Лаборатория идишларини тадқиқотларга тайёрлаш
Лабораториядаги шиша идишларини тадқиқотларга тайёрлаш даврида яҳшилаб ювилган бўлиши ва унинг даворидa ёғ томчилари бўлмаслиги керак. Шиша идиш- ларнинг тоза ювилганлигига ишонч хосил қилиш учун унга сув солиб чайиб ташлангандан кейин тубини тепага тўнта риб текшириш керак. Агар сув томчилар идиш девори бўйлаб юпқа плёнка хосил қилиб оқса яхши ювилган бўлади, идиш ёмон ювилган бўлса идиш деворида сув томчилар хосил бўлади.
Янги шиша идишлар фитопатологик тақиқотларда фойдаланишдан олдин 1 % соляний кислотада қайнатилиб кейин совуқ сувда ювиб ташланиши керак. Ичида замбуруғларни ўстириш учун озуқа мухити сақланган идишлар ювишдан бир кун олдин каустик содада ивитилиб қўйилиш ва хромли ёки марганцовка калий эритмасида ишлов берилиши керак.
Хромли эритмани тайёрлаш учун 1 л сувга 50 г икки молекулали хромли калий ва 100 г олтингугурт кислота аралаштирилади. Хосил бўлга эритма шиша идишларнинг ¼ хажмида солиниб, секин ювиб чиқилади. Бу эритма ранги қизил рангда бўлганда бир неча марта фойдаланиш мумкин. Унинг рангги яшил рангга ўтиб қолгандан кейин фойдаланиш мумкин эмас. Бу эритма таркибида серний кислота бўлганлигидан захарли ва терида куйишни келтириб чиқаради. Эритманинг тушган жойларини содали сувда тезда ювиб ташлаш керак.
Марганцовка калий эритмаси тайёрлаш учун 100 мл марганцовка калийнинг 5 % ли эритмасига 5 мл олтингугурт кислотаси аралаштирилади. Бу эритма билан ишлов берилан шиша идишлар деворида қўнғир ранг хосил қилиши лозим. Идиш деворидаги бу ранг шавел кислотаси ёрдамида олиб ташланади ва тоза сувда ювилади. Кўрсатилган эритмаларда ювилган
37
идишлар 5 марта водпровод сувида ювилгандан кейин қуритиш штативига ёки қуритиш шкафида 500 С ҳароратда қуритилади.
Буюм ва қоплағич ойналар хромли эритмада 2 соат ивитилгандан кейин тоза сувда ювилади. Тозаланган шиша идишлар 96 % ли спиртда сақланиши керак.
Озиқа ва идишларни стерилизация қилиш
Лаборатория тахлилида фойдаланиладиган идишларни стерелизация қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд: юқори температурада, буғ оқимида, буғ оқимининг босими остида.
Стерелизация қилиш учун АВ 1 автоклавидан фойда ланилади. Унинг манометри камерадаги босимни 1,0 кг/cм2 кўрсатганда хараорат 1200 С ни, 1,5 кг/cм2 – 127,80 С ни , 2,0 кг/cм2 – 1330 С ни, 2,5 кг/cм2 – 1380 С ни ташкил қилади.
Тайёрланган озиқалар албатта стерилизация қилинади. Стерилизация муддатлари ва миқдори озиқанинг таркибига боғлиқ. Бунинг учун лаборатория автоклавларидан фойдаланиб, стерелизация муддатлари 20 -30 минутдан, 1 соатга қадар давом этади. Таркибида глюкоза бўлган озу-қалар 112 0 С хароратда 30 минут 0,5 атмосфера босимида стерилизация қилинса, табиий озиқа мухитлари 1 атмосфера босим остида 1 соат стерилизация қилинади.
Соф ҳолдаги турларни сақлашга мўлжалланган озуқа муҳитлари, идишлар, стерилизация қилинган бўлиши шарт. Шиша идишлар
автоклавларда 1 атм босим остида 1 соат давомида, ёки қуритиш шкафларида 1600 С да 2 соат давомида стерилизация қилинади. Бунинг учун улар устидан қоғоз билан ўраган бўлади.
Пинцет, скалпел, қайчи, ва бошқа жихозлар спиртга ботирилиб кейин спиртовка алангасида стерилизация қили нади. Микробиологик илгаклар хам спиртовка алангасида дастлаб ушлайдиган тамони кейин нинаси вертикал холда тутиб турилган холда уч марта қизартирилади.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |