Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Топшириқ. Цитрус экинларининг тристеза касаллиги билан танишиш



Download 5,62 Mb.
bet87/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

Топшириқ. Цитрус экинларининг тристеза касаллиги билан танишиш


Дарсни мақсади: Цитрус экинларининг тристеза касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.


Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.


Топшириқни бажариш тартиби: Цитрус экинларининг тристеза касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб, расмини чизинг.
Цитрус экинларининг тристеза (тез нобуд бўлиши) касаллиги Касалликни вирус (Citrus tristeza virus) қўзғатади.


Зарарланадиган ўсимликлар. Аччиқ апельсин (бигарадия) (Citrus auranthium) ва лайм (Citrus aurantifolia) га пайванд қилиб ўстирилган барча цитрус экинлари, айниқса лайм, грейпфрут ҳамда бошқа турларнинг (паммело, ширин апельсин, алемоу ва бошқалар) баъзи навлари зарарланади. Мандарин (танжерин) касалликка толерант.


Зарари. Бу касаллик дунёда цитрус етиштиришда асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади ва у туфайли миллионлаб дарахтлар нобуд бўлган. Мисол учун тристеза Бразилиянинг Сан-Пауло штатида 1930-1942 йиллар орасида барча цитрус дарахтларнинг 75 фоизини нобуд қилган. Касаллик АҚШ да цитрус дарахтларига ва Жанубий Африкада грейпфрутларга катта зарар етказган.


Касаллик белгилари. Касаллик белгилари жуда ўзгарувчан. Дарахтлар пакана бўлиб қолиши, пояда ботиқ жойлар (ўйиқлар) пайдо бўлиши, барглар ичига қараб буралиши, барг бандлари оқариши, хлороз, мевалар кичик бўлиб
196
қолиши кузатилади. Кей лаймининг поясида ўйиқлар ва барг томирларида хлорозлар ҳосил бўлиши касалликнинг диагностик белгилари ҳисобланади.

Касалликнинг иқтисодий томондан муҳим белгиларидан бири – ширин апельсин, мандарин ёки грейпфрут пайвандтагларида ўстирилган дарахт қуриб қолишидир. Бунда поянинг пайванд қилинган жойининг бевосита тагидаги аччиқ апельсин пайвандтаг қисмининг флоэма тўқимасида некроз кузатилади. Некроз поянинг ўша қисмини ўраб олади, пайвандтагдаги крахмал моддаси камайиб кетади, натижада дарахт қурийди. Қуриган дарахтлар пайвандтаг қисмининг постлоғининг ички қисмида кичик, ботиқ ўйиқлар пайдо бўлади ва пўстлоқ бироз қалинлашиши кузатилади. Баъзан дарахтлар тез қурийди, бунда касалликнинг фақат бир макроскопик белгиси


– пайванд жойида сарғиш-қўнғир доғланиш пайдо бўлиши мумкин.


Вируснинг қуришни қўзғатувчи изолятлари билан куртак пайванди воситасида зарарланган аччиқ апельсин ниҳоллари пакана бўлиб қолади ва баргларида хлороз ривожланади, аммо одатда қуриб қолмайди. Вируснинг баъзи изолятлари ҳатто аччиқ апельсинда ҳам қуришни қўзғатмайди.


Ўйиқлар пайдо бўлиши поя ва катта шохлар устига нотекис кўриниш беради. Қобиқнинг ботиқ жойлари тагида ўйиқлар поя ва шохларнинг ёғоч қисмида чуқур жойлашган бўлиши мумкин. Баъзи вирус изолятлари поя тўқималари парчаланишига, қобиқ жуда қалин бўлиб қолишига, ёғоч қисмида кўп ботиқ жойлар пайдо бўлишига ва дарахт тез қуришига олиб келади.




Касаллик қўзғатувчисининг белгилари. Қўзғатувчи клостеровируслар гуруҳига киради. Криптограммаси Р/1; 4,3/5; э/Е; С/Ап. Заррачалари узун, буралган таёқча шаклли, ҳажми 2000х12 нм га яқин. Бир ипли РНК дан иборат, молекуляр оғирлиги 6,5х106 атрофида. Оқсил қобиғининг молекуляр оғирлиги 26000. Вирус заррачалари бўлакларга осон ажралиб кетади, шу сабабдан вируснинг тозаланган препаратларида узунлиги ҳар хил бўлган бўлган заррачалар учрайди. Фақат тўла узунликка эга заррачалар касаллик
197
қўзғатиш қобилиятига эга. Вирус одатда флоэмада (паракристалл тўдачалар шаклида) жойлашади, аммо ёш новдаларнинг қобиғида ҳам кузатилган.

Касалликни аниқлаш учун индикатор Кей лаймининг янги ундирилган ниҳолларини пайванд қилиш усули қўлланилади. Уларда барг томирлари оқариши, барг ичига қараб буралиши ва поясида ўйиқлар пайдо бўлиши тристеза касаллиги мавжудлигидан далолат беради. Бу усулнинг камчиликлари – кўп вақт сарф қилиниши, бу усулни кенг миқёсда ишлатиш қийинлиги ёки амалга ошириб бўлмаслиги ҳамда ниҳолларда енгил симптомлар пайдо бўлганида касалликка ишончли диагноз қўйиш мумкин бўлмаслигидир. Вирусни аниқлаш учун ёруғлик ва электрон микроскоплардан ҳам фойдаланишади, аммо тез идентификация қилиш мақсадида эЛИСА методи энг кўп ишлатилади.




Касаллик манбаалари ва тарқалиши. Касал ўсимликдан соғломларига вирус пайванд (куртак, новда ва баргни пайванд қилиш) орқали осон ўтади. Кўп мамлакатларга тристеза пайванд учун ишлатиладиган куртаклар воситасида киритилган. Ўсимлик шираси билан механик шаклда ва уруғ орқали вирус ўтмайди. Табиатда вирусни бир неча шира турлари, жумладан яшил цитрус, ғўза, цитрус ва спирея ширалари тарқатади.

Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish