Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Замбуруғини ўстириш учун зарур бўлган озуқа муҳити ва шароитлари



Download 5,62 Mb.
bet15/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Замбуруғини ўстириш учун зарур бўлган озуқа муҳити ва шароитлари

Замбуруғларнинг ўсиш ва ривожланиши учун зарур озиқалар қаторига: углерод, азот, водород, ноорганик моддалардан: натрий, фосфор, магний, кальций, олтингугурт, темир, микроэлементлардан: марганец, цинк, молибден, каболт, мис, бор кабилар киради. Уларнинг ривожланишида зарур харорат, намлик, ёруғлик ва кислород билар таъминланганлик даражаси мухим рол ўйнайди.


Тадқиқот учун олинган ўсимлик намуналарида касалликни қўзғатувчи замбуруғ турларини тўғри аниқлаш ва келгусида ўстиришни таъминлаш мақсадида соф ҳолдаги турни ажратиб олиш (моноспора) ҳам муҳим рол ўйнайди.


Таксономик ўрни аниқланган (моноспорали) турларнинг биомасса ва биологик актив моддалар ҳосил қилиш хусусиятларини таъминлаш мақсадида: 1) ҳар бир турни соф ҳолда ажратиб олиш; 2) ундан андазали намуналар ҳосил қилиш; 3) соф ҳолдаги турларнинг биологик хусусиятлари шаклланишини аниқлаш учун зарур бўлган аниқ шароит ҳосил қилиш; 4) соф ҳолдаги турни ўстириш учун озуқа тайёрлаб, уни стерилизациялаш ва зарур жиҳозларни тайёрлаш ишлари бажарилди.


Озиқа муҳитини тайёрлаш учун қуйидаги озиқалар ва тузлар зарур: 1000 мл картошка экстракти (1800 г картошкани 4500 мл сувдаги қайнатмаси), сахароза 40 г, агар 40 г; Чапека озиқа мухитини тайёрлаш учун зарур тузлар: магний сулфат 0,5 г, сувсиз фосфат калий 1,0 г, калий хлорид 0,5 г, темир сулфат 0,01 г, натрий нитрат 2,0 г, глюкоза 20 г , агар-агар 20 г, сув 1 л.


Замбуруғининг ўсиши ва ривожланиши учун ҳаво ҳарорати ва намлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳароратнинг 25-270 С, нисбий намликнинг 60-95% миқдорда бўлиши, унинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал миқдор ҳисобланади. Бунинг учун ўрганилаётган замбуруғ турлари 00дан 400 С гача бўлган ҳароратнинг таъсирини 5-70 С интервалда ўрганилди. Ўрганилаётган


39
замбуруғлар Петри ликобчаси ичидаги суслоли агарга микробиологик илгак воситасида экилади. Замбуруғ экилган Петри ликобчалари термостатда ҳосил қилинган 00, 50,100, 150, 200, 250, 300, 370 С ҳароратларда 15 кун давомида ўстирилди. Хосил бўлган колония ўлчами замбуруғ экилган ликопча марказидан қиррасига қадар ўлчанади.

Замбуруғларининг ҳар хил нисбий намликда ўсиш хусусиятини кузатиш учун тажрибалар қуйидаги нисбий намликларда кузатилади: 15, 30, 40, 50, 60, 70, 80, 90 ва 95%. Назоратдаги намуналар 90% ли нисбий намликда ўстирилади. Тажриба 16 кун давомида ўтказилиб, 7-10 кунда ўсиш тезлиги, 15 кунда эса морфологик ўзгаришлари текширилади. Кўрсатилан намликлар эксикаторни хлоpид кислотанинг турли концентрациясида намлаш билан хосил қилинади.


Замбуруғлар озиқланадиган моддалар табииий ёки сунъий таркибли бўлиб, улар махсус рецепт ва миқдор асосида тузиб чиқилади.Табиий озиқа моддалар қаторига майда қирқилган мева, сабзавот, дарахт новдалари,


барглар, донлар, уруғлар ва улардан тайёрланган экстрактлардан фойдаланилади. Бу экстрактлар таркибига 20 г гача агар-агар аралаштириб тайёрланган озиқа мухитида барча сапротроф ва фитопатоген замбуруғлар яхши ривожланади.


Замбуруғни лаборатория шароитида узоқ вақт сақлаш мақсадида табиий озуқа сифатида майда қирқилиб стерилизация қилинган ўсимлик новдалари, поясидан тайёрланган қириндилардан фойдаланилади. Бунинг учун замбуруғ билан касаллантирган ўсимлик новдалари 0,3-0,4 см катталикда майдалаб қирқилади. Улар пробиркага 5 г миқдорда солиниб, унинг устидан икки ҳажмда сув солиб 1 атм босим билан 1 соат давомида стерилизация қилинади. Бундай усулда тайёрланган озуқа муҳити совутилгандан кейин, турлари аниқланган замбуруғлар микробиологик илгак воситасида унга экилди. Кўрсатилган озуқа муҳити рН-4,5-6,0 бўлганда замбуруғлар яхши ривожланади (Наумов,1937).


40
Кўпгина патоген ва сапротроф замбуруғ турларини аниқлашда табиий озуқа муҳити билан бирга, сусло агарли озуқадан фойдаланиш ҳам мақсадга мувоффиқ. Сусло-агар қуйидагича тайёрланади: пивонинг суслосига Баллинг ареометри бўйича 70С гача сув қўшилади. Ҳосил бўлган суслога 1,5-2% агар-агар қўшиб қиздирилади. Эритма пробиркаларга қуйилиб 0,5-1,0 атм босим остида 30 минут стерилизация қилинади (Билай, 1977).

Сусло-агар озуқа муҳитида замбуруғлар барча турлари яхши ўсиб, ривожланиб, ўзига хос рангларни ва морфологик белгиларни ҳосил қилади. Конидиялар ҳосил қилмайдиган айрим турлар учун қуйидаги таркибли озуқа муҳити тавсия қилинади (Билай, 1977). KH2PO4 - 1 г; KNO3 -2 г; MgSO4 - 0,5 г; KCl -0,5 г; FeSO4- томчи; Крахмал-0,1 г; Сахароза-0,1 г; Глюкоза-0,1 г; Сув





  • 1 л. Бундай таркибли озуқа муҳити ичига эни 0,7 см, узунлиги 5 см бўлган фильтер қоғози солинган пробиркага 5 млдан қуйиб стерилизация қилинади.

Суюқ озуқа муҳитида ўстирилган замбуруғлар мицелийси ва конидияларини ажратиб олиш мақсадида Зейтц бактериологик фильтридан фойдаланилди (Пименова ва бош., 1971).


Фитопатоген замбуруғларни ўстириш учун қуйидаги таркибдаги табиий озиқа мухитларидан фойдаланилади: картошкали глюкозали агар


(карошка 200, глюкоза 100 , агар-агар 20 г); карошкали сахарозали агар (1000 мл картошка экстракти ( 1800 г картошка 4500 мл сувда қайнатилади), сахароза 40 г, агар-агар 40 г; картошкали дестрозали агар (картошка 200 г, декстроза 20 г, агар-агар 20 г). Кўпчилик фитопатоген замбуруғлар Чапека озиқа мухитида яхши ўсади. Унинг таркиби қуйдагича: магний сулфат 0,5 г, сувсиз фосфат калий 1,0 г, калий хлорид 0,5 г, темир сулфат 0,01 г, натрий нитрат 2,0 г, глюкоза 20 г, агар-агар 20 г, сув 1 л.


Замбуруғларнинг биологик ва морфологик хусусиятларини ўрганиш учун мўлжалланган турларни экишда тоза (стерил) муҳит ҳосил қилиб ўстирилаётган турлар софлигини таъминлаш мақсадида боксни тоза сақлаш, унинг пол, шифт ва деворларини совунли сувда ювиб туриш, жиҳозларни 2 % ли хлорамин эритмасида артиш тавсия этилади. Бокс ичидаги ҳаво БУВ-15,


41
БУВ-30, БУВ-60 намунали бактериоцид ёритгичларда 40-60 мин давомида стерилизация қилинади.

Республикамизнинг иссиқ иқлим шароитида сусло-агарли озуқа муҳити тезда қуриб, қотиб қолади ва уни тез-тез янгилаб туришни тақазо қилади. Патоген замбуруғ намуналарини такрорий экиш уларнинг биологик хусусиятига салбий таъсир кўрсатишини назарда тутиб, замбуруғларни ўсимлик новдасидан тайёрланган озуқа муҳитида сақлаш усулидан фойдаланилади. Бундай муҳитда ўсган замбуруғлар табиий озуқа муҳитида узоқ сақланиб, уларни хоҳлаган вақтда замбуруғ ўсган бўлакчалардан осонлик билан намланган камера усулидан фойдаланиб ажратиб олиш мумкин.



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish