ТЎЛИҚ ҚУЙМА МЕТАЛ ҚОПЛАМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ КЛИНИК-ЛАБОРАТОР БОСҚИЧЛАРИ Қўллаш учун кўрсатмалар:
· шикастланган ёки емирилган тишлар;
· доимийга алмаштириш билан вақтинчалик қўйилган протезлар;
Қопламанинг ушбу тури қўлланилмайди:
· кулгу чизиғида жойлашган тишларда муаммо бўлганида;
· тишлам ва окклюзияда муаммолар бўлганида;
· металлга аллергик реакция бўлганида;
· жонли тишнинг шикастланишида;
· бруксизмда.
Авваломбор стоматолог оғиз бўшлиғининг кўрувини ўтказиши лозим. Агар шикастланган соҳалар мавжуд бўлса, уларни санация қилиш лозим.
Биринчи клиник босқич тиш қатори ва бевосита тишни, уни қуйиш учун қолипини олишдан иборат. Бунинг учун кўпинча махсус силикон массалар қўлланилади, улар барча анатомик хусусиятларни тўлиқ акс эттиришга имкон беради. Бу даврда пациентга махсус вақтинчалик конструкциялар ўрнатилиши мумкин. Уларнинг вазифаси – милкларнинг кўникишини тезлаштириш, эстетик самара яратиш. Биринчи лаборатор босқичда йиғма гипсли модел тайёрланади. Сўнгра протезни окклюдаторга гипслаш олиб борилади, мумли қоплама модели яратилади. Шундан сўнг мум металл билан алмаштирилади (махсус қуйиш лабораториясида). Сўнгра қопламага тегишли тарзда ишлов берилади.
Иккинчи клиник ва лаборатор босқич Иккинчи босқичда (клиник) маҳсулот ўлчаб кўрилади. Қопламани сифатли ўрнатиш учун тишни шлифовкалаш қўшимча тарзда олиб борилади. Протез мум билан тўлдирилади, ўрнатиш жойига қўйилади. Ортиқча материал олдиндан тайёрлаб қўйилган тешик орқали чиқиб кетади. Сўнгра қоплама кийгизилади, барча ноаниқликлар текисланади, окклюзион муносабатлар текширилади. Тайёр маҳсулот лабораторияга юборилади. Бу ерда сайқаллаш, шлифовкалаш олиб борилади. Тайёрлашнинг аниқлиги гипсли моделда текширилади. Шунингдек протезнинг антогонист тишлар билан туташини баҳолаш муҳим. Шуни таъкидлаш лозимки, олиб бориладиган иш катта эътиборни талаб қилади. Ҳатто ўлчамларнинг арзимас даражадаги мос келмаслиги қопламани тақиб юришда қийинчиликларни, доимий оғриқ ва дискомфортни келтириб чиқариши мумкин.
Якуний ўрнатиш Тайёр қоплама оғиз бўшлиғига фиксацияланади. Бунда протезни милк остига киргизиш минимал даражада бўлиши лозим. Ўрнатиш сифати пациентнинг тиши қанчалик ўраб олингалиги билан ҳам текширилади. Шунингдек антогонистлар туташганда дискомфорт юзага келмаслиги лозим. Зарур бўлганда материалнинг бир қисмини шлифовкалашга ҳам тўғри келиши мумкин. Шунингдек материал етишмаганда қоплама қайта лабораторияга юборилиши ҳам мумкин. Агар протез мос келса, пациент уни ҳис қилмаса, унда доимий цемент билан фиксация қилинади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, агар тўлиқ қуймали қопламалар ўрнатилса, уларни тайёрлаш босқичлари бир неча ҳафтагача бўлган узоқ вақтни олади.
ЦИРКОН ДИОКСИДЛИ ҚОПЛАМАЛАР
Бу материалдан бўлган конструкция 20 йилгача хизмат қилиши мумкин. Бунда Циркон каркасли протезларнинг эстетикаси барча эксплуатация даврида аввалги даражада сақланиб қолади, чунки керамик қатлам қораймайди ва овқат ва ичимликлардаги бўёқлар таъсири остида хира тортмайди.
Циркон металл бўлишига қарамай (буни Менделеев жадвалига қараб билиб олиш мумкин) ундан тайёрланган конструкциялар металлкерамик протезларда бўлганидек камчиликларга эга эмас. Агар Циркон қопламалар ортопедик конструкцияларнинг бошқа машҳур турлари – фақат керамикадан бўлган протезлар билан солиштириб кўрилганда Циркон бундай ҳолатларда ҳам катта афзаликка эга бўлади.
Қуйидагилар Цирконли қопламаларнинг афзалликларига киради:
юқори даражада мустаҳкамлиги: бу кўрсаткич бўйича Цирконли протезлар металлкерамик протезлар билан бир хил даражада туради, нуқул керамик конструкцияли протезлар билан таққослаганда улар анча мустаҳкамроқ;
гипоаллергенлиги: стоматологияда уни қўллаш даврида бу материалга биронта ҳам аллергия ривожланмаган;
оғиз бўшлиғининг тўқималари билан тўлиқ биомослик мавжуд; ҳатто юқори сезгирлик бўлган ҳам организм протезни ёт жисм каби қабул қилмайди, сўлак таъсири остида оксидланмайди;
ташқи кўриниши табиий: Цирконли каркас ва нуқул Цирконли қопламалар ёруғликни юқори даражада ўтказиш қобилиятига эга, шу боисдан исталган ёруғликда протезлар табиий тиш каби кўринади;
камвазнга эга: конструкциянинг енгил бўлиши унга тез мослашишга имкон беради ва эксплуатация жараёнида дискомфортнинг бўлмаслигини кафолатлайди;
қоплама деворларининг қалинлиги 1мм дан сал кўпроқ: шу туфайли протезланадиган тиш минимал даражада чархланади, бу унинг мустаҳкамлигини ва хизмат қилиш муддатини оширади, шунингдек тиш пульпаси шикастланмаган бўлса, у қолдирилади;
протезнинг тиш чўгирига туташиб туриши: бунга конструкцияни тайёрлаш жараёнида компьютерли моделлаштириш ва юқори аниқликка эга асбобдан фойдаланиб эришилади;
протез остида кариеснинг ривожланиш эҳтимоли паст даражада: бунга тишга деворларининг зич туташиб туриши ва касалликтарқатувчи микроорганизмлар кириши мумкин бўлган тирқишлар йўқлиги билан эришилади;
тиш атрофидаги тўқималарга таъсирининг йўқлиги: металл-керамикадан фарқли равишда цирконли протез остидаги милк вақт ўтиши билан кўкариб қолмайди;
материалнинг иссиқликни кам ўтказиши: ҳароратнинг тебраниши коронка билан қопланган тишга таъсир кўрсатмайди.