24- расм. Нўхат қўнғизи: 1—қўнғизи: 2—личинкаси; 3 —ғумбаги
қўнғизида қуёш ёруғлигига интилиш хусусияти (салбий фототаксис) бор. Қишлаб қолган қўнғизни баoзан далада, тўкилиб қолган нўхат ичида, баoзан нўхат янчилиб хирмон қилинган жойларда ва бошқа жойларда, дарахтдан кўчиб тушган дарахт пўстлоғи, хашаклар остидаги нўхат ичида ҳам топиш мумкин. Бахорда омбордаги нўхат ғарамининг ўртача суткалик ҳарорати 10—12° бўлганда қўнғизлар қишки уйқудан уйғонади ва нўхатдан чиқа бошлайди. Нўхат ғарамининг ички томони бирданига емас, балки аста-секин қизиб борганлиги учун нўхат қўнғизининг қишки уйқудан чиқиши чўзилиб кетади. Далада қўнғизлар ўзи ғумбакдан чиққан жойдан узоқга учиб кетмайди. Мутахассислар маoлумотига кўра нўхат қўнғизи 3 км дан узоққа учиб бора олмайди. Бу вақтда қўнғизлар асосан дуккакли ўсимликлар, баoзан бошқа ўсимликлар гулининг чангдонлари билан озиқланади. Мабодо озиқ бўлмай қолса қўнғизлар узоқ вақт — бир ой ва ундан ҳам кўпроқ очликка чидайдилар. Нўхат гуллаш вақтида қўнғизлар қўшилади, сўнгра урғочи қўнғизи фақат нўхат чаноғига тухум қўяди.
Битта қўнғиз битта нўхат чаноғига 20—35 донагача тухум қўйиши мумкин, аммо битта нўхат донида фақат битта личинка сақланиб колади, қолганлари еса халок бўлади. Битта урғочи қўнғиз ҳаммаси бўлиб ўз ҳаётида 222 (баoзан 730) донагача тухум қўйиши мумкин. Тухум инкубацияси бир-бир ярим хафтага чўзилади. Тухумдан чиққан личинка нўхат чаноғи пўстини тешиб ўтиб, ендигина етилаётган нўхат ичига киради. Нўхатнинг бу жойида кичкина қорамтир доғ доимий қолади. Личинкаларнинг ривожланиши ташқи шароитга қараб, 1 —1,5 ой давом етади. Личинка ғумбакка айланиш олдида келгусидаги қўнғизнинг нўхат ичидан чиқиб кетишини таoминлайди. Бунинг учун личинка нўхат ичини, то устки қобиғига қадар, силиндр шаклида кемириб боради. Теварак атрофида нуқтасимон чуқурчалар ҳосил қилади. Ана шундан кейингина личинка ғумбакка айланади, сўнгра яна 1,5—3 ҳафтадан кейин қўнғиз чиқади. Ғумбакдан чиққан қўнғиз ичида келгуси йил бахорига қадар қолади. Ичида ғумбак ёки қўнғизи бор нўхатда катталиги 3—4 мм келадиган, оддий кўзга яхши кўринадигаи юмалоқ қора доғча бўлади.
Нўхат қўнғизи совуққа чидамли ҳашарот, бу зараркунанда МДХ нинг марказий ва Ленинград вилоятига қадар бўлган туманларда яхши ривожланади. Нўхат қўнғизи Украинанинг жанубида ва Краснодар ўлкасида айниқса кўп тарқалган.
Нўхат қўнғизига қарши курашишда омбор зараркунандаларига қарши курашда қўлланиладиган одатдаги чоралардан ташқари дала шароитида нўхат ўсимлигини ҳимоя қилиш усуллари ҳам қўлланилади. Бунинг учун нўхат пишганда ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олиш, нўхат тўкилишининг олдини олиш, нўхат янчиладиган жойни яхшилаб тозалаш, нўхат янчиб олингандан қолган хашагини қўнғиз учиб чиқадиган вақтга қадар ҳайвонларга бериб тугатиш, нўхат екинини икки марта (гуллаш олдидан ва иккинчи марта 7—10 кундан сўнг) рухсат етилган инсектицидлар билан ишлов берилади. (24-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |