Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet1/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ


ЎСИМЛИКЛАР ВА МАҲСУЛОТЛАР КАРАНТИНИДА ФИТОЭКСПЕРТИЗА

ТЕРМИЗ-2020 й

Мазкур ўқув қўлланмада “Ўсимликлар карантинида фитоэкспертиза” фанидан ўкув материаллар, амалий машғулотларни олиб бориш тартиби,


машғулотларга керакли жихозлар, машғулотларнинг мазмуни, машғулотларни олиб боришда интерфаол таълим технологияси баён этилган.


Ушбу ўқув қўлланма қишлоқ хўжалик олий таълим муассасалари ўқитувчилари, 5410300 – Ўсимликлар ҳимояси ва карантини, 5111000 – Касб таълими (5410300 – Ўсимликлар ҳимояси ва карантини), 5411300


–Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик махсулотлари карантини таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилади. Шу билан бирга ўқув қўлланмадан илмий ходимлар, тадқиқотчилар ҳамда “Ўсимликлар карантинида фитоэкспертиза” фанига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.




Тузувчи
А.Қурбанов
Ўсимликлар ҳимояси,агрокимё ва
агротупроқшунослик” кафедраси ассистенти
Тақризчи:
А.Қўчқоров

Ўсимликлар ҳимояси,агрокимё ва


агротупроқшунослик” кафедраси мудири б.ф.н.


Мазкур Ўқув-услубий мажмуа Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали кенгашининг 2020 йил ________даги № – сонли баённомаси қарорига мувофиқ чоп этишга тавсия этилган.

2
Фан ҳақида маълумот


Қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш жараёнида уларда учрайдиган касалликлардан, хашаротлардан ва бегона ўтлардан химоя қилиш билан бирга Республика худудида мухим карантин тадбирларини амалга ошириш Давлат ахамиятига мойил масала хисобланади.


Республика худудини мамлакат ичкарисида учрамайдиган касалликлардан, хашаротлардан хорижий давлатлар орқали кириб келишидан химоя қилиш Республика карантин инспекцияси ходимларининг асосий вазифаси хисобланади. Шунингдек, мамлакат ичкарисида янги зарарли манбалар аниқланган тақдирда уларни ўз вақтида ўргана билиш,турларини аниқлаш, тарқалишини чегаралаш учун карантин тадбирларини қўллаб, бартараф қилиш ҳам мухим давлат ахамиятига эга масала ҳисобланади.


Карантин микроорганизмларнинг зарарини камайтириш мақсадида республика миқиёсида қатор карантин тадбирлари амалага оширилмоқда. Бу тадбирлар қаторига барча экинзорларни, далаларга экиладиган уруғларни, кўчатларни, саноат ва озиқ овқат махсулотларини мунтазам назорат қилиб, инфекция манбайи аниқланган тақдирда уларни бартараф қилиш кабилар киради. Яъни ички ва ташқи карантин тадбирларини фермер хўжаликларининг экин далаларида, чегара масканларида қўллаш асосида назоратни кучатиришни тақоза қилади.


Фаннинг мақсади Республика учун карантин объектлари билан талабаларни таништириш, хорижий давлатлардан мамлакат ичкарисига кириб келаётган транспорт воситалари ва улардаги юкларда учрайдиган касаллик ва зараркунандалар турларини аниқлай билиш ва уларни зарарсизлантириш малакасини мутахасисларга ўргатишдир.


Фаннинг вазифаси дарс жараёнида талабаларга карантин назоратидан ўтказилиши лозим бўлган объектлардан фитопатологик, бактериологик ва вирусологик, энтомологик анализлар учун намуналар олиш ва анализ қилишга ўргатишдир.


3
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини бўйича фаолият кўрсатадиган мутахасислар Республикада мавжуд экин майдонларини, экиш учун зарур уруғлик, кўчатларнинг, ўсимлик ҳом ашёларини, озиқ овқат маҳсулотларини турли касалликлар ва зараркунандалар билан зарарганлик даражасини билиши ва уларни назорат қилиб туриши керак.

Мамлакат ичкарисига кириб келаётган материаллардан, экинзорлардан олинган бактериологик, фитопатологик, вирусологик намуналарни карантин лабораториясида анализ қилиш асосида зарарланган объектлардан ажратиб олиш, касаллик қўзғатувчисининг морфологик, билогик хусусиятларини билиш асосида турларини аниқлашни талаб қилади.


Карантин тадбирлари қаторига мамлакат ичкарисига кириб келаётган ва олиб чиқиб кетилаётган махсулотларнинг карантин холатини билиш муҳим ҳисобланади. Бу жараён мавжуд материалларни кўздан кечириш ва лаборатория экспертизаси хулосаси асосида амалага ошади. Яъни карантин инспекторлари тамонидан амалга ошириладиган кузатиш ва лаборатория экспертизаси бир- бирига узвий боғлиқ бўлган муҳим ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади.


Кейинги йилларда ўсимлик касалликларига қарши кураш борасида кўп фундаментал ишлар чоп этилган бўлсада, улар мутахассислар томонидан хорижий тилларида ёзилган бўлганлигидан маҳаллий мутахассисларга етиб боришида ва кадрлар тайёрлашда уларнинг адабиётлар билан таъминланишида ўзига хос қийинчиликларни туғдирмоқда.


Ўқув қўлланмада Ўсимликлар ҳимояси ва карантини йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар, мутахассислар, карантин сохасида ишлаётган инспекторлар ва фермерлар учун қишлоқ хўжалиги учун жуда зарарли хисобланган карантин обектлар ва бизда учрамайдиган хавфли зарарли организмлар тўғрисида, улар зарарлаши мумкин бўлган ўсимликлар, карантин обектларини аниқлаш усуллари тўғрисида тушунчалар берилган.


Ўқув қўлланмада ўсимликларда учрайдиган асосий карантин касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизлар систематикаси,


4
ривожланиши, биологияси, тарқалиши, келтирадиган зарари ва уларни аниқлаш усуллари тўғрисида батафсил маълумотлар берилган.

Ўқув қўлланмани тайёрлашда муаллифлар шу сохага тегишли бўлган рўйхатда кўрсатилган адабиётлардаги илмий манбаларидан фойдаланилди.


Муаллифлар умид билдирадики, ушбу ўқув қўлланма ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, бакалавр ва магистратура талабалари учун фойдали бўлганидан, уни келажакда яхшилаш учун муштарий ўқувчиларнинг фикр, мулохазаларини мамнуният билан қабул қилади.

5
ФАННИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш жараёнида уларда учрайдиган касалликлардан, хашаротлардан ва бегона ўтлардан химоя қилиш билан бирга Республика худудида мухим карантин тадбирларини амалга ошириш Давлат ахамиятига мойил масала хисобланади.


Республика худудини мамлакат ичкарисида учрамайдиган касалликлардан, хашаротлардан хорижий давлатлар орқали кириб келишидан химоя қилиш Республика карантин инспекцияси ходимларининг асосий вазифаси хисобланади. Шунингдек, мамлакат ичкарисида янги зарарли манбалар аниқланган тақдирда уларни ўз вақтида ўргана билиш,турларини аниқлаш, тарқалишини чегаралаш учун карантин тадбирларини қўллаб, бартараф қилиш ҳам мудим давлат ахамиятига эга масала хисобланади.


Карантин микроорганизмларнинг зарарини камайтириш мақсадида республика миқиёсида қатор карантин тадбирлари амалага оширилмоқда. Бу тадбирлар қаторига барча экинзорларни, далаларга экиладиган уруғларни, кўчатларни, саноат ва озиқ овқат махсулотларини мунтаз зам назорат қилиб, инфекция манбайи аниқланган тақдирда уларни бартараф қилиш кабилар киради. Яъни ички ва ташқи карантин тадбирларини фермер хўжаликларининг экин далаларида, чегара масканларида қўллаш асосида назоратни кучатиришни тақоза қилади.


Фаннинг мақсади Республика учун карантин объектлари билан талабаларни таништириш, хорижий давлатлардан мамлакат ичкарисига кириб келаётган транспорт воситалари ва улардаги юкларда учрайдиган касаллик турларини аниқлай билиш ва уларни зарарсизлантириш малакасини мутахасисларга ўргатишдир.


Фаннинг вазифаси дарс жараёнида талабаларга карантин назоратидан ўтказилиши лозим бўлган объектлардан микологик, бактериологик ва вирусологик таҳлиллар учун намуналар олиш ва таҳлил қилишга ўргатишдир.


6
Ўсимликлар химояси ва карантини бўйича фаолият кўрсатадиган мутахасислар Республикада мавжуд экин майдонларини, экиш учун зарур уруғлик, кўчатларнинг, ўсимлик ҳом ашёларини, озиқ овқат маҳсулотларини турли касалликлар билан касалланганлик даражасини билиши, назорат қилиб туриши керак.


Мамлакат ичкарисига кириб келаётган материаллардан, экинзорлардан олинган бактериологик, микологик, вирусологик намуналарни карантин лабораториясида таҳлил қилиш асосида зарарланган объектлардан ажратиб олиш, касаллик қўзғатувчисининг морфологик, билогик хусусиятларини билиш асосида турларини аниқлашни талаб қилади.


Карантин тадбирлари қаторига мамлакат ичкарисига кириб келаётган ва олиб чиқиб кетилаётган махсулотларнинг карантин холатини билиш муҳим ҳисобланади. Бу жараён мавжуд материалларни кўздан кечириш ва лабора- торияси экспертизаси хулосаси асосида амалага ошади. Яъни карантин инспекторлари тамонидан амалга ошириладиган кузатиш ва лаборатория экспертизаси бир-бирига узвий боғлиқ бўлган муҳим ишлаб чиқариш жараёни хисобланади.





Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish