Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


опшириқ. Цитрус экинларининг саратон (Бакрериал рак) касаллиги билан танишиш



Download 5,62 Mb.
bet86/96
Sana25.02.2022
Hajmi5,62 Mb.
#298441
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   96
Bog'liq
фитоэкспертиза УМК

опшириқ. Цитрус экинларининг саратон (Бакрериал рак) касаллиги билан танишиш


Дарсни мақсади: Цитрус экинларининг саратон (Бакрериал рак) касаллигининг ташқи белгиларини ўрганиш ва касаллик қўзғатувчиларнинг морфологик тузилиши билан танишиш.


Дарсга зарур жиҳоз ва материаллар: Касалланган ўсимлик гербарийлари, микроскоп, буюм ва қоплагич ойна, препоравал нина, пипеткалар, пинцетлар.
193
Топшириқни бажариш тартиби: Цитрус экинларининг саратон

(Бакрериал рак) касаллигининг ташқи белгиларини тафсилотини ёзиб,


расмини чизинг.




Цитрус экинларининг саратон (бактериал рак) касаллиги

Касалликни Xanthomonas campestris pv. citri (Hasse) Dye (синоним Xanthomonas citri [Hasse] Dowson) бактерияси қўзғатади.




Зарарланадиган ўсимликлар. Цитрус экинлари (Citrus grandis, C. sinensis) ва баъзи цитруснинг бошқа маданий тур ва дурагайлари; ёввойи ҳолда ўсувчи цитруслардан Ponicitrus trifoliate, Fortunella hindsi, F. japonica, F. crassifolia); апельсиннинг (Citrus nobilis) япон навлари ва мандарин (Citrus nobilis var. deliciosa) деярли зарарланмайди.


Зарари. Цитрус дарахтлари ҳосил бериш даври муддатини, ҳосилининг миқдори ва сифатини пасайтиради. Кучли зарарланган новдалар қурийди, ёш ўсимликлар ҳалок бўлиши мумкин.


Касаллик белгилари. Цитрус экинларининг барглари, барг бандлари, новдалари ва мевалари зарарланади. Касалликнинг биринчи белгилари баргларнинг кўпинча остки томонида кичик, мойсимон, тўқ-қўнғир, сўнгра сарғиш-қўнғир тус олувчи доғлар пайдо бўлишидан бошланади. Бу доғлар ўсади, барг сатҳидан бироз кўтарилади ва оқиш тус олади, ўртасида эпидермис чатнайди, доғ ўртаси оч тусли ҳошияли кратерсимон ботиқ шакл олади, диаметри 3-4 ммга етади. Уларнинг туси ва катталиги экин нави ва об-ҳаво шароитига қараб ўзгаради. Доғлар олдин думалоқ бўлиб, кейинчалик нотўғри шакл олади. Доғларнинг тўқимаси ўсимлик тўқимаси ичида ўсади, сўнгра эпидермисни ёриб, ташқарига рак – ғовак (булутсимон) тўқима шаклида очилади. Барглар сарғаяди ва тўкилади. Новда ва меваларда рак шишларининг катталиги 15 смгача етади. Меваларидаги доғлар атрофида сариқ ҳошия йўқ, аммо кратерсимон ботиқлик осонроқ кўринади.

Бактерия ўсимликка одатда ҳархил яралар орқали киради, аммо барг тешикчалари орқали ҳам кира олади. Хўжайин ўсимлик тўқимасида


194
бактериялар ҳужайралараро майдонда жойлашади, тўқима ўсиб кетишига, ҳужайралар орасидаги пластинкалар емирилиши ва ўсимлик ҳалок бўлишига олиб келади. Касаллик ривожланиши об-ҳаво факторларига боғлиқ: иссиқ ва нам об-ҳавода, мисол учун, тропикларда ёмғир мавсумида, жуда кучли ривожланади. Экиннинг ниҳоллари ва ёш дарахтлари касалланишга мойилроқ.

Бу касаллик цитруснинг бошқа касалликларидан учта белгиси билан ажралиб туради: 1) барглардаги доғлар ва рак тўқималари барг сатҳидан кўтарилган бўлади; 2) бу доғлар ва рак тўқималари атрофида ҳар доим сариқ ҳошия мавжуд бўлади; 3) доғларнинг марказида кратер шаклли ботиқлик мавжуд бўлади; бу ботиқлик ёш доғларда ҳар доим кўринмайди, кейинроқ, доғ четлари кўтарилганида, яхши кўринади. Бу белгилар цитрус ракини Phoma citricarpa замбуруғи қўзғатадиган қора доғ, Phomopsis citri қўзғатадиган гуммоз, Colletotrichum gloeosporioides қўзғатадиган антракноз ва Cladosporium citri қўзғатадиган калмараз касалликларидан ажратиб туради.




Касаллик қўзғатувчиси ва унинг белгилари. Қўзғатувчи калта таёқча шаклли, ҳаракатчан бактерия, қутбий жойлашган битта хивчинчаси бор, 1,5-2х0,5-0,75 мкм. Таёқчалар алоҳида ёки занжирларда, кўпинча иккитадан бирга учрайди. Аэроб; спораси йўқ; грамманфий; капсулалари бор. Гўшт-пептонли агар озуқа муҳитида колониялари думалоқ, туси сап-сариқдан қаҳрабо-сариққача, муҳит сатҳидан сал кўтарилган, ялтироқ, ёпишқоқ, четлари бутун. Картошка бўлаги устида бактерия қалин, сариқ, ялтироқ, шилимшиқ қатлам ҳосил қилади. Сутни ивитади, нитратларни редукция қилмайди, аммиак ҳосил қилади, индол ҳосил қилмайди, желатинни суюлтиради. Декстроза, галактоза, глицерин, лактоза, левулёза ва сахароза муҳитларида кислота ва газ ҳосил қилмайди. Ўсиши учун оптимал ҳарорат 20-30оС, максимум 35оС; 49-52оСда бактериялар ҳалок бўлади.


Касаллик манбаалари ва тарқалиши. Патоген экишга ва пайванд қилишга мўлжалланган материаллар орқали тарқалади; тупроқда сақланмайди.
195
Дарахтларнинг зарарланган шохлари ҳам бирламчи инфекция манбааси бўлиши мумкин, аммо асосий инфекция манбааси – тупроқ устида қишловчи ва сақланувчи ўсимлик қолдиқларидир.

Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish