Ҳомиладорлик ва камқонлик


ТТА да аёллар реабилитацияси



Download 144,5 Kb.
bet8/8
Sana21.02.2022
Hajmi144,5 Kb.
#27711
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5. Хом. ва камконлик узб

ТТА да аёллар реабилитацияси
ТТА ни камайтириш учун фертил ёшдаги аёлларда туғруқ интерваллари камида 3 йил бўлиши керак, ҳар бир ҳомиладорликда гемоглобин ва эритроцит кўрсаткичлари нормал бўлиши керак.
Овқатланишни рационаллаштириш, нормал кун тартиби, соғлом турмуш тарзини олиб бориш тўғрисида тушунтирув ишларини олиб бориш керак.
Реабилитацион чораларни УАШ олиб бориши керак. Асосий эътиборни анемияга олиб келувчи экстрагенитал касалликларга қаратиш керак. ТТА билан оғрувчиларда ”юқори хавф гуруҳи”ни ташкиллаштириш ва улар орасида профилактика чораларини олиб бориш назорати алоҳида аҳамиятга эга.
ТТА ли аёлларда контрацепциянинг ҳамма турларини ишлатиш мумкин. ВМС фонидаги гиперполименорея бундан истисно ҳисобланади. Бу ҳолатда спирални олиб ташлаш керак.


ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ПИЕЛОНЕФРИТ

МАҚСАД: пиелонефрит ҳақида тушунча, касаллик этиологияси, патогенези, диагностикаси, ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишини ўрганиш.


РЕЖА.
1. Пиелонефрит ҳақида тушунча.
2. Пиелонефрит таснифи, этиологияси, патогенези, клиникаси.
3. Пиелонефритда диагностика методлари.
4. Ҳомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги даврнинг асоратлари.
5. Даволашнинг асосий тамойиллари.
Пиелонефрит ҳомиладорликда тез-тез учраб турадиган ҳомиладорларнинг ҳаёти учун хавфли касаллик ҳисобланади.
Пиелонефритда асосан буйрак жомлари, косачалари яллиғланган бўлади. Бундай яллиғланиш ҳолати ҳомиладорликда, туғруқ вақтида ҳамда чилла даврларида учрайди. Пиелонефрит суръати (частота) ўртача 3 – 30% ҳисобланади. Шу жумладан ҳомиладорлик даврида 48% туғаётган аёлларда 17%, чилла даврида 35% учраб туради. Пиелонефрит касаллигининг келиб чиқиши ва ривожланишига асосан икки хил муҳим шароит сабабчи бўлади. Булардан бири буйракнинг қон билан таъминланишининг бузилиши ва сийдик йўлларида сийдикнинг тўхтаб қолиши ҳамда организмда касаллик чақирувчи микроорганизмлар мавжудлигидир.
Касаллик қўзғатувчи микроорганизмларга 65% энтеробактерия, 1% ичак таёқчаси, клебсиелла, протей, 23% энтерококк, камдан-кам стафилококк ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Инфекциянинг асосий манбаи асосан аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиши, фурункуллар, сийдик йўлларининг яллиғланиши, касалланган тишлар мавжудлиги, муртак безларининг сурункали яллиғланиши ҳисобланади.
Инфекциялар организмда: қон орқали, лимфа безларининг йўллари ва сийдик чиқарув йўллари орқали тарқалиши мумкин.
Инфекциянинг тарқалиши учун қулай шароитлардан бири ҳомиладорлик даврида юқори сийдик йўлларида сийдик чиқариш жараёнининг бузилиши ҳисобланади. Бунга қисман ҳомиладор бачадонининг ўнг томонга бурилган ҳолатда жойлашиши ва бу сийдик йўлларининг босилиши натижасида буйрак жомларида, сийдик йўлларида сийдикнинг тўхталиб қолишига олиб келади. Бундай ҳолатда инфекция ривожланишига қулай шароит туғилади.
Буйракда сийдик ажралиб чиқиши ва қон айланиши бузилишига асосий сабаблардан яна бири, ҳомиладорлик даврида прогестерон гормонининг сийдик йўлларига, буйрак жомларига таъсири ҳисобланади.
Гормон прогестерон сийдик йўлларини, буйрак жомларини бўшашига олиб келади. Бу эса сийдик йўлининг тўхталиб қолишига сабаб бўлади. Бундай шароитда организмда бирор инфекциянинг манбаи мавжуд бўлса, сийдик йўлларига тушиб, унинг яллиғланишига олиб келади. Пиелонефрит кўпинча ўнг буйракда ва биринчи ҳомиладор бўлган аёлларда кўпроқ учрайди.
Пиелонефрит – 86,6% да ҳомиладорликнинг иккинчи ярмидан (22 – 28 ҳафта) туққан аёлларнинг чилла даврида 4-6-9-12- кунларидан касаллик бошланиши мумкин.
Касаллик асосан ўткир ва сурункали давом этади. Ўткир бошланган пиелонефритда тана ҳарорати кўтарилади, кўпинча аёллар қалтираб (озноб), кейин иситма чиқаради, қаттиқ боши оғрийди, кўнгли айнийди, вақти- вақти билан қусиши мумкин, кейинчалик кучли терлаш содир бўлиб, тана ҳарорати бироз пасаяди. Нафас олиши тезлашади. Томир тез-тез уриб туради (тахикардия), тил усти карашланган бўлади. Касалларнинг умумий аҳволи ёмонлашиб, ҳолсизлик, ланжлик ҳолларидан шикоят қиладилар.
Белда (буйрак яқинида) оғриқ пайдо бўлади. Оғриқ қорин пастки қисмига, жинсий аъзоларнинг лабларига, оёқнинг сон қисмига ва сийдик йўллари бўйлаб тарқалади. Бел (буйраклар) соҳасига муштум билан енгил урилганда буйрак жоми яллиғланган томонида оғриқ сезилади (Пастернацкий белгиси мусбат бўлиб чиқади ) .
Касаллар тез-тез сияди, сийиш вақтида оғриқ сезадилар. Пиелонефрит сурункали давом этганда белдаги оғриқ сустроқ сезилади, лекин белдаги оғриқни зўрайтириш касаллар гавда ҳаракати билан боғлиқ эканлигидан шикоят қиладилар.
Касалларнинг боши оғрийди, тез-тез чарчайдилар, танада умумий беҳолликни сезадилар, Пастернацкий белгиси кучсиз мусбат бўлиб чиқади, 16 % ҳомиладор аёлларда пиелонефрит билан бирга камқонлик, 20 % қон босимининг юқори бўлиши (гипертония) содир бўлади .
Касалликни аниқлаш асосан унинг клиник белгиларига, лаборатория ва эндоскопик текширишларга асосланади. Бел (буйрак) соҳасидаги оғриқ ҳомиладорликнинг 3-ойигача кучли безовта қилади. Ҳомиладорликнинг қолган ойларида бел соҳасидаги оғриқ сусаяди, чунки сийдик чиқарувчи йўллари бирмунча бўшашиб, кенгайган бўлади, бу эса оғриқ камайишига олиб келади .
Қонда лейкоцитларнинг сони кўпаяди ва лейкоцитоз, чапга силжиш содир бўлади. Лейкоцитларнинг кўпайиши асосан таёқчасимон лейкоцитларнинг ҳисобига содир бўлади. Қонда протеин камаяди (протеинемия), мочевина миқдори кўпаяди .
Сийдик текширилганда унинг таркибида протеинлар бўлади (протеинурия), лейкоцитлар кўп миқдорда аниқланади (лейкоцитурия). Лейкоцитлар, эритроцитлар ҳам бўлиб, гематурия ҳоллари содир бўлади. Сийдикни бактериологик текшириш шартдир. Бунда 1 мл сийдикда 10/5 даражасидан ортиқ микроб доначалари топилса, бу пиелонефрит деб ташхис қўйишга асос бўлади.
Сийдикни Зимницкий, Нечипоренко, Аддис – Каковский усуллари билан текширилиб буйрак функционал ҳолати аниқланади.
Ҳомиладорлик даврида пиелонефрит касаллиги билан касалланган аёлларда ҳомиладорликнинг қуйидаги асоратларини кузатиш мумкин.

  1. Ҳомиладорликнинг тахминан 16 – 24-ҳафталарида 6% гача бола тушиши содир бўлади, чунки бу давр ичида ҳомила шикастланади, инфекция ва интоксикация таъсирида ҳомила ўсишдан орқада қолади, туғилган тақдирда ҳам умумий вазни кам бўлиб туғилади. Янги туғилган чақалоқ эса осонгина юқумли касалликлар билан тез-тез касалланадиган бўлиб қолади .

  2. 25% ҳомила вақтидан илгари (чала туғилиши) мумкин.

  3. 44 – 80 % ҳолларда ҳомиладорлик гипертензияси кузатилади.

  4. Нормал жойлашган йўлдошнинг вақтидан олдин кўчиши юз беради.

  5. Ҳомиладорлик даврида пиелонефрит билан касалланган аёллар кўпинча чилла даврида учрайдиган эндометрит ва чилла давридаги септик касалликларга дучор бўладилар.

Пиелонефритнинг ўткир клиник формасида эса қуйидаги асоратларни учратамиз: бактериал шок; буйрак тўқималарининг некрози; йиринглашнинг бутун танага тарқалиши (септикопиемия).
Ҳомиладорлик даврида содир бўлган пиелонефритни асослаб, туғруқ вақти келганда туғруқни бошқаришда албатта спазмолитиклар қўллаш тавсия этилади. Агар пиелонефрит билан оғриган аёлларда ҳомиладорликда гипертензив асоратлар давом этаётган бўлса ёки гипертензия асорати тез-тез хуруж қилса (қайтарилса), бу асоратни даволашдан қониқарли натижа олинмаса, ҳомиладорликни сунъий йўл билан тугатиш керак бўлади. Бу ҳолларда ҳомиладорликни тугатиш учун, дардни чақирувчи ва кучайтирувчи дорилар билан туғруқ йўллари орқали туғдириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ҳомиладорликни операция йўли билан тугатиш тавсия қилинмайди. Кесар кесишни фақат ҳомиладор аёлнинг ҳаёти кучли хавф остида қолгандагина қўллаш мумкин.
Қуйидаги ҳолларда ҳомилани давом эттириш қатъиян ман этилади: пиелонефрит якка буйракда содир бўлган бўлса; сурункали пиелонефритда гипертония (қон босимининг кўтарилиши) ва азотемия ҳоллари рўй берганда; сурункали пиелонефритда буйрак фаолияти сусайганда (СБЕ).
Пиелонефрит касаллиги билан ҳомиладор аёл ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида касалланса, ҳомиладорликни давом эттириш ман этилади. Чунки бу давр ҳомиланинг ҳаёт учун зарур бўлган ички аъзоларининг шаклланиш даври ҳисобланади. Ҳомилани сунъий йўл билан тушириш ўткир давом этаётган пиелонефрит касаллигини даволаб, касалликнинг асосий белгилари йўқ бўлгандан кейин амалга оширилади .
ДАВОЛАШ. Пиелонефритли аёлни фақат даволаш муассасаларига олиб бориш зарур, уй шароитида , амбулатория шароитида даволаш ман қилинади.
Пиелонефритни даволашда биринчи 3 ойликда антибиотиклардан пенициллин берилади, 1 кунда 10000000 ЕД м/о юборилади. Яна ярим синтетик априд (ампициллин) 1 таблетка (750 мг)дан 2 маҳал кунига ёки Хиконцил 1 капсула (500мг)дан 3 маҳал 5 кун, амоксициллин-ТЕВА 1г м/о 3 маҳал 5 кун давомида юборилади . Антибиотикларни тана ҳарорати нормаллашгандан кейин яна 2 кунгача давом эттириш тавсия қилинади. Агар касаллик оғир давом этса, антибиотиклар (мегацеф 750 мг в/и 3 маҳал кунига 3-5 кун давомида) венага юборилади.
Ҳомиладорликнинг 3 ойликдан кейинги ойларида кучли антибиотикларни даволаш учун ишлатиш мумкин, чунки 3 ойдан кейин ҳомиланинг ҳаёт учун зарур ички аъзолари шаклланиб бўлган бўлиб, йўлдош тўла-тўкис шаклланади, ўзининг иш фаолиятини бошлайди, ҳомилани дорилар таъсиридан бир мунча сақлаш қобилиятига эга бўлади.
Антибиотиклардан априд (ампициллин) 1 таблеткадан (750мг) 2 маҳал 7 кун, амоксиклав 600 мг дан 3 маҳал в/и, кейин 1таблетка (1000мг)дан 2 маҳал 5 кун, амоксил 500мг дан 3 маҳал 5-7 кун ифицеф, цефтриаксон (лендацин) 1г дан кунига 2 маҳал в/и, зитроцин 500 мгдан 1 маҳал 3 кун 5 кун давомида тавсия қилинади.
Ҳомиладор аёлларга антибиотиклардан тетрациклин, левомицетин, стрептомицин буюриш мумкин эмас, чунки антибиотиклар ҳомилага салбий таъсир қилиб, ҳаёт учун зарур бўлган ички аъзоларда турли касалликлар (аномалиялар) содир бўлишига сабаб бўлади.
Буйракдаги яллиғланишга қарши бериладиган дорилардан уролесан 15 томчидан 3 маҳал 7 кун, 5–НОК 2 таблеткадан 4 маҳал 4 кун, кейинчалик 1 таблеткадан 4 маҳал яна 10 кун давомида берилади. Фуродонин 0,1г дан 4 маҳал 4 кун , 0,1г дан 3 маҳал 10 кун давомида берилади. Фуразолидон 0,1г дан 4 маҳал 4 кун. 0,1г дан 3 маҳал 10 кун, уросульфан 0,5г дан 4 маҳал 10 – 12 кун.
Чилла даврида пиелонефритни даволашда бисептолни 2 таблеткадан 2 маҳал 10 кун давомида юборилса, яхши натижага эришилади.
Организмни дезенсибилизация қилиш мақсадида супрастин 0,025 дан ёки пипольфен 0,025 дан 3 маҳал ичирилади.
Сийдик яхши ажралиши учун спазмолитик моддалардан баралгин 5 маҳал ёки но-шпа 2 мл м/о, папаверин 2% - 2,0 м/о юборилади. Плацентанинг тўсиқ фаолиятини кўчайтириш учун Е витамини 30% -1,0 м/о 5-10 кун давомида тавсия қилинади.
Бачадон мускуллари қисқарувчанлигини камайтириш мақсадида гестаген (дюфастон), спазмолитик (магнезия, но-шпа, папаверин) ва токолитиклар (гинепрал) буюрилади.
Даволаш мобайнида юбориладиган суюқлик миқдори 1 кунда 2 литргача тавсия этилади (5% глюкоза, физиологик эритма ва ҳ.к.), оғиз орқали суюқлик ичишга маслаҳат берамиз. Гўштни қайнатилган миқдорда истеъмол қилинади. Сабзавот ва ҳўл мевалардан кўпроқ истеъмол қилиш керак. Шўр-аччиқ ва қовурилган овқатларни истеъмол қилиш қатъиян ман қилинади.
Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish