Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


-мавзу:Ҳакиқий (чин) куялар оиласи (Тимидае),кертик қанотли куялар ҳамда олов рангли куялар биологияси ҳамда қарши кураш чоралари



Download 5,11 Mb.
bet34/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

5-мавзу:Ҳакиқий (чин) куялар оиласи (Тимидае),кертик қанотли куялар ҳамда олов рангли куялар биологияси ҳамда қарши кураш чоралари.
Режа:
1. Дон (омбор ғалла) куяси (Немапогон гранеллус Л)
2. Куя колонелласи (Тинеа Cоианелла Ерсч)
3. Олов ранг куялар оиласи (Руга Лидае)
4. Тегирмон олов ранг куяси (Епҳестиа кииҳниелла Зелл)
Капалаги кичкина, қанотлари узунчоқ бўлади. Боши олдинга томон тиккайиб турган туклар билан қопланган. Мўйловлари ипсимон, олдинги қанотларидан калта бўлади. Хартуми яхши ривожланмаган ёки мутлақо йўқ, лаб пайпаслагичлари кичкина, ингичка бўлади. Қанотларининг томирланиши тўла. Қуртлари майда, хира оқ рангли, одатда улар кўча оладиган ўргимчак ипига ўхшаш толадан тўқилган гилофда яшайди.
Дон (омбор ғалла) куяси (Немапогон гранеллус Л)
Дон ва дон маҳсулотларининг жуда хавфли зараркунандаси хисобланади. Бу куя ғалласимон ўтлар уруғини, қуруқ меваларни, қуритилган қўзиқоринларни, ёнғоқни ва ўсимликдан олинадиган бошқа маҳсулотларни зарарлайди. Қурт донни сиртидан ейди ва хеч качон ичига ўйиб кирмайди. Дон куяси кўп миқдор дон ва бошқа маҳсулотларни еб, уларни одам ва уй хайвонлари учун заҳарли бўлган ўз тезаклари, ўлик жасадлари, личинка пўстлари, ғилофи ва донларни бир-бирига ёпиштирадиган ўргимчак ипларига ўхшаш тола билан ифлослантиради.
Дон куяси хамма жойда учрайди. Ўзбекистонда хусусан, Тошкент, Андижон ва Фарғона вилоятларида жуда кўп учрайди.
Капалаги. У қадар катта емас: қанотларини ёзганда еркаги 9—12 мм, урғочиси 15,5 мм. Олдинги қанотларн хира-оқ рангда бўлади. Хамма жойга тарқалган хар хил катталикдаги ва шаклдаги тўқ малла ранг доғлар бор. Бу доғлардан ташқари олдинги қанотлари майда қора доғчалар билан қопланган. Олдинги қанотларининг учи ярим доира шаклда ва қироғида узун тукчалардан иборат хошияси бўлади. Орқа узун қанотларининг учи ингичка, наштарсимон, ташқи четларида узун тукчалардан иборат хошияси бўлади. Орқа қанотларининг остки томони оч малла ранг тусда. Капалак тинч бўлган холатида қанотлари қорин қисмини ёпиб, танани хар томондан зич ўраб туради ва фақат учларигина бир оз кўтарилган бўлади (26 ва 27- расм).
Тухуми кичкина, 1 мм дан камроқ, овал шаклида, хира-оқ рангда ёки салгина сарғиш бўлади. Катта личинкаси 7—10 мм, хира оқ ёки сарғиш-оқ рангда, боши тўқ малла ранг бўлади. Қурти сийрак туклар билан қопланган кўкрак оёқлари яхши ривожланмаган.
Ғумбаги 6—7 мм, малла ранг тусда, танасининг охирида иккита тикансимон ўсимтаси бўлади.
Ҳаёт кечириши. Пилла ичида қишлаб чиққан қурт бахорда ғумбакка айланади, бундан бир ярим-икки ҳафтадан сўнг капалак чиқади. Капалак одатда апрел ойининг охирида, май ойининг бошларида пайдо бўлади. Улар кечки пайтларда учади ва шу вақтда қўшилади, сўнгра урғочи капалак 30—70, кўпи билан 160 дона тухумини ўз личинкалари озиқланадиган маҳсулотларга хар жой-хар жойга тарқоқ холда қўяди. Ҳарорат 17—20° бўлганда тухумлардан 10—14 кундан сўнг личинкалар чиқади. Улар дон ёки бошқа маҳсулот ғарами устида қолиб ўзидан ўргимчак инининг ипига ўхшаш тола чиқаради ва бир-бирига яқин ётган 20—30 дона донларни бу тола ёрдами билан ёпиштиради ва дон катталигида пилла-ғилоф ясайди. Агар қурт кўп бўлса дон ғарамининг ҳамма сиртқи то 5—10 см қалинликда ўргимчак ипига ўхшаш тола билан ўралган бўлади. Бундай дон ғарамидан донларни яхлит катта паллалар тарзида кўтариб олиш мумкин.
Қурти ривожланиб бўлгандан сўнг овқатланишдан тўхтайди, ўзига тинч жой ахтаради, одатда ойна ва ешик ромларидаги ёриқлар ёки тешикларда ёки бевосита доннинг ўзида ўргимчак ипига ўхшаш толадан кичкина, пухта пилла ўрайди ва унинг ичида ғумбакка айланмай қишлаб қолади.
Дон куя қурти совуқда жуда чидамсиз бўлади, 7—8° ҳароратда улар ўлади.
Дон куяси Ўзбекистонда бир йилда 2—3 бўғин беради.
Бу зараркунанданинг қуртларини (хусусан кичик ёшдагиларини) чумолилар кўплаб ташиб кетади.
1 2

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish