўчириб ўтказилганда, ОИТС (СПИД) ни мажмуавий даволаш натижасида келиб чиқадиган лейкопенияларда в/и киритилади. Ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, диарея, гипертермия, тери тошмалари ва б. аллергик реакциялар, мушак-скелет оғриқлари ва б.
Бундан ташқари инсон рекомбинант гранулоцитар колония кучайти- рувчи омили ҳам яратилган бўлиб, филграстим (нейпоген) номи билан танилган. У ҳам гликопротеин ҳисобланади. Моноцитлар, фибробластлар ва эндотелий ҳужайралари томонидан синтез қилинади. Гранулоцитлар ўтмиш-дошларининг пролиферациясини ва дифференциациясини ҳамда вояга етган гранулоцитларнинг (хемотоксик ва фагоцитар) фаоллигини кучайтиради.
Қўлланилиши молграмостим билан бир хил. В/и ва т/о киритилади. Ножўя таъсирлари камроқ кузатилади. Баъзан “суякларда” оғриқ, аллергик реакциялар, жигар фаолиятининг бузилиши, дизурия келиб чиқиши мумкин.
Лейкопоэзни сусайтирувчи воситалар асосан лейкозларда ва лимфо-гранулематозда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |