Ҳомиладорлар анемияси. Ҳомиладорлар анемияси деб, ҳомиладорликкача ёки биринчи триместрда гемоглобин миқдорининг 120 г/л ёки бундан баланд бўлишига айтилади. Кўпинча анемия 20-ҳафтадан бошланади.Бу ҳолат ҳомилада қон яратилиши ва фетоплацентар комплекснинг функционал ҳолати билан боғлиқ.
Анемиянинг характерли ҳусусиятлари – камқонлик, ҳомиладор аёлнинг нормал овқатланиши ва ҳеч қандай қон йўқотмаслиги натижасида келиб чиқиши мумкин.Бу касаллик аста-секин ривожланиб боради. Текширувлар натижасида экстрагенитал касалликлар аниқланмайди (қон, буйрак, жигар, ўпка, ОИТ, ЮКТС патологиялари). Касалликнинг энг юқори чўққиси ҳомиладорликнинг 28-34- ҳафталарида намоён бўлади.
Анемиянинг ривожланишига биринчи галда темир миқдори баъзи витаминлар (А,В,С,D,E), микроэлементлар (кобальт, марганец, рух, селен, никель) камайиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, плазма оқсилларининг камайиши муҳим рол ўйнайди.
Бизнингча, ҳомиладорликдаги эритропоэзнинг пасайишига асаб системаси бошқарилишининг бузилиши, стероид гормонларнинг ошиши, асосан эстрадиол ва эстронларнинг, ошқозон секрециясининг пасайиши таъсир қилади.Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, гемопоэзнинг бузилишига ҳомиладорлик давридаги иммунологик силжишлар ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Касаллик анамнезини ўрганиш натижасида анемиягача бўлган иммунологик силжишлар билан кузатилган ҳолатларни-ўткир вирусли инфекцион касалликлар (грипп, ангина), ҳомиланинг тушиб қолиш хавфи, эгизак ҳомила, резус иммунизация, дерматоз, сурункали инфекция ўчоқларини аниқлаш мумкин. Бу анемиянинг даволаш комплексига десенсибилизацияловчи, дезинтоксикацион ва иммуностимулятор моддалари киритилган.
Темир танқислиги анемиясининг асосий сабаблари: темир моддасини туғилгандан кейин етарли даражада қабул қилмаслик, мувозанатлаштирилмаган овқатланиш (оқсилнинг кунлик миқдори 120-150 г дан кам), ўтказилган ўткир гастрит, энтерит, ичак дисбактериози натижасида ОИТ сўриш функциясининг бузилиши, экологиянинг бузилиши, сувнинг юқори минералланиши, овқат маҳсулотларининг пестицид, гербицид, нитратлардан заҳарланиши ва бошқалар ҳисобланади. Иккинчи марта туғувчиларда қуйида санаб ўтилган омиллардан ташқари, аборт натижасида қон кетиш, туғруқ операциялари ТТАнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Ҳомиладорларда гематологик кўрсаткичларнинг пасайиш даражасини аниқлаш кераклиги клиник жиҳатдан исботланган, чунки жараённинг ривожланиш даражаси ҳомила ва онанинг ҳаётига хавф туғдиради.
2.-жадвал
Анемиянинг оғирлик даражаси бўйича таснифи
Оғирлик
даражаси
|
Гемоглобин , г/л
|
Эритроцит, х10¹²/л
|
Енгил
|
110-91
|
3,6-3,2
|
Ўртача
|
90-71
|
3,3-2,6
|
Оғир
|
70-51
|
2,8-1,8
|
Ўта оғир
|
50 дан паст
|
2,2-1,5
|
Камқонлик диагностикаси
Камқонлик диагностикаси учун ҳар томонлама йиғилган маълумотлар катта аҳамиятга эга.
1.Ирсий касалликлар, оилада нечанчи фарзанд бўлиб туғилган, ота-онасининг ёши, қанча вақтгача кўкрак сути билан эмизилган ёшликдаги фаолияти.
2.Илгари қандай касалликлар ва юқумли касалликлар билан оғриганлиги.
3.Жинсий аъзоларнинг ўткир ва сурункали касалликлари .
4.Ҳайз фаолияти.
5.Ҳомиладорликнинг кечиши, асоратлари.
6.Овқатланиш сифати.
7.Иш ва уй шароитлари.
Лаборатор текширувлар :
Клиник қон таҳлили
Гематокрит, ретикулоцит, тромбоцит
Темир миқдори
Қон таркибидаги ферритин, трансферрин миқдорларини, трансферриннинг темир билан тўйиниш фоизини аниқлаш
ТТА нинг таққослама ташхиси учун қўшимча диагностик усуллар
Суяк кўмиги морфологияси (гемоглобин 60 г/л дан паст бўлганда)
Эритроцитларнинг осмотик резистентлиги
Қон ферритини
Умумий оқсил ва қондаги оқсил фракцияси
Билирубин ва қон ферментлари (АЛТ,АСТ,холинэстераза)
Ревмопроба
ЭКГ
Холестерин, β-липопротеид,қондаги қанд миқдори
Қон электролитлари (калий,кальций,натрий)
Мочевина қон креатинини
Қон ивиш тизими (протромбин индекси,рекальцификация вақти,гепаринга толерантлиги,фибриноген миқдори)
Қоннинг газ таркиби ва кислота - ишқор мувозанати
Сийдик умумий таҳлили (Нечипоренко, Зимницкий, Роберг синамалари)
Аҳлат анализи (гижжа тухумлари ва яширин қонга)
Ҳомиладорлар организмининг ҳолатини текширишда ишлатиладиган қўшимча усуллар.
Иккала қўлда қон босимини ўлчаш
Тана вазнини назорат учун ўлчаш ва назоратга олиш
Қин ажралмаларидан тозаликка анализ олиш
Бурун ва цервикал канал ажралмаларини патоген микрофлора ва антибиотикларга сезувчанлигини бактериал аниқлаш.
Бачадон бўйнининг етилганлиги ва организмнинг туғруққа тайёрлигини аниқлаш (38-ҳафтадан)
Токсоплазмоз, хламидиоз, қизилча, уроплазмоз ва грипп вирусига қон текшириш
Фетоплацентар комплекс ҳолатини баҳолашда қўшимча усуллар
Ҳомила ва йўлдош УТТ си
Ҳомила КТГ си
Анемияли ҳомиладор аёлни текшириш вақтида захм, туберкулёз, бруцеллёзга ҳам текшириш керак. Бемор терапевт, ЛОР, стоматолог, гематолог, окулист ва бошқа мутахассислар кўригидан ўтиши шарт.
Ҳомиладор аёлни даволаш самарадорлигини баҳолаш учун ҳар 10 кунда текшириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |