Қўқон дпи. Илмий хабарлар


Цуцон ДПИ. Илмий хабарлар



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/189
Sana20.06.2022
Hajmi2,27 Mb.
#679855
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   189
Bog'liq
Qoqon DPI jurnal 1 son

Цуцон ДПИ. Илмий хабарлар
Водийда илк темир даврига оид мудофаа буржлари ва ук отиш учун деворларда ва буржларда 
урнатилган 
шинаклар ханузгача топилмаган, 
аксинча, 
минтаканинг жанубий 
вилоятлари 
шахарларининг мудофаа тизимида улар мавжуд булиб, ушбу тизимнинг тузилиши, харбий 
имкониятлари жихатдан анча ривож топгани тугрисида далолат беради.
Б.Х. Матбобоевнинг фикрларига (Фаргонадаги мудофаа тизими ва аркларнинг минтакадаги 
бошка тарихий-маданий 
вилоятларнинг ахоли 
пунктларига 
нисбатан 
кадимийлиги) 
Ю.А. 
Заднепровскийнинг “Чуст маданияти бирлиги” тугрисидаги назарияси таъсир килган булиши мумкин. 
Ушбу назарияга кура, мил. авв. I минг йилликнинг бошларида Парфия, Маргиёна, Бактрия, Суед, Чоч 
ва Фартона “умумий маданий ва балки этномаданий бирликни” ташкил килиб, жанубий 
ёдгорликларга нисбатан Чуст маданияти камида 200 йил кадимийрок булган. Бу масала 
А.С.
Сагдуллаевнинг маколасида махсус тахлил килинган. Тадкикотчи кадимги Фаргона ва Бактриянинг 
моддий манбалари - сопол идишлар, бронза ва темирдан ишланган куроллар, ярог-аслахалар, 
меъморчилик ва бинокорлик анъаналарини солиштириб, куйидагича хулосалар чикарган:
- киёсланган Фаргона ва Бактрия археологик топилмаларининг санаси асосан мил. авв. VIII - 
VII ва VII - V асрларга тугри келади;
- Фаргонанинг мудофаа тизими ва арк-кургонлари, Бактриядаги мудофаа ва арк 
иншоотларига нисбатан кадимги эмас ва мил. авв. VIII-VII асрлар билан саналиши мумкин;
- Фаргонада илк темир даври жанубий вилоятларга нисбатан тарихий жараён сифатида 
олдин бошланмаган. Аммо бундай ёндашув Ю.А. Заднепровский ва 
Б.Х. Матбобоевлар 
томонидан рад этилди. Г.П. Ивановнинг фикрига кура, А.С. Сагдуллаев Чуст маданиятининг сунгги 
боскич санасини исботлаб берган.
Юкорида келтирилган далиллар, Фаргона водийсида илк шахарсозлик маданиятининг 
шаклланиши ва ривожланиши тарихи мавзуси буйича бахс-мунозараларнинг мавжудлигидан 
далолат беради. Парфия, Маргиёна, Бактрия худудларида дехкончиликнинг вужудга келиши, 
урбанизация ва давлатчилик жараёнларнинг ривожланиши Фаргона водийсига нисбатан-кадимги 
вокеа деган хулосани инкор килиб булмайди. Шу билан бирга Фаргонадаги шахарсозлик 
маданиятининг узига хос хусусиятларини инобатга олиш лозим.
Далварзиннинг катталиги, мураккаб тузилгани, таркибий кисмларга булингани, мукаммал 
мудофаа деворлари билан химоялангани ва аркка алохида эътибор каратилгани, хунармандчилик 
ва махсулот айирбошлаш, савдо-айирбошлаш маркази булгани билан алохида ажралиб туради. 
Х,унармандчилик бир неча сохаларга булинган эди. Хусусан, 
кулолчилик, тукимачилик, 
тоштарошлик, заргарлик, суякка ишлов бериш, сохаларининг далилий ашёлари топилган.
Водийда бу даврда хунармандчилик дехкончиликдан ажралиб чиккан булиши мумкин. Чунки 
уша давр жамиятининг иктисодий салохиятини курсатувчи мухим бир белги — хунармандчиликнинг 
кулолчилик сохаси ривожланган эди. Тугри, кулолчилик чархи хали бу жой ахолиси учун номаълум 
булган. Лекин сопол идишлар шакллари стандарти ва улар ичида алохида махсус шаклларнинг 
булиши хамда уларнинг куплаб микдорда ишлаб чикарилганлиги махаллий кулолчиликни 
ихтисослашган даражада деб хисоблашга имкон беради. Бу жараённи металлургия ва тукимачилик 
сохаларида хам кузатиш мумкин.
Бронзани эритиш ва ундан мехнат ва жанговар куроллар куйиш чустликларда ишлаб 
чикарилган эди. Керакли буюмларни куйиш учун мулжалланган ва кумтошдан ясалган колипларнинг 
топилиши металлсозларнинг махсулотларини куплаб ишлаб чикаришга мулжалланганини исбот 
этади. Чунки табиий равишда тошдан ясалган колип, махсулотни куп нусхада ишлаб чикариш учун 
тайёрланади. Тукимачилик тугрисида далилий маълумотлар йук. Аммо унинг мавжудлиги ва ривожи 
хакида ёндош ашёвий далиллар топилган. Булар кулолчиликда идишлар шаклини олишда 
ишлатилган мато излари асосида аникланган газмол турларидир. Улар, мутахасислар фикрича, 
камида уч хил ва уларни тукишда усимлик хамда хайвон жуни толаларидан фойдаланилган. Санаб 
утилган белгилар фанда шахар хосил этувчи белгилар деб хисобланади. Бу холат Далварзинни 
шахар макомидаги ёдгорлик деб аташ учун етарлидир.
Бу давр бошка ёдгорликлари, чунончи, Ашколтепа, Чуст, Дехконтепа, Хужамбог кабиларни 
шахар типидаги ёки шахармонанд макомга эга эди деб хисоблаш мумкин. Булардан икки ёдгорликда 
(Далварзин, Чуст) алохида аркнинг пайдо булиши, катта ишчи кучи ва маблаг сарфланган мудофаа 
деворларининг курилишига эътибор бериш лозим. Масалан, Ю.А. Заднепровскийнинг этнографик 
маълумотлар буйича килинган хисобича, Далварзинадаги махобатли мудофаа иншоотлари 
тизимининг курилиши 1 - 3 йил, купи билан 5 йилда битказилган. Яъни хар куни курилишда 100 киши 
катнашиб, хар бир ишчи уртача 1 куб. метр ер-казув ва бошка ишларни амалга оширса, иншоот 150
- 270 кунда битган булиши мумкин. Агарда ишчи сони 100 тадан кам булса ёки иш унуми паст булса, 
унда девор курилиши чузилган булиши мумкин. Палеоэкономик изланишларга кура, Далварзин 
ахолиси 1800 - 2000 кишига борган, мехнатга яроклиси ундан хам кам булган. Демак, деворлар 
курилишида ён-атрофдаги ахоли хам катнашгани хакикатга якиндир. Деворлар курилишининг 
ташкил этилиши Чуст маданияти даври жамиятидаги узгаришлар жараёнидан далолат беради.
journal.kspi.uz 
2020/№1
63



Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish