Пиелонефрит



Download 16,23 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi16,23 Kb.
#215957
Bog'liq
полионефрит


Пиелонефрит
Пиелонефрит [юн. pyelos – жом ва nephros – буйрак] – буйрак ва буйрак жомининг яллиғланиши (пиелит). Пиелонефрит мустақил равишда ёки сийдик юришини кийинлаштирувчи сийдик-таносил тизими касалликлари (простата бези аденомаси, сийдик тош касаллиги ва бошқа(лар)) натижасида вужудга келиши мумкин. Пиелонефрит турли инфекцион касалликлар оқибатида ҳам пайдо бўлади. Болаларда, кўпинча, грипп, зотилжам ва нафас аъзоларининг бошқа касалликлари туфайли рўй беради. Аёлларда ҳомиладорлик вақтида катталашган бачадон сийдик найлрини эзиши натижасида сийдикнинг юриши қийинлашиб, пиелонефрит вужудга келиши мумкин. Кўпинча, ҳомиладорлик даврида илгари сира билинмасдан кечган ва вақтида аниқланмаган сурункали пиелонефрит авж олади.
Пиелонефрит буйрак тўкимасига касаллик микроблари кириши натижасида вужудга келади. Микроблар уретрит ёки циститаа. сийдик найи бўйлаб юқорига кўтарилади ёки организмда яллиғланган жойлар бўлганида, шунингдек, ангина, тонзиллитда ёки тишлар чириганида инфекция қон томирларидан бориб, буйракка киради.
Бирламчи ва иккиламчи пиелонефрит фарқ қилинади. Бирламчи касалликда микроблар организмдаги йирингли манба (тонзиллит, чипқон ва бошқа(лар))дан қон орқали буйракка таъсир этиши мумкин. Иккиламчи касалликда сийдик йўллари яллиғланганда вужудга келади.
Ўткир ва сурункали пиелонефрит бўлади. Эт увушиб, кучли титраш, иситмалаш, қаттиқ терлаш, бенинг бир томонида ёки умуртқа поғонасининг икки ёнида оғриқ пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, оғиз қуриши, мушакларнинг безиллаб туриши ўткир пиелонефритга хос белгилардир.
Сийдик текширилганда ундан лейкоцитлар ва микроблар кўп топилади. Сурункали пиелонефрит узоқ йиллар давомида ҳеч қандай белгиларсиз кечиши мумкин, уни фақат сийдикни текширгадагина билинади. Сурункали пиелонефритда белда бироз оғриқ бўлади, бош тез-тез оғриб туради. Баъзан сал иситма чиқади. Сурункали пиелонефрит вақт-вақги билан кучайиши мумкин. Бунда ўткир П. га хос белгилар пайдо бўлади. Сурункали П. ўз вақтида даволанмаса, буйрак тўқимаси аста-секин бузилади, буйракнинг сийдик ажратиш фаолияти ўзгаради, натижада (агар иккала буйрак касалланган бўлса) организм азотли чиқиндилар билан заҳарланади (қ. Уремия). Ўткир П. билан оғриганда бемор, одатда, фақат касалхонада даволанади. Шифокор буюрган тартибга риоя қилинмаса, касаллик сурункали шаклга ўтади. Сурункали П. билан оғриганда беморлар доимо шифокор кузатувида бўлиши ва у буюрган тартиб ҳамда даво тадбирларига тўлиқ амал қилишлари лозим, жумладан, парҳез буюрилади, дудланган, зираворли, консерваланган маҳсулотлар, аччиқ нарсалар, спиртли ичимликлар май этилади. Ош тузини камроқ истеъмол қилиш керак.
Касалликнинг олдини олиш учун турли юқумли касалликларни ўз вақтида даволатиш, организмдаги инфекция ўчоқларини йўқотиш, организмни чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳомиладорлар вақги-вақги билан аёллар консултациясига бориб сийдикни бот-бот текширтриб туришлари лозим.
Download 16,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish