Диетотерапия ҳомиладорлар анемиясини даволашда муҳим аҳамиятга эга, ҳомиладорлар рациони оқсил, витаминлар, микроэлементлар, темир моддаларининг кўпайиши ҳисобидан кенгайиши лозим. Ҳомиладроликнинг биринчи ярмида оқсилнинг бир кунлик миқдори 110 г, ёғ-80 г, углевод - 350 г, таомнинг умумий калорияси 2800-3000 ккал. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида оқсил миқдорини 120г, ёғ -90 г, углеводни 400 г гача ошириш керак (овқатнинг умумий калорияси 3100-3200 ккал).
Оқсилнинг асосий манбаи гўшт, жигар, тил, буйрак, тухум, сут маҳсулотлари. Темир моддаси ҳайвон маҳсулотлари истеъмол қилинганда, ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилингандагига нисбатан 8,5 марта кўпроқ сўрилади. Одам организми ёғ, гўшт, пишлоқ, творог, сузма, қаймоқ, тухум каби маҳсулотлардан олади. Беморларнинг овқатланиш рационига ўсимлик ва сариқ ёғни ишлатиш мақсадга мувофиқ (пахта, писта, соя, кўпинча 25 г).
Углеводларни буюришда клетчаткага бой ўсимлик маҳсулотларига аҳамият берилади : жавдар нони, сабзавотлар (томат, сабзи, қовоқ, картошка, лавлаги, карам, редиска), тарвуз, қовун, мевалар (анор, олма, ўрик, гилос, беҳи, олхўри, олча, анжир, лимон, мандарин, апельсин ва бошқалар), қуруқ мевалар (туршак, кишмиш, қоқи),ёнғоқли мевалар (писта,бодом), резавор мевалар (наъматак, маймунжон, малина, қулупнай), дуккаклилар (ловия, маккажўҳори, нўхат, бетага, гречиха, шоли). Қўзиқорин ва ачитқилар микроэлементларга бой. Ҳомиладорларнинг ҳар кунлик рационида албатта кўкатлар ва исмалоқ, кўк пиёз, шовил, укроп, петрушка ва бошқалар бўлиши керак. Агар рационда мевалар етишмаса шарбатлар (олма, ўрик, помидор, сабзи) ва компот, киселларни киритиш мумкин. Мевалар, кўкатлар, сабзавотлар ҳомиладорлар рационида муҳим ўрин тутади.Уларнинг баъзилари крахмал манбаи бўлса, бошқалари оқсил, қанд манбаидир.Ўсимлик маҳсулотлари минерал тузлар, микроэлементлар ва витаминларга бой. Ўсимликлар таркибидаги клетчатка ҳазм қилиш жараёнида ичаклардан сўрилмайди, шунинг учун ҳам у ҳомиладорликда ичаклар перистальтикасига ижобий таъсир кўрсатади.
Гестацион давр
Бу даврда қуйидаги асоратлар кузатилади:
Преэклампсия
Нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчиши
Туғруқдан олдин сув кетиши
Ҳомила ривожланишининг тўхташ синдроми, ҳомила ичи гипоксиясига
олиб келувчи фетоплацентар етишмовчилик.
Муддатидан олдинги туғруқ
Туғруқ дардларининг кучсиз бўлиши.
Учинчи ва эрта туғруқдан сўнгги даврда гипотоник қон кетиш.
Коагулопатик қон кетиши.
Лохиометр ва бачадон субинволюцияси.
Гипогалактия.
Туғруқдан кейинги йирингли-септик касаллик.
Оналар ўлими ва касалланиш даражасининг ошиши.
Ҳомилалар ўлими ва касалланиш даражасининг ошиши. Перинатал патология: асфиксия,туғруқ жароҳати, тана вазнининг камайиши, анемия, иммун етишмовчилиги билан боғлиқ инфекцияланиш хавфи ва меленанинг ривожланиши.
14. Темир танқислиги натижасида болаларда темир етишмовчилиги камқонлиги:
психомотор ривожланишнинг орқада қолиши;
сўзлашиш нуқсони ва ўқишнинг сустлиги;
жисмоний активлигининг пасайиши;
ақлий ривожланишдан орқада қолиш (енгил даражасидан ўртача оғир даражагача)
Боланинг бош мияси темир танқислигига ўта сезгир бўлади
Маълумки, ТТАда касалга қон қуйиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Замонавий иммунологияда биз қон қуйишни тўқима трансплантацияси сифатида қараймиз. Бу онанинг ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки СПИД, зардоб гепатити юқиш хавфи бор. Шунинг учун қон қуйишдан олдин реципиент ва донорнинг қон гуруҳини резус-омилга текшириш лозим. Касалхонада трансфузион терапияни терапевт ва акушер-гинеколог кўрсатмасига кўра масъул шифокор-трансфузиолог амалга ошириши керак. Бундан ташқари, акушерлик комплексида қон хизмати жуда яхши йўлга қўйилган бўлиши керак. Навбатчи донор ва тиббиёт ходимларининг манзил ва телефонлари бўлиши лозим. Бу чоралар гепатит, СПИД ва мононуклеоз инфекциялар юқишининг олдини олади.Туғруқ залларида ҳар доим эритроцитар масса ва қон зардобининг заҳиралари бўлиши лозим. Заҳираларнинг тўлдирилиши ва ишлатилиши қаттиқ назоратга олиниши керак. Кузатувлар шуни кўрсатадики гемотрансфузия режа асосида иш кунининг биринчи ярмида соат 13°° гача олиб борилса, гемотрансфузион асоратлар камаяди.
Қон ва унинг компонентларини қуйиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- глобулинлар ва плазма ҳажмини тўлдириш учун;
- ўткир циркулятор гемик ва тўқима гипоксиясининг олдини олиш учун;
- бачадон ва йўлдошда қон айланишини яхшилаш учун, кислород транспортининг ошиши, қон компонентлари билан таъминлаш, туғруқда оғир анемия, ўткир асфиксия ва гипоксиянинг профилактикаси ва даволаш мақсадида;
- туғруқда ва туғруқдан сўнг бачадон қисқаришини яхшилаш;
- туғруқ дардлари сусайиши, гипотоник ва атоник қон кетиши, бачадон субинволюциясининг туғруқдан сўнгги профилактикаси;
-эритроцитлар, тромбоцитлар, қон ивиш омиллари ўрнини тўлдириш билан гемостаз системасини коррекциялаш. Бу ҳолат, биринчидан, йўлдош ажралгандан кейинги қон кетишини камайтиради, иккинчидан, коагулопатия ва тромбоцитопениянинг олдини олади;
- туғруқдан сўнгги йирингли касалликлар профилактикаси учун организмнинг иммун ҳимоясини оширади;
- гипогалактиянинг профилактикаси, лактацион даврда кўкрак сутининг миқдори ва сифатини яхшилаш.
Қон қуйиш ҳар бир ҳолатда индивидуал тартибда олиб борилиши керак.
Оғир даражали ТТАга преэклампсия, протеинемия қўшилиб келган бўлса, 100-200 миқдорда янги тайёрланган қон плазмаси, 3 кундан ортиқ сақланмаган эритроцитар масса юборилади. Туғруққача бўлган даврда қон препаратлари ишлатилади. Агар гемоглобин 60 дан паст бўлса, операция вақтида III-IV даражали бемор 500 мл дан кўп қон йўқотса, коагулопатик қон йўқотиш хавфи юқори бўлганда қон плазмасининг 6-8 дозаси, криопреципитат юборилади. Агар улар бўлмаса янги эритроцитар масса трансфузия қилинади.
Оғир даражали ТТАни қон препаратлари билан комплекс даволашда қуйидаги кўрсатмалар бўйича даволаш тавсия қилинади :
- туғруққача тайёргарлик (гемоглобин 70 г/л ва бундан паст бўлганда);
- анемия ва преэклампсиянинг биргаликда келиши;
- гипоксиянинг ривожланишига қўшимча хавф бўлиши: катта ҳомила, инфантилизм белгилари, кўпсувлик, 2 та ва бундан кўп ҳомила ва бошқалар;
- кесар кесиш операцияси;
- биринчи ва учинчи туғруқ даври (гемоглобин 60 дан кам);
-- қон кетиши (йўлдошнинг олдин келиши, туғруқ йўллари жароҳати, туғруқдан кейинги патология);
-- янги эритроцитар масса барча қонун-қоидалар билан туғруққача бўлган даврда трансфузия қилинса, массив қон кетиш, ТТИҚИ синдроми, геморрагик шок, бир литрдан кўп бўлган массив гемотрансфузия қўллашни ўз ичига олади.
Камқонликнинг олдини олиш ва даволаш йўллари.
Лаборатор усуллардан: қонни клиник текшириш; гематокрит, ретикулоцитлар, тромбоцитлар сонини аниқлаш; қон зардобидаги темир ва ферритин миқдорини аниқлаш ҳамда трансферрин темир билан тўйинганлиги коэффициентини аниқлаш.
Ҳомиладорликда камқонликнинг олдини олиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1.Ҳар куни кун тартибига қатъий риоя қилиш, етарлича дам олиш, вақтида тўйиб ухлаш, бу ўз навбатида марказий асаб ишини фаоллаштиради.
2.Эрталабки бадантарбия, чўмилиш ва бошқа гигиена шартларига риоя қилиш.
3.Очиқ ҳавода сайр қилиш.
4. Тўғри овқатланиш камқонликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Ҳомиладор аёл кунига 5-6 маҳал овқатланиши зарур. Бунда у оқсилга, витаминларга бой овқатларни истеъмол қилиши керак. Булар: гўшт, балиқ, жигар, тухум, сут маҳсулотлари: қатиқ, сут, бринза ва бошқалар. Сабзовотларни қайнатиб, пишириб эмас, балки хомлигича ейиш мумкин: пиёз, сабзи, помидор, бодринг; ҳўл мевалардан: узум, ўрик, олма, гилос, лимон, апельсин ва бошқалар.
5. Нв миқдори ҳомиладорликнинг 1-6 ойлигида ойига 1 марта, охирги 3 ойлигида ойига 2 марта текширилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |