Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


Тўғноғичсимон мўйловли кичик ун митаси



Download 5,11 Mb.
bet26/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Тўғноғичсимон мўйловли кичик ун митаси
(Триболум Cастанеум (навале) Ҳербст)

Тўғноғичсимон мўйловли ун кичик митаси (3—3,5 мм) одатда ун кичик митаси билан бирга, камроқ миқдорда, ҳамма жойда учрайди. Ўзбекистонда уни хўжалик омборларида, ғалла тайёрлаш базаларида, айниқса пахта тозалаш ва мой заводларида учратиш мумкин.


Тўғноғичсимон мўйловли кичик мита ун митаси зарарлайдиган маҳсулотларни: чигитни, кунжара толқонини, тахта кунжарани ва ҳоказоларни зарарлайди. Бунда кунжарадаги майдаланган чигит мағизини еб, чигит пўчоғига тегмайди, бу пўчоқ каркас ўнг сингари тахта кунжарани мустахкамлайди.
Бу қўнғиз ташқи кўриниши ва ҳаёт кечириши жиҳатдан ун кичик митасига ўхшайди. Аммо боши ун кичик митаси бошидан бир оз фарқ қилади, яoни тўғноғичсимон мўйловли кичик митанинг боши бирмунча ингичкароқ, чакка қисми еса, ун кичик митасиники сингари, кўз устига туртиб чиқмаган. Мўйловлари ҳам худди кичик ун митасиники сингари бўлса-да, аммо мўйловларининг учида уч бўғимдан иборат бошчаси бўлади, шунинг учун хам бу қўнғизга тўғноғичсимон мўйловлилар деган ном берилган. Тўғноғичсимон мўйловли мита ривожланишидаги айрим стадиялари кичик ун митаникига қараганда: тезроқ ўтади (19-расм).


1 2
3
19- расм. Мўйловлилар:
1 — тўғноғичсимон мўйловли қўнғизи;2-мўйлови; 3— кичик ун митаники.

Бу мита қўнғизларида қанотлар бўлади ва улар учаолса-да, аммо ҳавода 20 секунддан ортиқ тура олмайди. Кечки қоронғи тушиши билан улар мажбуран учади. Кичик ун митаси еса учиб тарқалмай, балки асосан пассив равишда тарқалади.




Чирк-қўнғир рангли мита (Алпҳитобус диаперинус пз (пиcенс ол))
Бу зараркунанда Ўзбекистонда ва Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида енг кўп зарар етказадиган ва кенг тарқалган турлардандир.
Бу зараркунанданинг қўнғизи бир кунда 0,7 мг чигит мағизи ва 1.1 мг гача кунжара, катта ёшдаги личинкаси еса бир ярим марта кўпроқ ейди.
Хўжаликларда онда-сонда ва оз миқдорда учрайди. Бу жойларда чирк-қўнғир ранг мита пахта маҳсулотларидан ташқари нам тортган донларни, унни ва кепакни зарарлайди. Бу зараркунандани бошқа маҳсулотлардан хам топиш мумкин. Бу мита янги сақланган олмани ҳам зарарлагани аниқланган.
Чирк-кўнғир ранг мита жуда нам тортган маҳсулотларни севиб ейди. Бу зараркунанда кўпинча чигит ёки кунжара ғарамларининг остки қатламида жуда кўп (бир неча минглаб қўнғиз ва личинкалар) тўпланади ва чигит хам кунжарани еб битиради. Бундай жойларда улар ўзларининг кучли жағлари билан чигит пўстлоғини кемириб, ичидаги мағизини батамом еб тугатади. Зарарланган чигит пўчоғида диаметри 3 мм келадиган юмалоқ тешик бўлади ва бундай тешик чигит тивити майда сариқ гард билан қалин қопланганлиги учун жуда аниқ кўриниб туради.
Бу зараркунандалар ўртасида каннибализм, яoни қўнғизлари ўз личинкаси ва ғумбакларини еб қўйиш ходисаси ҳам учраб туради (20-расм).
Қўнғизи 5—6 мм, овал шаклда, танаси орқа томонига қараб салгина кенгайиб боради, устки томони ялтироқ тим қора рангда, остки томони тўқ-жигар ранг, деярли қора тусда бўлади. Боши кичкина, олдинги кўкрагининг олдинги чеккаси енсизроқдир. Бошида учи салгина йўғонлашган ўн бир бўғимли мўйловлари бор. Олдинги қанотларининг устида қатор бўлиб жойлашган 8 донадан кўзга зўрға кўринадиган чуқурчалар бор. Қорин қисмини қоплаб турадиган устки қанотлари сезилмайдиган тукчалар билан қопланган. Олдинги оёқларининг болдири жуда йўғонлашган. Урғочилари қорнининг охирги бўғими кенг, юмалоқ шаклда, еркакларида еса, аксинча, салгина чўзинчоқ бўлади.
Тухуми 1,2—1,5 мм, сутранг-оқ, овал шаклли, усти силлиқ бўлади. Тухумдан личинка чиқиш олдида тухумнинг ранги ўзгармайди.
Личинкаси. Биринчи ёшдаги личинка 1,8—2 мм, охирги ёшдагиси еса 14—16 мм, тўқ-жигар ранг ва бўғимлар оралиғида оқиш кўндаланг йўллари бор. Личинканинг устки томони остки томонига қараганда тупроқ. Чирк-қўнғир ранг мита личинкаси танасининг охирги бўғимида юқорига кўтарилган битта бўртиги, бошқа митачалар личинкаларида еса иккитадан илгакчалари бўлади. Бу билан улар бир-биридан ажралиб туради. Личинкаларнинг бутун танаси сийрак, деярли сезилмайдиган оқиш тукчалар билан қопланган ва гўё тана усти силлиқдек кўринади.
Ғумбаги 6—7 мм, новвот ранг бўлади. Танасининг икки ён томонида тўрт бурчак шаклли қорамтир рангли ясси ўсимтаси бўлади. Танаси оқиш рангли сийрак туклар билан қопланган, қоринқисмининг учида айрисимон иккита илмоқчаси бор.
Урғочи қўнғизга айланадиган ғумбакни еркакка айланадиган ғумбакдан қуйидаги белгиларига қараб ажратиш мумкин: еркак қўнғизга айланадиган ғумбакнинг анал тешиги орқасида жойлашган қалқонда кичкина чуқурча бўлиб, ундан икки тутам қилчалар чиқиб туради, урғочига айланадиган ғумбакнинг бу қалқонида сўгалсимон иккита сўрғичи бўлади.
Личинка ғумбакка айланиш олдида ғумбаклик давридан илгариги яна битта даврни ўтайди. Бунинг учун ейдиган озишдан очиқ инча (бешикча) ясайди.
Ҳаёт кечириши. Пахта маҳсулотлари тарами (бунти) да чирк-қўнғир ранг мита кўпинча қўнғиз ҳолида қишлайди. Қулай шароитда март ойининг охирида ёки урғочи қўнғиз тухум қўя бошлайди. Битта урғочи қўнғиз ўрта ҳисоб билан 350—450 дона, ёз ойларида еса енг кўпи билан (максимум) 1126 дона тухум қўяди. Инкубация даври 8 кунга чўзилади, бундан сўнг жуда майда серҳаракат личинкалар чиқади, булар 50—55 кун давомида 9 марта пўст ташлайди. Сўнгра личинка ғумбакдан олдинги (10 кунлик) даврини, кейин ғумбаклик (9—10 кунлик) даврини ўтайди ва ниҳоят қўнғизга айланади. Чирк-қўнғир ранг митанинг тўла сикли 90—100 кун давомида тугалланади. Қишки ойларда қўнғизлар ўлади. Чирк-қўнғир ранг мита бир йилда 2 марта бўғин беради.

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish