Ўсимликларнинг карантин касалликлари тўғрисида тушунча
Ўсимликларнинг касаллиги тўғрисидаги тушунча дастлаб Декандол (1832) томонидан айтилган бўлиб, унинг фикрича ўсимликдаги нормал физиологик жараёнларнинг бузилишига касаллик дейилади. Бу жараён
микроорганизмлар ва ноқулай экологик шароит ёки зарур озиқ моддаларнинг этишмас лигидан келиб чиқади.
Ўсимлик касалликлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун қўйидаги тушунчаларга эга бўлишимиз керак. Биринчидан касаллик бу патологик жараён хисобланиб, уни касалликни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар ва ноқулай шароит вужудга келтиради. Иккинчидан касаллик туфайли ўсимликдаги физиологик ва биокимёвий, анотомо-морфологик хусусиятлар
7
ўзгариб, хосилдорлик сифати ва миқдори кескин камайиб кетади ёки унинг мевасининг шакли ўзгариб кетади.
Ўсимликлар касалликлари тушунчасига олимлар томонидан турлича таъриф берилган. Н.А.Наумов (1952) фикрича–«ўсимлик касаллиги унинг филогенез жараёнида ташқи муҳит билан бўлган муносабатида юзага келадиган аъзолар функцияси ва тузилишининг ўзгаришидир».
Т.Д.Страхов (1962) ўсимлик касаллиги учта фактор: ўсимлик, патоген, ташқи мухит орасидаги мунтазам тизимнинг ўзаро муносабатидир дейди. Яъни, ўсимлик касаллиги унига салбий таъсир этувчи патоген микроорганизм ва ташқи муҳитнинг таъсирида физиологик жараёнлар бузилиб, унинг морфологик тузилиши ва ҳосилдорлиги кескин камайиб кетади.
Н.А.Черемисинов фикрича–юқоридаги ҳолатлар ўсимликниниг ҳусусияти, касаллик қўзғатувчиларнинг агрес сивлиги ва ташқи муҳитнинг қўлай ёки ноқулай бўлишига боғлиқ деб кўрсатади. Шундай қилиб, ўсимлик касаллиги ундаги патологик жароённинг бошланишидир.
Т.Д.Страхов (1962) ўсимликдаги патологик жараён ўсимликнинг, патогеннинг хусусияти ва ташқи мухит муносабатларининг намоён бўлишидир дейди. Шунинг учун касаллик қўзғатувчисини, касалликнинг келиб чиқишини, касалланган ўсимлик ҳолатини комплекс ўрганишни тақазо қилади.
Патологик жараён ўзгарувчан бўлганидан уни назорат қилиш мумкин. Яъни, хўжайин ўсимлик биологик хусусиятларини, патогеннинг ирсий белгиларини ташқи мухит шароитини мунтазам ўзгартириш асосида ўсимликнинг чидамлилигини ортириш, хосил сифатини яхшилаш мумкин.
Э.Гойман фикрича, ҳар қандай инфекцион касалликда патоген ва ўсимлик орасида мукаммал муносабатлар юзага келиб, улар оқибатида ўсимликнинг морфологик, анатомик, биокимёвий жараёнларини ўзгаришига сабаб бўлади. Ташқи мухит шароити эса касаллик қўзғатувчисининг
8
ҳаётчанлигига, хўжайин ўсимликнинг касалликка чидамлилик даражасига ҳам таъсир кўрсатади.
Патоген касалланган ўсимликнинг озиқ моддаларини, сувини ўзлаштиради, унга захарли моддалар ажратиб чиқариб хўжайраларини нобуд қилади, ўтказувчи тўқималарини мицелий ва споралар ёрдамида тўсиб қўяди, эпидермик тўқималарини парчалаб, сув буғлатишини кучайтиради ва ниҳоят ўсимлик баргининг сўлишига ёки чириб қолишига сабаб бўлади.
Касаллик туфайли ўсимликдаги патоморфологик ўзгаришлар унинг ўсиш тезлигини ва шаклини, тўқима ва хужайраларнинг ўзгаришига олиб келади. Патофизиологик – биокимёвий ўзгаришлар сув режимининг бузилишида, цитоплазманинг ўтказувчанлик хусусиятини, осмотик босим кучини, фотосинтез активлигини, нафас олиш ва оқсил синтезини, ферментлар фаолияти, нукелеин кислоталари миқдори ва таркибини кескин ўзгаришига сабаб бўлади.
Инсон қишлоқ хўжалигидаги фаолиятида касаллик қўзғатувчиларининг экинларга таъсирини улар келтирадиган зарар билан белгилайди. Бу касаллик туфайли нобуд бўлган хосил миқдорида намоён бўлади. Зарар - қишлоқ хўжалигига келтирилган моддий манфаатдорлик миқдорининг камайишидир ёки хўжаликнинг иқтисодий кўрсаткичидир.
Ўсимлик касалликлари деганда ундаги патологик жараён тушинилиб, унинг касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар ноқулай шароит таъсирида вужудга келадиган анатомо-морфологик, физиологик, биокимёвий ўзгаришларга жавоб реакцияси тушинилади. Натижада ўсимлик ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиб, хосилдорлиги камаяди, махсулот сифати кескин ёмонлашади. Касалик деб патоген микроорганизмлар ва ноқулай экологик шароит туфайли ўсимликдаги нормал физиологик жараёнларнинг бузилиши тушинилади.
Физиологик жараёнларнинг бузилиши фотосинтез, фермент хусусияти, хужайранинг ўтказувчанлиги, осматик босими, нафас олиши, углерод ёки оқсил синтези, сув баланси, ўстирувчи моддаларининг синтезини
9
бузилишида намоён бўлади. Бу ўз навбатида ўсимликнинг анотомо-морфологик хусусиятларини ўзгаришига, ўсиш ва ривожланишига таъсир қилади.
Патоген микроорганизмлар таъсири туфайли ўсимлик хужайралари шакли катталашиши ёки кичиклашиши, сони ортиши, халок бўлиши (некроз) ва уларнинг чиришига олиб келади. Анотомо-морфологик ўзгаришлар ўсимлик аъзоларида доғлар пайдо бўлишига, буралишига, ўсмалар хосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |