Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet7/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Назорат саволлари.



  1. Қишлоқ хўжалик экинларини карантини фанига кириш ва унинг биология фанлари орасида тутган ўрни қандай?.




  1. Фаниниг мақсади ва вазифалари нимадан иборат?




  1. Ўсимлик касалликлари тўғрисида тушунча қачон ва қандай пайдо бўлган?




  1. Карантин касалликлари тўғрисида таълимотнинг ривожланиш тарихи қандай?




  1. Лабораториясида қўлланиладиган жихозларни санаб беринг?



ЛАБОРАТОРИЯДА ФИТОЭКСПЕРТИЗАНИ ЎТКАЗИШ


ҚОИДАЛАРИ.


Карантин лаборатория экспертизаси

Республикамиз далаларини, боғларини, ўрмонлари ни, омборхоналарини хориждан келадиган зарарли ҳашаротлар, хавфли касалликлардан ва бегона ўтларнинг уруғлари билан зарарланмаслигини таъминлашда ўсимлик материаллари ва тупроқни лаборатория карантин экспертизасидан ўтказиш асосий тадбир ҳисобланади. Фитопатологик, энтомологик, бактериологик, вирусологик, фитогелминтологик лаборатория


19
анализлари натижасида хавфли карантин объектларини қандай организмлигини аниқлаш; уларнинг систематик жихатдан қандай турларга мансублигини аниқлаш; карантин объектларнинг хўжалик ахамиятини кўрсатиш имконини вужудга келтиради.


Карантин экспертизасидан қуйидаги материаллар анализ қилинади:


Илмий тадқиқот институтларида жўнатилган маданий ва ёввойи


ўсимликларнинг уруғи, қаламчалари, туганаклари, пиёзбошлари, кўчатлари; Халқаро илмий алмашиниш учун ботаника боғларига тропик ва


субтропик мамлакатлардан жўнатилган манзарали, доривор ўсимликларнинг уруғлари;


Анализ қилинадиган материаллар орасида ўсимлик лардан олинган саноат ҳом ашёлари, озиқ овқат учун мўлжалланган дон, ёнғоқлар, зираворлар, сабзавод ва полиз экинлари махсулотлари;


Хориждан келтирилган ўсимлик хом ашёларини қайта ишлаш намуналари, жумладан хорижий пахта чигитлари;


Карантин инспекцияси ходимлари тамонидан юкларни тушириш вақтида олинган тупроқ намуналари;


Халқаро почталардан фуқораларга келган озиқ овқат махсулотларининг намуналари;


Замбуруғларнинг тирик културалари, фойдали ва зарарли ҳашаротлар намуналари;


Илмий тадқиқот ишлари мақсадида илмий текши риш институтларидан хорижга илмий хамкорлик учун экспорт қилинаётган ўсимлик намуналари;


Лаборатория анализини ўтказадиган карантин инс пекцияси ходимлари карантин объектларининг ташқи ва ички белгиларини,карантин бегона ўтларининг уруғларини тузилишини яхши билиши керак


Лаборатория анализини ўтказадиган лаборатория ходимлари тез ва сифатли ишлай оладиган, карантин объектининг холати тўғрисидаги хулосани малакали тузадиган бўлиши керак.


20
Карантин текширувининг хулосаси икки, уч кунда, ўсимлик материалларига (кўчатлар,қаламчалар,туганаклар, гулларнинг пиёзбошлари) оид хулосалар бир кундан кейин берилиши лозим. Мураккаб экспертиза хулосалари эса узоғи билан бир ой муддат ичида берилиши шарт.

Лаборатория экспертизаси давомида транспорт воситалари тўхтаб


қолмаслиги, савдо ва ишлаб чиқариш кархоналарининг иш жарёни бузилишига йўл қўймаслик керак. Хар бир анализ қилинаётган материалларнинг ўрам қоғозлари, этикеткалари бузилмаслиги, уларнинг чалкашиб кетмаслиги эришиш керак.


Карантин лаборатория экспертизаси ўтказилиш жараёнида олинган уруғ ва кўчат намуналарини стол устида назоратсиз қолдириш мумкин эмас. Битта намунани анализ қилиб тугатмасдан иккинчисини анализ қилишни бошлаш керак эмас. Бир вақтнинг ўзида бир неча намунани очиб ташламаслик керак. Анализ қилишга улгурмаган намуналар эртасига текширилиши учун ёпиқ шкафда, салқин жойда барча талаблар асосида сақланиши керак. Намуналарни анализ қилиш жараёнида тадқиқотнинг турига қараб стол устига барча жиҳоз ва приборларни қўйиб иш бошланиши,иш жараёни тугагандан кейин стол усти 96% ли спирт билан артиб тозаланиши керак.


Лаборатория экспертизаси тугагандан кейин хар бир намунага қуйидаги маълумотлари мавжуд бўлган этикетка ёзилади: Экспертиза баённомасининг тартиб номери.


Материал келтирилган давлат номи.


Карантин объектини аниқланган жойи.


Карантин объекти аниқланган ўсимликнинг лотинча ва махаллий номи. Ҳашарот, касаллик ва бегона ўт уруғи қандай ривожланиш босқичида аниқланган.


Ўсимликнинг қайси қисми зарарланган ёки касалланган.


Экспертизани ўтказган ходим исми фамилияси.


Экспертизани ўтказган кун.


21
Экспертиза натижасида тур ва туркуми аниқланган объектларнинг лотинча номи ёзилади. Тури аниқланмаган объектлар туркумдан кейин “sp” деб ёзиб қўйилади.


Ҳар бир текширилган карантин обекти учун юқорида кўрсатилган маълумотлар асосида карточкалар тўлдири-либ йиллик хисобот учун фойдаланилади. Аниқланган карантин объеклари лабораториянинг колекцияси ичида сақланади.



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish