Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева



Download 7,97 Mb.
bet46/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

Гипсли штамплар бўйича метал штамплар тайёрланиши.


Металлдан гипсли штампнинг аниқ нусхасини олиш учун у олдин сувда ёки контора елимининг сувли эритмасида намлаб олинади. Диаметри 3-4см ва баландлиги 4-5см бўлган резина халқага суюқ гипс қуйилади. Нам гипсли штампга, ундан чиқариб ва қайта ботириб олиб, дастлаб гипснинг юпқа қатлами суртилади, сўнгра эса суюқ гипсга жойлаштирилади, бунда штамп қатъий вертикал жойлашиши ва резина халқанинг марказида бўлиши лозим. Бундай ҳолат гипсли штампни формадан чиқариб олиш ва унинг аниқлигини сақлаб қолишни енгиллаштиради.
Қотиб улгурган гипсли блок резина халқадан чиқариб олинади, сўнгра блокка тўғри бурчак шакли берилади ва икки қарама-қарши томонларда чуқурлиги 3-4см бўлган понасимон бўйлама эгатчалар ясалади, 3-5 мм дан кам бўлмаган гипсли штампгача қатлам қолдирилади. Бўйлама чуқурчалар гипсли штампга шундай мўлжалланиши керакки, бунда синиш чизиғи унинг қатъий ўртасидан ўтиши лозим. Гипсли шаклни ёриш учун уни чап қўл кафтига қўйилади, гипс учун пичоқ тиғи бўйлама понасимон эгатчага қўйилади. Ричагсимон ҳаракат билан гипсли блок ёрилади ва ундан гипсли штамп чиқариб олинади. Агар синиш чизиғи силжиса, формадан гипсли штампни чиқариб олиш қийин бўлиши мумкин. Бу ҳолатда форманинг гипсли штамп қолган бўлагида қатъий штамп йўналишида қўшимча понасимон эгатча ясалади ва у бўйлаб гипсли блокнинг қолган қисми ёриб олинади. Гипсли штамп бўшатиб олинганидан сўнг гипсли форманинг барча қисмлари тахланади, резина халқага жойланади ва унга осон эрийдиган қотишма қуйилади. Охирги газ ёки спиртли горелка алангасида 65-95°С ҳароратда махсус қошиқда эритилади. Бу мақсадда кавшарлаш аппаратидан фойдаланиш тавсия этилмайди (аланга ҳарорати - 1100°С гача), бунда қотишманинг осон эрийдиган компонентлари қизиб кетади ва метал штамп мўрт ва ғовакли бўлиб қолади. Одатда мамлакатимизда 5:3:8 пропорцияда қалай, қўрғошин, висмутдан иборат «Мелотт» қотишмасидан фойдаланилади, унинг эриш ҳарорати— 65˚С.
Ҳар бир тиш учун иккита штамп қуйилади, улардан биринчиси якуний эзиб тайёр учун, иккинчиси – дастлабки штаимповка учун қўлланилади. Штампнинг юзасида ҳосил бўладиган нотекисликлар ва ғадир-будирликлар, айниқса бўйин соҳасида, эгов билан олиб ташланади. Чайнаш юзасидаги металлнинг ортиқчаси, рельефни бузмасдан, бор ёки халқалар билан олиб ташланади. Шундай ҳолатда металл штамп қопламани эзиб тайёр қилиш учун тайёр ҳисобланади.
Агар бир нечта қопламаларни тайёрлаш керак бўлса, унда қуйидаги усул қўлланилади. Кенглиги 5-6см, борт баландлиги 2см ва узунлиги 15-20см бўлган тайёрланган метал рамкага суюқ гипс қуйилади, унга олдиндан тайёрлаб қўйилган тишлар улар қалинлигининг ярмисигача ва бир-биридан 1см масофада горизонтал ҳолатда солинади.
Гипс қотгандан сўнг блокнинг иккала охирида чуқурча кўринишида “қулф” ясалади ва намлаш учун совуқ сувга солинади, сўнгра форманинг иккинчи ярми қуйилади. Гипснинг иккинчи ярми қотгандан сўнг, улар болғача билан енгил уриб, бир-биридан ажратилади ва гипсли тишлар чиқариб олинади. Сўнгра форманинг икки бўлаги бирлаштирилади, ҳар бир гипсли тишнинг кириш тешиги кенгайтирилади ва эритилган осон эрувчан қотишма билан тўлдирилади. Метал қопламаларни эзиб тайёрлаш учун штампларни кейинги тайёрлаш босқичи юқорида қайд этилганлардан фарқ қилмайди.
Гипсли контрштамп бўйича 2 метал штампни - №№ 1,2, олиб, №1 вақтинча четга олиб қўйилади, энг аниқ бўлганлиги боис якуний эзиб тайёр учун мўлжалланган. Дастлабки эзиб тайёр учун метал штамп №2 дан фойдаланилади.
Штампдан ташқари гильза кўринишидаги метал маҳсулот зарур, ундан қоплама эзиб тайёрланади. Қопламаларни тайёрлаш учун саноатда ишлаб чиқариладиган зангламайдиган пўлатдан бўлган турли диаметр ва қалинликдаги (0,20-0,28 мм) стандарт гильзалардан фойдаланилади.
Олтин ва платина қотишмасидан қопламаларни эзиб тайёрлаш учун диаметри 23-30 мм ва қалинлиги 0,25-0,28 мм бўлган дисклар қўлланилади.
Гильзаларни эзиб тайёрга тайёрлаш қуйидагидан иборат. Гильзалар тиш коронкасининг диаметрига мос равишда шундай танланадики, бунда у бироз қийинчилик билан метал штампга тортилиши лозим. Агар мос диаметрли гильзалар йўқ бўлса ва улар метал тишнинг диаметридан катта бўлса, унда улар Самсон аппарати орқали узайтирилади. Гильзани кўп марта тешик орқали чўзиш металл структураси ва унинг хоссаларининг ўзгаришига олиб келади (унинг пластиклиги камаяди, қаттиқлашади ва эзиб тайёрлашнинг имкони бўлмайди). Шунинг учун металлнинг аввалги структураси ва хоссасини тиклаш учун гильзани чўзгандан сўнг ва ишлаш жараёнида бир неча марта термик ишлов бериш зарур. Шундай қилиб, олтин гильзани газ горелкаси ёки спиртовка алангасида қизаргунча қиздириб олинади. Пўлат гильза печка ёки кавшарлаш аппарати алангасида 1100°С ҳароратгача қиздирилади (сомонсимон сариқ ранг пайдо бўлади) ва тезда сувда ёки ҳавода совутилади. Бу билан пўлат гильзанинг, углероднинг темирдаги қаттиқ эритмаси - аустенит деб аталувчи, энг чидамли структурасининг фиксациясига эришилади.
Энди дастлабки эзиб тайёрга ўтилади. Шуни таъкидлаш лозимки, эзиб тайёрнинг усулидан (ички, ташқи ёки комбинацияланган) қатъий назар ҳар доим якуний ва дастлабки эзиб тайёр мавжуд. Охиргиси учун сандондан, қўрғошинли асос ва болғачадан фойдаланилади: мисли — пўлат учун, шохли— олтин қотишма учун. Бўлажак қопламага тахминий шакл дастлаб сандонда берилади. Сўнгра, гильзани енгил эрийдиган қотишмали №2 штампга кийдириб, уни болғача билан штамп шаклига келтирилади; болғачани гильзанинг энг туртиб чиққан жойига, секин-асталик билан тишнинг бўйни томонига уриб борилади, акс ҳолда металлда бурмалар ҳосил бўлиши мумкин. Қўрғошинли брусокда жой яратиш мумкин ва гильза тубида тишнинг чайнаш юзаси ёки кесувчи қиррасининг дастлабки излари пайдо бўлмагунича штампни болғача билан гильзага киритиб борилади. Агар гильзанинг ҳаракатланиши тишнинг бўйни атрофида штампдаги бўртиқ томондан тўсиққа учраса, гильза ечилади ва кесилади. Қўрғошин ўрнига окклюзион юзани шакллантириш учун, уни формага қуйиб, енгил эрувчан қотишмадан фойдаланиш мумкин. Болғача билан уриб, метал штампнинг барча юзага зич туташишига эришиб, гильзага бўлажак қопламанинг тахминий шакл берилади. Шу билан иккинчи штампда олиб бориладиган, қопламанинг дастлабки эзиб тайёрси якунланади. Якуний эзиб тайёрдан аввал дастлаб ясалган қопламани штампни эритиш йўли билан ечилади ва ўша тартибда қайта термик ишлов берилади.
Олтин гильзани дастлабки эзиб тайёрдан сўнг термик ишлов беришдан аввал, олтинни мўрт қилиб қўядиган ва эзиб тайёрда ёриқлар ҳосил бўлишига олиб келувчи қўрғошин қолдиқларини олиб ташлаш учун хлор-водородли ёки азот кислотанинг 40-50% ли эритмасида қайнатиш зарур.
Дастлабки эзиб тайёрдан сўнг якуний эзиб тайёрга ўтилади, у ички, ташқи ва комбинацияланган бўлиши мумкин. Аниқ бўлмасада, Паркер аппаратида ишлаб чиқилувчи ташқи эзиб тайёр энг кўп тарқалган усул бўлиб ҳисобланади.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish