Касалликнинг зарари. Касаллик катта иқтисодий аҳамиятга эга.Ток яшаш даврини ва ҳосилини камайтиради. Европада касаллик туфайли баъзи токзорларни йўқотиб, ўрнига бошқа экинлар ўстиришга тўғри келади.
Зарарланадиган ўсимликлар. Қўзғатувчи бактерия фақат ток турларини зарарлайди.
188
Қўзғатувчининг белгилари. Касалликни Xanthomonas ampelina бактерияси қўзғатади. Бактерия грамсалбий, аэроб, таёқча шаклли, битта поляр хивчинчали.
Касаллик ривожланиши. Бактерия ўтказувчи тўқималарда сақланади. Қиш охирида ксилемада ҳаракатланиб, соғлом новдаларга ва баҳорда янги пайдо бўлаётган ёш новдалар ҳамда узум бошларига ўтади, уларни зарарлайди ва яралар ҳосил қилади. Бу яраларда ривожланган бактериялар ёмғир билан баргларга тушиб, уларнинг тешикларидан киради ва зарарлайди. Хомток пайтида зарарланган новдалардаги яралардан оқиб чиққан шира бактериянинг муҳим манбаи ҳисобланади.
Токзорда бактерия хомток қилиш учун ишлатиладиган иш қуроллари, ёмғир ва шамол воситасида, узоқ масофага эса қаламчалар билан тарқалади. Таҳлилда касал токдан олинган, ташқи кўриниши соғлом бўлган қаламчаларнинг 50 фоизи зарарланганлиги аниқланган.
Токнинг сариқ касаллиги
Токнинг сариқ (ток барглари заррин сарғайиши – flavescens dorée) касаллиги Франция, Италия, Словения ва Руминияда тарқалган.
Касаллик белгилари. Баҳорда зарарланган новдалар ўсмайди, бўғин оралари қисқаради, куртаклар ёзилмайди ёки ёзилиши кечикади. Ёзда чидамсиз навларнинг кўпчилигида новдалар (лигнин ҳосил бўлмаслиги сабабли) резинкага ўхшаб, пастга осилиб қолади, баъзан новда бўйлаб қора пустулалар пайдо бўлади, уларнинг ўсиш нуқталари тезда нобуд бўлади.
Зарарланган барглар қаттиқлашиб, мўрт бўлиб қолади, четлари сал пастга букилади, офтоб таъсирида оқ мевали навларнинг барглари тилла-сариқ, қора мевали навларники қизил тус олади. Ёз охирида баргларнинг асосий асосий томирларида оч-жигарранг доғлар пайдо бўлади ва улар некрозлашади; баъзан баргларда 2-3 та асосий томирлар орасида, оқ мевали навларда сариқ, қора мевали навларда қизил тусли, серқирра доғлар ҳосил бўлади.
189
Касаллик гуллашдан олдин ёки гуллаш пайтида пайдо бўлса, тўпгул қурийди, кейинроқ кузатилса, мева банди қурийди ва қораяди, узумлар буришиб, қуриб қолади.
Токнинг бу ва бошқа сариқ ҳамда вирус (GFLV) касалликларининг (юқоридаги “Токда вирус, вируссимон ва микоплазмасимон организмлар
қўзғатадиган касалликлар” бўлимига қаранг) белгиларини кўп адаштиришади. Барча сариқ касалликларининг характерли белгилари – 1) барг томирлари бўйлаб оч-жигарранг ва қиррали доғлар мавжудлиги ва барг четлари пастга букилиши; 2) новдалар ёғочлашмаслиги; 3) новдаларда қора пустулалар пайдо бўлиши; 4) узумлар буришиб қолишидир. Leafroll ва corky bark вирозларида барг четлари пастга букилиши кузатилади, аммо оч-жигарранг ёки қиррали доғлар ва қора пустулалар ҳеч қачон пайдо бўлмайди; leafroll касаллигида новда ёғочлашмаслиги учрамайди; GFLV билан касалланган ток баргларида бундай доғлар бўлиши мумкин, аммо барглар букилмайди ва мўрт бўлиб қолмайди; вирозлар узум буришиб қолишига олиб келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |