26-расм. Дон (омбор ғалла) куяси
Куя колонелласи (Тинеа Cоианелла Ерсч)
Бу куя Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларидаги пахта тозалаш ва ёғ заводларида айрим йилларда учрайди, баoзан жуда кўп (1 м2 деворда 20—30 донагача капалак) бўлади. Чигит ғарам (бунт) лари устида ўргимчак ипига ўхшаш тола билан ўралган айрим «уя» лар хосил бўлади. Бу куя қурти чигитни, пахтани зарарлайди, чигит устидаги тукчаларни кемириб, чигит мағизига киради. Ўзбекистонда биринчи марта 1946 йилда топилган.
Капалагининг катталиги қанотини ёйганда 12—25 мм келади, танаси тилла ранг; олдинги қанотларида нотўғри шаклли жуда кўп қопа доғлари бўлади. Орқа қанотлари оқишроқ, оч бинафша рангда товланиб туради, мўйловлари узун, ипсимон бўлади. Капалаги жуда ерта, феврал ойининг охирида, март ойининг бошларида пайдо бўлади, апрел-май ойларида улар топилмайди.
Қурти 20—25 мм, хира оқ, боши қўнғир тусда бўлади. Бошидаги жағлари бақувват, ҳатто тарлар (қопларни) ни ҳам кемира оладиган бўлади.
Тухуми 0,1 мм, оқ садафсимон товланадиган бўлади. Бу зараркунанданинг биологияси ўрганилмаган.
Кертик қанотли куялар оиласи (Гелечиидае)
Капалаги одатда майда, хира рангли бўлади. хақиқий (чин) куялардан бошининг силлиқлиги, олдинга туртиб чиққан тукларнинг йўқлиги билан фарқ қилади. Хартуми катта яхши ривожланган. Пастки лаб пайпаслагичлари яхши ривожланмаган, учи юқорига қайрилган бўлади. Орқа қанотларининг ташқи қирғоқлари кертикли бўлади. Орқа қанотларининг ташқи қирғоқларида ва олдинги қанотларининг ўчида узун туклардан иборат ҳошияси бор.
Омбор дон (арпа) куялари (Ститрога cереалелла олив)
Бу куялар қурти енг муҳим омбор зараркунандаларидан бири ҳисобланади; улар арпа, буғдой, маккажўхори, гуруч, сули, гречкани зарарлайди. Агар дуккакли ўсимликлар уруғининг намлиги юқори, яoни 14% дан кам бўлмаганда уларни ҳам зарарлайди. Қуртлари дон пўстини кемириб, худди омбор ва гуруч узун бурунлари личинкалари сингари дон ичига киради ва унинг мағизини ейди. Бунда дон ичида иккита бўшлиқ ҳосил бўлади. Булардан биттасида қурт овқатланади, иккинчиси кичкина, ўргимчак ипига ўхшаш тола билан биринчисидан ажралиб туради, бунга қурт тезаги тўпланади. Зарарланган дон енгил бўлиб қолади, чунки оғирлигининг 50— 75% и йўқолади.
Омбор куяларининг қурти фақат омборда сақланадиган донларнигина емас, балки далада ўсиб турган ўсимликдаги донларни ҳам зарарлайди. Дала шароитида тўла икки генерация бериши мумкин ва дон билан бирга зараркунанда омборларга хам кириб қолиб, янги зарар манбаи хосил қилади. Дон куясининг қурти билан зарарланган буғдойдан тортилган уннинг мазаси ёмон бўлади, бундай ун озиқ-овқатга ишлатилмаслиги лозим.
Капалагининг катталиги, қанотини ёйганда 11—19 мм келади. Олдинги қанотлари тилла ранг, енсиз, ўз енидан 5 марта узунроқ бўлади. Қанотларининг ҳамма жойида майда қора нуқталар бор. Баoзи индивидларининг қанотлари ўртасида томирлар бўйлаб, ундов аломатига ўхшаган қора доғлар бўлади. Қанотларнинг ташқи қирғоқларида қалин, узун тукчалардан иборат. Ҳошияси бўлади. Орқа қанотлари олдинги қанотларидан енсизрок, учида катта кертиклари бор. Орқа қанотларининг ташқи қирғоқларидан кумуш ранг узун тукчалар осилиб туради.
Тухуми 0,5 мм, қурт чиқиш олдида сарғиш-қовоқ ранг тусда бўлади. Катта ёшдаги қурти 7—8 мм, оқ ёки оч-сомон рангли ўроқсимон шаклда, боши оч малла ранг тусда бўлади. Кўкрак оёқлари яхши ривожланган.
Ғумбаги 6,5 мм, капалак чиқиш олдида малла ранг тусда бўлади.
Ҳаёт кечириши. Иситиладиган хоналарда ва жануб томонларда бу зараркунанда бир йилда 4—5, баoзан еса 8 тагача бўғин бериб йил бўйи ривожланади. Урғочи капалак еркаги билан қўшилгандан сўнг тухум қўя бошлайди, тухум қўйиши бир ярим-икки ҳафтага чўзилиши мумкин. Тухумни муртак пардасига, ёки дон чокига биттадан, ёки кичик-кичик тўда қилиб ёпишқоқ суюқлик билан ёпиштириб қўяди. Битта урғочи капалак ўрта ҳисоб билан бутун хаёти мобайнида 80—150, баoзан 280 донагача тухум қўяди. Тухум инкубацияси 1,5—2 ҳафта давом етади. Тухумдан ендигина чиққан қурт дон пўстили дархол кемиради ва ендосперма ичига киради. Ҳарорат 21—26,6° бўлганда қурт ривожланиши 6 ҳафтада, юқорироқ ҳароратда еса 3 ҳафтада тамомланади.
Қурт ғумбакка айланиш олдидан бўлғуси капалакнинг дон ичидан чиқиш йўлини таoминлайди, бунинг учун куя қурти худди узун бурун личинкаси сингари, доннинг ички мағизини то сиртқи қобиғига қадар кемириб борадида, аммо сиртқи қобиғига тегмайди. Бундан сўнг куя қурти дон ичидаги бўшлиқ деворини ўргимчак ипига ўхшаш тола билан ўраб пилла ҳосил қилади ва пилла ичида ғумбакка айланади. Бир-икки хафтадан сўнг, олдиндан тайёрланган йўл орқали капалак чиқади. Донларда диаметри 2 мм келадиган юмалоқ тешикнинг бўлиши доннинг бу зараркунанда билан зарарланганини кўрсатади.
Капалаклар кундуз куни берк қоронғи жойларга яшириниб ётади, қоронғи тушиши билан омбордан чиқиб далага узоқ жойларга учиб боради ва бу жойда урғочи капалак тухум қўяди.
Омбор дон куяси—10° ва бундан паст ҳароратда ўлади. Унинг учун юқори ҳароратҳам ноқулайдир. + 49° дан баланд (+ 60°) ҳароратда тухуми ва қурти 5—90 минут мобайнида ўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |