Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 5,62 Mb.
bet80/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Қўзғатувчининг белгилари. Касалликни Phomopsis viticola (синонимлари Phoma viticola ва Fusicoccum viticola) пикнидали дейтеромицет замбуруғи қўзғатади. Ёш пикнидалар диск шаклли, етилганлари шар шаклли, диаметри 0,2-0,4 мм, туси қора, оғизчали калта бўйинчаси бор, ҳар бирининг ичида, субстрат билан боғлиқ ҳолда, битта ёки бир неча локуллари мавжуд. Конидиялар пикнида оғизчасидан узун, сарғиш ип шаклида ёки шилимшиқ массаси ичида чиқади. Бу конидиялар икки хил: альфа-конидиялар рангсиз, эллипс-урчуқ шаклли, 7-10,4х2-4 мкм, бир ёки икки учи ҳам ўткирлашган, спороген ҳужайралар (конидиофоралар) учи ҳам ингичкалашган, 12-20х2
182
мкм; бета-конидиялари ипсимон (сколекоспоралар), эгилган, 18-30х0,5-1 мкм. Бета-конидиялар ўсмайди ва уларнинг функцияси номаълум.

Замбуруғ мицелийси билан ёш новдаларнинг паренхима тўқимасига кириб, ҳужайралар орасида олдин оқ, кейин қораювчи колониялар ҳосил қилади; тўқималар ҳам қораяди ва зарарлангандан 2 ҳафта ўтгач, бу доғларда пикнидалар ривожланади.


Озуқа муҳитида замбуруғ колониялари рангсиз, қалин мицелийдан иборат, сўнгра очроқ ва тўқроқ мицелий колонияларга концентрик доиралар шаклини беради. Вақт ўтиши билан колонияларда оқ ва қора секторлар пайдо бўлади. Пикнидалар номунтазам равишда қора секторларда, тарқоқ ҳолда ёки гуруҳларда ривожланади.


Замбуруғнинг телеоморфаси Cryptosporella viticola пиреномицет замбуруғи, кам учрайди ва касаллик ривожланишида роли номаълум. Перитецийлари нотўғри ёстиқча шаклли, пўстлоқ остидаги стромаларда ривожланади, улар юпқа қобиқли, шар шаклли, калта, силлиқ бўйинчали. Халтачалар ўтроқ, 60-72х7-8 мкм. Аскоспоралар субэллиптик шаклли, учлари тўмтоқ, рангсиз, 1 ҳужайрали, 11-15х4-6 мкм.




Касаллик ривожланиши ва зарари. Замбуруғ мицелий ва пикнидалар билан токнинг шох, новда, мева банди ва бошқа зарарланган оргаларининг пўстлоғида қишлайди. Куртакларда тиним давридаги мицелий билан қишлаши ҳақида ҳам хабар қилинган. Баҳорда пикнидалар пўстлоқни ёриб, устки қисми билан ташқарига чиқади. Ёмғир пайтида пикнидадан чиққан конидиялар томчилар ва шамол билан ёш новдаларга тушади ва уларнинг учки қисмини зарарлайди. Замбуруғ фақат ёш тўқималарни зарарлайди. Конидиялар 1-37оС, оптимум 23оС да сув томчисида ёки 100% ҳаво нисбий намлиги шароитида ўсади. Касаллик белгилари зарарланишдан кейин 21-30 кун ўтганда намоён бўлади. Ёзда иссиқ ва қуруқ об-ҳавода замбуруғ фаоллигини йўқотади, ёз серёмғир ва салқин бўладиган минтақаларда ёзда ҳам фаол ривожланади.
183
Серёмғир ва салқин об-ҳаво касаллик кучли ривожланишининг асосий шартидир; серёғин баҳорда, ўртача 5-7оС кунлик ҳароратида ёш новдалар ўсиши секинлашади ва улар кучли зарарланади. Бирин-кетин бир неча йил давомида сернам ва салқин об-ҳаво кузатилиши касаллик йилдан-йилга кучайишига олиб келади.

Замбуруғ кўпинча битта токда новдадан новдага тарқалиб, ривожланади ва касаллик одатда локал ўчоқлар шаклида учрайди. Узоқ масофага касаллик қаламчалар билан тарқалади.





Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish