Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Карантин тадбирлари ва кураш чоралари



Download 5,62 Mb.
bet81/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Карантин тадбирлари ва кураш чоралари. Фомопсис тарқалган мамлакатлардан экиш ва пайванд қилиш учун мўлжалланган ток қисмларини Ўзбекистонга киритишга рухсат берилмайди; селекция ва илмий-тадқиқот мақсадида олиб келинган материаллар зарарланганлигини аниқлаш мақсадида лабораторияда экспертиза қилиш ва 1 йил давомида интродукцион-карантин кўчатзорида экиб текшириш; зарарланган материаллар аниқланган ҳолда, уларни дарҳол кесиб олиш ва ёқиб юбориш талаб қилинади.

Касалликка чидамли навлар йўқ; ун-шудринг ва антракнозга қарши тавсия қилинган барча агротехник, ташкилий чора-тадбирларни қўллаш лозим. Кузда барглар тўкилгач ва баҳорда куртаклар ёзилишидан олдин фунгицид билан профилактик ишлов бериш, касалликдан мавсум давомида ҳимоя қилиш учун 2 марта (новда узунлиги 1-3 см ва 6-12 см бўлганида) фунгицид (каптан, фолпет, манеб ва б.) пуркаш тавсия қилинади (Пидопличко, 1978; Hewitt, Pearson, 1994).


Топшириқ. Токнинг эутипоз касаллиги билан танишиш


Дарсни мақсади: Токнинг эутипоз касаллигининг ташқи белгиларини

ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан


танишиш.

184
Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.


Топшириқни бажариш тартиби: Токнинг эутипоз касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Токнинг эутипоз касаллиги

Эутипоз деярли барча ток ўстириладиган мамлакатларда учрайди, айниқса йилига 600 мм ва кўпроқ ёғингарчилик бўладиган минтақаларда кенг тарқалган ва кучли ривожланади. Ёғингарчилик миқдори 250 мм дан кам бўладиган минтақаларда эутипоз кузатилмайди. Касаллик Ўзбекистонга кириши ва ривожланиши хавфи мавжуд, чунки мамлакатимизда ёғингарчилик миқдори 280-300 мм га тенг.




Касаллик белгилари. Эутипоз одатда 8 йиллик ёки ёши ундан каттароқ токларда учрайди, зарарланган токларда йилдан-йилга кучаяди. Касалликнинг яққол белгилари баҳорда, новдалар узунлиги 25-50 см бўлганида кузатилади: новдалар шакли бузилади, қўнғир тус олади, барглари майда бўлиб, буралиб қолади, уларда хлороз ва некроз доғлари пайдо бўлади, четлари йиртилган, латта шаклини олади. Новда бўғин оралари қисқаради, жодугар супургиси пайдо бўлади. Касаллик белгилари йилдан-йилга кўпаяди ва новда охири нобуд бўлади. Ёзда зарарланган новдалардаги касаллик белгилари соғлом новдалар орасида яшириниб, кўринмай қолади. Зарарланган узум бошларида ҳам соғлом, катта, ҳам майда узумлар ҳосил бўлади.

Қўзғатувчи жорий йилда ўсиб чиққан яшил новдаларни зарарламайди ва улардан тоза муҳитга ажралмайди. Касалликнинг барглардаги белгилари токнинг зарарланган кўп йиллик ёғоч қисмида ҳосил бўлган токсинлар ўтказувчи ксилема тўқималар орқали ёш новда ва баргларга тарқалиши билан боғлиқдир. Токнинг зарарланган новда ва барглари ксилема билан боғланган шох ёки пояларини текширганда, уларда бир неча йил олдин хомток пайтида


185
кесилган жойларида пайдо бўлган яраларни мунтазам равишда топиш мумкин. Ярани кўриш учун шох пўстлоғининг устки, пўк қисми олиб ташланади, унинг остида яра туфайли нобуд бўлган қўнғир тусли, қаттиқ ва мўрт тўқима кўринади.



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish