Асосий тушунчалар
Маҳсулотнинг карантин ҳолати, барча маҳсулотни кўздан кечириш ва
ундан олинган намуналарни экспертиза қилиш асосида аниқланади.
Текшириш – бу автоулов, маҳсулот, идишларни ташқи назоратдан
ўтказиб, карантинга лойиқ материаллардан танлаб олинган намуналарнинг аниқ сонини, зараркунандаларни, ўсимлик касалликларини ва бегона ўтларнинг уруғларини аниқлаш учун, уларни жойида текширишдир.
Карантин организмлар аниқланган тақдирда текшириш тўхтатилади, зарарланган тўплар фумигация қилинади (зарарсизлантирилади) ва намуналарни олиш ундан кейин амалга оширилади.
Экспертиза – бу тўплардан (партиялардан) танлаб олинган карантин материал намуналарида зараркунанда, ўсимлик касаллиги ва бегона ўт уруғларини аниқловчи лаборатория таҳлилидир.
Карантин материаллар (чарм, жун, тўқима-толали ўсимликларнинг толалари, қуруқ мевалар, таъм берувчилар, махсус қўшимчалар, доривор ва эфирли ўсимликлар, идишлар, ўраб жойлаш воситалари ва ҳ.) ташқи карантин текширувидан ва экспертизадан ўтказилади, транспорт воситалари жойида текшириб кўрилади.
Тўп – бу бир вақтда қабул қилиб олинган, жўнатишга мўлжалланган ёки битта силосда, омборда, хирмонда сақланаётган бир хил турдаги материалнинг исталганча миқдори.
Нуқтали намуна – бу тўпдан бир йўла олинган кам миқдордаги карантин материалидир.
Бирлаштирилган намуна – тўпдан олинган нуқтали намуналарнинг йиғиндиси.
Ўртача намуна – бирлаштирилган намунанинг лаборатория экспертизаси ўтказиш учун ажратилган қисми.
25
Намуна –ҳужжат - бу текшириб кўриш ва экспертиза қилиш учун танлаб олинган, карантин зараркунанда ҳашарот, нематода, бегона ўт уруғлари, касаллик қўзғатувчи микроорганизм, зараркунда ва касалликлар билан зарарланган ўсимлик қисмлари бўлиб, маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини тасдиқловчи хужжатдир.
Уруғлик материалдан намуналарни танлаш
Уруғлик материалдан нуқтали намуналар ҳар бир вагондан, автомашинадан, кемадан, омбордан ва силосдан олинади.
Йирик уруғли маданий ӯсимликлардан олинган ҳар бир нуқтали намуна камида 20-25 г, майда уруғликлардан камида 10 г бӯлиши керак.
Транспортда ташилаётган ёки ёйилган ҳолда сақланаётган уруғлардан намуналар олиш.
Автомашиналардаги уруғларнинг нуқтали намуналарини, ёйма юзасининг бешта нуқтасидан конусли щуп билан бурчакларидан ва марказдан (А схемаси) олинади.
Ҳар бир кӯрсатилган нуқтадан нуқтали намуналарни уч қатламдан: уст қисмини – 10 см чуқурликда, ӯрта ва пастки қисмини, кузов тубидан 10-15 см масофада олинади.
Вагонга тӯла ортилган юкларнинг ҳар бир тонна уруғдан олинадиган нуқтали намуналарнинг умумий массаси камида 150 г ни ташкил қиладиган ҳисоб билан, бир хил вақт оралиқларида, махсус ковш билан, бутун кенглиги ва қалинлиги бӯйича кесиш йӯли билан, транспортёрдан тушаётган оқимдан олинади:
Вагонга тӯлиқ ортилмаганда, нуқтали намуналарни қӯйидаги тарзда конусли щуп билан вагоннинг ӯзидан олинади;
16-20 т сиғимли вагонлардан ёйма юзасининг саккизта нуқтасидан (А схемаси); икки ҳисса кӯп юк кӯтарувчи вагонлардан 33-40 т сиғимли вагонлардан ёйма юзасининг тўққизта нуқтасидан (Б схемаси); уч ҳисса кӯп
26
юк кӯтарувчи 60 т сиғимли вагонлардан ёйма юзасининг ӯн бир нуқтасидан (В схемаси бўйича) намуналар олинади.
-
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |