Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


Узун бурунлар оиласи (Сигсилионидае)



Download 5,11 Mb.
bet31/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Узун бурунлар оиласи (Сигсилионидае)
Бу оилага кирувчи қўнғизларнинг танаси ўзига хос тузилган — боши фил хартумига ўхшаш чўзилган, бунинг учига соддалашган кемирувчи оғиз аппарати жойлашган. Тирсаксимон егилган, учи тўнғичсимон мўйловлари хартумчасининг икки ёнига жойлашган. Олдинги кўкракнинг устки томонининг туби кенг, трапеясимон бўлади. Оёқ бармоқлари сохта беш бўғимли, камдан-кам ҳолларда беш бўғимли бўлади.
Омбор зараркунандаларидан бу оилага омбор ва гуруч узун бурун қўнғизлари, шунингдек, Ўзбекистонда топилмаган маккажўхори узун бурун қўнғизлари киради. Бу оилага узун бурунларнинг яна иккита турлари: вискозани зарарловчи — бремотес нетариус Фст ва қуруқ ёғочни зарарловчи Рҳйнcолус cулинарис герм лар киради. Бу иккала тур Тошкент вилоятида топилган.

Омбор узун буруни (Cаландра гранарíа Л)
Бу ғалла захираларига катта зарар етказадиган енг хавфли зараркунандалардан бири хисобланади. Адабиётлардаги маoлумотларга қараганда, битта қўнғиз ўз хаётида 225 мг га яқин буғдой ёки 520 мг га яқин жавдар, личинкаси еса 45 дан 61 мг гача ейди. Бу зараркунанда буғдой, арпа ва маккажўхорини кўпроқ, гуруч, шоли, сули, жавдар, перловка ва қора буғдой ёрмасини ва макаронни камроқ зарарлайди. Урғочи қўнғизлар тухум қўйиш учун битта ва енг сифатли донларни танлайди. Омбор узун буруни ун ва майда тортилган крупаларга хеч қачон тухум қўймайди. Дуккакли ва мойли ўсимликлар уруғини зарарламайди.
Омбор узун бурун қўнғизи ва унинг личинкаси доннинг мағизини еб, устки қобиғини қолдиради. Бундай доннинг оғирлиги 70% гача камайиш билан бирга, қўнғизнинг сийдик кислотаси тузларга бой бўлган екскрименти, личинка пўстлари ва ўлиги билан ҳам ифлосланади. Зарарланган буғдой олти ой сақланганда ундаги азотли модда соғлом буғдойникига қараганда бир ярим марта, елимсимон модда деярли уч марта ва екстрактив модда икки марта кам бўлади. Бундай буғдойнинг униб чиқиш хусусияти пасаяди: жуда кучли зарарланган бўлса, униб чиқиш хусусияти 90—100% гача пасайиб кетади.
Бу зараркунанданинг тез кўпайиши ва унинг кўп зарар келтириши туфайли хўжаликда сақланадиган маҳсулотнинг хар йили 5—6% и, айрим жойларда еса 50% ига яқини нобуд бўлади.
Омбор узун бурун қўнғизи ер шарининг ҳамма жойида, хусусан мўтадил ва субтропик иклимли мамлакатларда жуда кўп тарқалган. Ўрта Осиёнинг хамма жойида учрайди (25-расм).
Қўнғизи танасининг узунлиги, хартуми (бурни) дан ташқари, 2,5 дан 4,7 мм гача бўлади. Қўнғиз танасининг катта-кичиклигидаги бундай фарқ асосан, озиқланиш шароитига боғлиқ агар личинкалари йирик, яхши етилган донда ривожланса, бундай личинкалар йирик қўнғизга айланади, аксинча личинкалар майда донларда, босилиб ётган унда, макаронда ривожланса, бундай личинкалар майда, оч-сариқ рангли, юмшоқ қўнғизларга айланади. Сўнгра хитин пўстлари қотади, аста-секин қорайиб бориб жигар ранг, деярли қора тусга киради. Узун бурунларнинг танаси бош томонга қараб ингичкалашиб борадиган силиндрик шаклда бўлади, боши еса олдинги томонга қараб чўзилиб бориб, учи пастга қараб егилган най (хартум) шаклида бўлади. Хартумнинг узунлиги тана узунлигининг 1/3 қисмига тўғри келади. Еркак қўнғизнинг хартуми урғочисиникига нисбатан йўғонроқ бўлади. Еркаги қорин қисми учининг тузилиши билан хам урғочисидан ажралиб туради, еркаги қорин қисмининг учи пастга қараб бир оз егилган, урғочисиники еса енлироқ ва пастга қараб егилмаган. Олдинги елкаси трапециясимон, бош томонига қараб жуда торайиб боради ва нуқтасимон чуқурчалар билан қопланган.
Устки қанотларда хам шундай чуқурчалардан иборат тик жўякчалар бор. Танаси сийрак калта тукчалар билан қопланган.
Ун бир бўғимли тирсаксимон егилган, учидаги тўғнагичи уч бўғимдан иборат бош хартумининг икки ёнига жойлашган. Қанотлари ривожланмагани учун улар учмайди.
Тухуми 0,5—0,8 мм, узунчоқ шаклли, хира оқиш рангда, силлиқ бўлади.
Личинкаси 3—4 мм, хира-оқ, боши еса оч-жигар ранг тусда. Териси ғадир-будир, жуда кўп кўндаланг жўякчалари, елка томони юқорига қараб кўтарилган бўлади. Личинкасининг хамма узун бурунлиларники сингари, оёқлари бўлмайди, улар урнида кичик-кичик бўртмачалар бор. Ғумбаги 3,5—3 мм, хира-оқ рангли бўлади ва қўнғиз чиқиш олдидан оч-сариқ рангга киради.
Ғумбаги сийрак, калта оқиш туклар билан қопланган.

1 2


3

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish