Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Замбуруғларни Чапек озиқа мухитида ўстириш



Download 5,62 Mb.
bet16/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Замбуруғларни Чапек озиқа мухитида ўстириш

Серилизация қилиниб пробиркага қуйилган озиқага забуруғ мицелийси ёки конидиялари микробиологик илгак воситасида олиб экилади. Бунинг учун култура ўсиб турган пробиркадан озиқа солинган янги пробиркани қўлда бир бирига паралелхолда сақлаб ўнг қўл билан уларнинг қопқоқлари очилади ва мицелий бўлаги олиниб янгисига экилади. Ўнг қўлдаги руча ушланган холдагидек тутиб турилган микробиологик илгак спиртовка алангасида бир неча бор қиздирилиб, қопқоқлари очилган пробиркадаги озиқада илгак совутилади. Совитилган илгак култура ўсиб турган пробиркага киритилиб, унда ўсаётган замбуруғнинг мицелий бўлаги ёки конидийларидан олиниб, янги озиқали пробиркадаги озиқа юзасига битта укол билан экилади. Бу пробирканинг оғзи спиртовка алангасида қиздирилиб қоп қоғи ёпилади. Пробирканинг юзасига плавмастерда ёки ойнага ёзгич қаламда култура


номери, номи ва экилган муддатлари кўрсатилади. Пробирка метал идишларга ёки кардон қутичаларга солиниб, ўстириш учун 25-270 С хароратли термостатга қўйилади.


Замбуруғларни суюқ озиқа мухитида ўстириш учун микробиологик илгак билан олинган мицелий бўлаклари ёки конидийлар пробиркадаги,


42
колбадаги суюқ озиқага спритовка алангасида соф холда ўтказилади. Қолган жараёнлар юқорида кўрсатилган тафсилотлар асосида малга оширилади.
Касалланган ўсимлик намуналарини йиғиш ва сақлаш

Фитопатологик фитоэкспертиза учун касаллик белгилари яхши ифодаланган ўсимлик намуналардан уч донадан йиғилади. Тайёрланадиган гербарийлар ўт ўсимликларида унинг илдизи, барги, пояси, гули ва меваси олинади. Мевали дарахтларнинг касалланган новдаси, барги, меваси олиниб, уларнинг юзасида замбуруғ хосил қилган ғуборлар, доғлар, яралар, буралиш ва барча қолган ўзгаpишлар кўриниши лозим. Илдизмевалар, туганаклар бутунлигича, бир литрлик бонкаларга сиғадиган хажмдагилари олинади. Касалланган ўсимлик намуналари уруғ униб чиққандан то вегетациянинг охирига қадар бўлган муддат ларда касаллик белгиларининг намаён бўлиш даражасига қараб териб олинади. Касалланган ўсимлик намуналари экинзорлардан ва унинг теварак атрофидан йиғилади. Йиғилган гербарийлардаги касаллик қўзғатувчисининг бирламчи ва иккиламчи инфекция манбайи мавжуд ёки йўқлигига эътибор бериш керак. Қиш фаслида мевали боғлардаги касалланган дарахт новдалари ва омборхоналардан намуналар йиғилади.


Йиғилган гербарийлар гербарий папкаларида сақланиб, қуригунча филтр қоғозини орасида сақланиб уни бир сутка давомида бир неча марта алмаштириб турилиши керак. Қуриб, тайёр бўлган гербарийга этикетка ёзилади. Этикеткага намунадаги ўсимлик оиласи, тури, нави, йиғилган вақти, жойи ва ким тамонидан йиғилганлиги кўрсатилиши лозим.


Мева, туганаклар 70 % ли спиртда, 5 % ли формалинда, спирт, формалин эритмасида, ёки 8-9 % ли ош тузи эритмасида банкаларга солинган холда сақланади. Бундай аъзоларни узоқ муддатда сақлаш учун мис сулфатдан (CuSO4 5H20)-180 г, сўндирилган охак-180 г ва 22,7 л сув аралашмасидан фойдаланилади. Мис сулфати 2 л сувда бир кеча кундуз


43
эритиб қўйилади. Охак 20,7 л сувда сўндирилиб, бир кундан кейин докадан ўтказилиб фойдаланилади.

Намуналарни музейда сақлаш учун 40 % ли формалин-25 мл, 95 % ли спирт-150 мл ва 1 л сув аралашмасидан хам фойдаланилади. Ўсимлик намуналарининг яшил рангини сақлаш учун 1 қисм уксус кислотаси, 4 қисм сувдан иборат эритмада 1-2 минут қайнатиб, кейин 5 % ли формалинда сақланади.


Меваларни сақлаш учун Геслер консерватларидан фойдаланилади. Бунинг учун рух хлорид (50 г), 40 % ли формалдагид (25 мл), глицерин (25 г) ва 1 л сувдан фойдаланилади.


Банкалардаги эритмаларнинг сатхи камаймаслиги учун банкалар қопқоғи парафин билан ёки парафин ленталар билан ёпиб қўйилади. Хар бир банкага этикетка ёпиштирилади.



Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish