Ҳомиладорлик ва камқонлик



Download 144,5 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi144,5 Kb.
#27711
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5. Хом. ва камконлик узб


ҲОМИЛАДОРЛИК ВА КАМҚОНЛИК
Мақсад.
Анемия ҳақида тушунча, касаллик этиологияси, патогенези, диагностикаси, ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги давр кечишини ўрганиш.
Режа.
1. Анемия ҳақида тушунча.
2. Анемия таснифи, тарқалиши, этиологияси, патогенези,
клиникаси
3.Анемияда диагностика методлари.
4. Ҳомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги давр асоратлари.
5. Даволашнинг асосий тамойиллари.
Анемия – фақат бизнинг Республикамиздаги муаммо бўлиб қолмай, балки бутун дунёда унинг кўп тарқалганлиги, иқтисодий ва инсонлар соғлигига ўтказаётган таъсири каттадир.
ЖССТ маълумотларига кўра темир танқислиги камқонлиги (ТТК) билан дунё бўйича 800 млн одам касалланган, 100 та бемордан 95 тасини аёллар ташкил қилади. Ҳомиладорларда энг кўп учрайдиган ички касаллик камқонлик ҳисобланади. Бу асосан темир микроэлементининг етишмаслигидан келиб чиқади. Камқонлик касаллиги ҳомиладорликда,туғруқда ва чилла даврида кўп асоратлар содир бўлишига сабаб бўлади. Бунда ҳомиланинг ҳаёти ҳам хавф остида қолади.
М.А.Набиева (1984), Ю.Қ. Жабборова (1990) ва Х.К.Фармонқулов (1994) ларнинг текширишларига кўра ҳомиладорлар экстрагенитал касалликлари ичида ТТК биринчи ўринда туради. Барча анемиялар ичида эса ТТК 75-95 % ни ташкил қилади.
ТТК нинг муаммолиги унинг кенг тарқалганлигидир. Ўзбекистонда фертил ёшидаги аёлларда 70 %, ҳомиладор аёлларда 91,2 % учрайди (Б.Х. Ҳамзалиев 1990, Д.А. Азимова 1994, Ш.И. Каримов 1994, С.М. Баҳрамов, Х.К. Фармонкулов, 1996, И.З. Зокиров 1997.)
Орол атрофидаги экологик ҳолатнинг жиддийлиги аёлларнинг соғлигига таъсири катта.Ўсиб келаётган касалликлар орасида биринчи ўринда аёллар камқонлиги касаллиги туради. Бу касаллик сўнгги 10 йил ичида 5 баравар ошган. (О.А. Атаниёзова, 1997). ЖССТ (1996) маълумотлари бўйича камқонлик билан оғриган аёлларда туғруқ пайтидаги ўлим, соғлом аёлларга нисбатан 5-10 баробар кўп учрайди.
Гемоглобин 80 г/л дан паст бўлса, ҳомиладор аёлнинг қон йўқотишга толерантлигини пасайтириб юборади. Гемоглобин 60 г/л дан пасайиб кетса, циркулятор декомпенсация тинч ҳолатда ҳансираш, юрак минутлик хажмининг ошиши билан яққол намоён бўлади.
Туғруқ, аборт, қон йўқотиш ва бошқа асоратлар туғувчи аёлнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин (ПМАСО, 1989).
Гемоглобиннинг 40 г/л дан пасайиб кетиши аёлнинг анемик юрак етишмовчилиги ва ўткир гипоксиядан ўлим кўрсаткичини оширади.
Гемоглобин 40 г/л дан паст бўлган аёл учун 100 г қон йўқотиш ҳам туғруқ пайтида циркулятор шок ва ўлимга олиб келиши мумкин. (ПЧАСО,1989).
ЎЗ Р ССВ тавсиясига кўра анемия туғруққа ва ҳомиладорликка қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади.(1999). Аммо амалиётда акушерлик комплексларига гемоглобини 70-30 г/л ни ташкил этадиган аёллар мурожаат этмоқдалар. Кўпинча бундай аёллар биринчи туғувчилар бўлиб, уларда преэклампсия, акушерлик патологияларини учратиш мумкин. Бу эса акушер- гинекологларни экстремал ҳолатга туширади.Улар аниқ ва юқори даражадаги акушерлик, гематологик, анестезиологик, реанимацион ёрдамини талаб қилади.
ТАСНИФИ :
Темир танқислиги камқонлиги (ТТК) ҳомиладорлар организмида шундай ҳолатки, бунда диагностик кўрсаткичлар бўлиб :

  • Гемоглобин миқдорининг 100 г/л ёки бундан ҳам пасайиши

  • Эритроцитлар 3,5х 10¹² 1/л ёки бундан ҳам пасайиши

  • Ранг кўрсаткичи 0,85 гача

  • Гематокрит сонининг пасайиши 33 % ёки бундан ҳам пастроқ

  • Зардобдаги темир миқдори 10,746 мкмоль/л дан камайиши ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда ҳомиладорлар камқонлигининг бир неча хил таснифлари мавжуд. Клиницистлар орасида кўп тарқалгани И.А Кассирский ва Г.А Алексеева (1962,1970) ларнинг таснифи ҳисобланади. Бу усулга асосан камқонликнинг келиб чиқиш сабабларига кўра хиллари қуйидагича:
1. Қон йўқотиш натижасида вужудга келадиган (постгеморрагик) камқонлик.
2. Қон таркибидаги моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида юзага келадиган камқонлик:
- темир етишмаслигидан келиб чиқадиган камқонлик;
- 12В (фолат кислотаси) етишмаслигидан келиб чиқадиган камқонлик;
- эритропоэзнинг бузилиши натижасида юзага келувчи
(диэритропоэтик) камқонлик;
- суяк илигида қон ҳосил бўлишининг пасайиши натижасидаги
(гипопластик) камқонлик;
3. Қизил қон таначаларининг ёрилиши натижасида юзага келадиган (гемолитик) камқонлик. Бунинг сабаблари: аллергик шок, сепсис, номуқобил гуруҳдаги қон қуйиш, заҳарланиш ва бошқалар.
Касалликнинг оғирлик даражасига кўра проф. Ю.Қ.Джаббарова (1982) қуйидагича ажратишни таклиф қилди.
Камқонлик бирламчи ёки сурункали, яъни ҳомиладорликдан олдинги ёки иккиламчи, яъни ҳомиладорлик давридаги камқонликка бўлинади. Яна шуни айтиш мумкинки, темир етишмаслигининг 3 босқичи мавжуд:
1- темир моддасининг заҳира еридан йўқолиши (камайиши); 2- унинг қон зардобидан йўқолиши; 3- унинг қизил қон таначаларидан йўқолиши.
Ҳомиладорларда анемиянинг ҳамма турлари учрайди, лекин кўпинча темир танқислиги анемияси кузатилади.ТТА қон зардобида, суяк кўмигида темир моддасининг камайиши билан характерланади. Бунинг натижасида гемоглобин ҳосил бўлиши бузилади, гипохром анемия, тўқималарда трофик ўзгаришлар вужудга келади.( Л.И Идельсон, 1977, 1979)
Ҳомиладорлар ТТА си ва ҳомиладорликдан олдин ҳам бўлган сурункали ТТА си учрайди.ТТА си эритроцитлар сонининг камайиши (эритропения) ва гемоглобин сонининг камайиши (гипохромия) билан ҳарактерланади.

Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish