Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Иқтисодиёт факультети
«Иқтисодиёт назарияси» кафедрасининг
08.01.2020 йилда бўлиб ўтган 10-сонли
мажлис баённомасидан кўчирма
Қатнашдилар:
|
Кафедра аъзолари
|
КУН ТАРТИБИ
4.1-курс магистрантларининг диссертация мавзулари асосида кафедра илмий семенарида иштирок этиши. (Доц.Муминов Н.Г.)
Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Кафедра мудири доц.Муминов Н.Г. сўзга чиқиб 1-курс магистранти Рахматов Иззатилла Хикматилла ўғлининг диссертатция мавзуси ва илмий рахбарини билан таништириб, сўзни магистрантга берди.
Рахматов Иззатилла Хикматилла ўғли ўзининг диссертация мавзусидан келиб чиқиб, бугунги семенарда Иқтисодиётни давлат томонидан пул-кредит сиёсати ёрдамида тартибга солиш йўналишлари мавзусида маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизациялаш шароитида монетар сиёсат воситаларини такомиллаштириш хусусида қуйидаги асосий муаммо ва камчиликларни келтириб ўтмоқ мақсадга мувофиқдир. Фикримизча, уларнинг асосийлари қуйидагилар: билвосита воситаларнинг барча янги турларини жорий етиш; мажбурий заҳира талаблари меъёрини пасайтириш, Марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларини ва муомаладаги ортиқча ликвидлиликни тартибга солиш меҳанизмларини ривожлантириш; капитал бозорини тўлиқ шакллантириш ва ривожлантириш; ялпи ички масулот дефлятори бўйича умумий инфляция индексини янада пасайтириш ҳамда пулга бўлган талабни ошириш муаммоларини бартараф етиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. “Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар еканмиз, биринчи навбатда, иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига еришганимизни таъкидлаш жоиз.
Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга ега бўлган тайёр товарлар ташкил етди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил етди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пастдир” . Шунингдек, тижорат банклари балансида юқори ликвидли қимматли қоғозлар миқдорининг камлиги ҳам, Марказий банкнинг очиқ бозор операцияларини ривожлантириш имкониятига салбий таъсир кўрсатмоқда. 2009- 2018 йиллар апрел ҳолатига кўра “Тошкент” РФБ биржа айланмасининг кўрсаткичларига мувофиқ 7,4 млрд.сўмлик битимлар имзоланган бўлиб, шулардан 2017 йил апрел ҳолатига Қимматли қоғозлар биржа айланмасининг тармоқлар бўйича таркибида банклар
70,1 % ни ташкил қилган. Бу борадаги муаммолардан яна бири – монетар сиёсатнинг иқтисодий ўсишига нисбатан таъсирининг заифлиги ҳисобланади. Монетизация коеффициенти даражасининг паст еканлиги фикримизнинг исботидир.
Кафедра аъзолари семенар хақида ўз мулохазаларини билдиришди.
Қарор қилинди:
1.Кафедра мудири доц.Муминов Н.Г. ва Ўрозалиев А.А.нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Кафедра магистранти Ўрозалиев А.А.ни кафедра илмий семенаридан ўтган деб ҳисоблансин.
Кафедра мудири доц. Муминов Н.Г.
Котиб Халматжанов Ф.М.
Do'stlaringiz bilan baham: |