Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева


ШТИФТЛИ ТИШЛАР. ТИШ ТОЖ КИСМИНИНГ ТЎЛИҚ ЙЎҚЛИГИ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИШ. БИР ВА КЎП ИЛДИЗЛИ ТИШЛАРГА УЗАКЛИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ



Download 7,97 Mb.
bet51/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

ШТИФТЛИ ТИШЛАР. ТИШ ТОЖ КИСМИНИНГ ТЎЛИҚ ЙЎҚЛИГИ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИШ. БИР ВА КЎП ИЛДИЗЛИ ТИШЛАРГА УЗАКЛИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ.

Тишларнинг тож кисмининг тўлиқ парчаланиб бузилганда, тишлар қаторлари нуқсонларини ва деформацияларини профилактика қилиш, жағ суякларида тиш илдизлари ўрнашган уялар (альвеолалар) ўсимталари атрофияси олдини олиш мақсадларида уларнинг протезлаш учун яроқли илдизларини сақлаб қолиш муҳим аҳамиятга эга. Эстетик талабларга кўра олд тишлар илдизлари алоҳида қимматга эга. Илдиздан фойдаланиш – микропротезлашнинг сўнгги имконияти ҳисобланади.


Штифтли тиш штиф­т ёрдамида илдиз каналида маҳкамланадиган ва табиий тиш қопламаси субтотал ёки тўлиқ парчаланиб бузилганда мустақил протез сифатида, шунингдек бошқа олиб қўйилмайдиган протезлар, масалан, кўприксимон протезларни маҳкамлаш учун қўлланадиган конструкцияни ўз ичига олади.
Тавсиялар:
1. Кўпинча штифтли тишлар эстетик жиҳатдан тўлақонли пломбалар, қўшимчалар ёки тўлиқ қопламалар билан тикланиши мумкин бўлмайдиган даражада парчаланиб емирилган юқориги олд тишлар нуқсонлари ўрнини тўлдириш учун қўлланади. Тааллуқли равишда, штифтли конструкциялар асосан катта нуқсонларга эга тиш қопламаларини тиклаш учун қўлланади.
2. Баъзан хунук ёки ёйдан ташқарида жойлашган олд тишлар ўрнини босиш учун ишлатилади, бироқ дастлаб улар пульпасизланади ва қопламалар протез тузилишига мувофиқ талаб қилинадиган даражага қадар қирқиб ташланади.
3. Келгусида қоплама тайёрлашни ўз ичига оладиган “қопламали” деб номланадиган штифтли тиш культили қўшимча.
4. Кўприксимон протез таянчи сифатида штифтли тиш.
5. Пародонт касалликларида тишларни шиналаш учун бошқа қисмлар билан комбинацияда штифтли конструкциялар.
6. Тиш илдизининг ички альвеолалар синишларини маҳкамлаш учун штифтли конструкциялар.
7. Реплантацияланган тишлар учун штифтлар.
Бундай протезнинг илдиз ва илдиздан ташқари қисми ўртасидаги асосий маҳкамлагич штифт бўлиб, у илдиз деворига босим узатади, шу туфайли сўнггиси ҳолатига қўйиладиган қуйидаги умумий клиник ва техник қоидалар мавжуд:
- тиш илдизи милк устидан чиқиб туриши ёки бир хил даражада бўлиши керак (ушбу талаб нисбий ҳисобланади, чунки бошқа ҳолатларда милк даражасидан пастроқ тиш культи мавжудлигида даволаш имконини берадиган ўзга штифтли конструкцияни танлаш керак бўлади);
- тиш катагида мустаҳкам;
- периапикал ва унинг атрофидаги бошқа тўқималарда патологик ўзгаришларга эга эмас; илдиз деворлари етарлича қалинликка эга бўлиши ва кариес ёки бошқа ва патологик жараён билан шикастланмаган бўлиши керак;
- илдиз канали қоплама баландлигидан кам бўлмаган узунлик бўйича ўтувчи бўлиши керак;
- эмал-цементли бирикмадан ҳисобланганда ўз узунлигининг учдан икки қисми давомида қийшаймаган бўлиши керак;
- тишнинг шикастланмаган циркуляр пайига эга;
- илдиз канали юқориги тирқишнинг учдан бир қисмидан кам бўлмаган пломбалаш материали билан обтурацияланган бўлиши керак;
- агар тишнинг қоплама қисми қолдиқлари сақланиб қолган бўлса, унинг ички юзасига моделлаштиришдан сўнг штифт ушланиб қолмайдиган тарзда ишлов берилиши керак.
Ушбу шароитлар йўқлиги тавсия этилмайдиган ҳолатлар ҳисобланади.
Шифокор тиш илдизини пухта текшириб, илдиз қайд этилган талабларни қондиришига ишонч ҳосил қилгандан сўнг протезлашга киришади.
Штифтли тишлар бутун тиш қопламаси мавжуд бўлмаган ва илдиз пуль­пасизланган ҳолатларда қўлланади. Штифтли тиш олиб қўйилмайдиган протезнинг ягона тури ҳисобланиб, уни тайёрлаш учун тишнинг тирик соғлом тўқималарини препаратлаш талаб қилинмайди.



Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish