33-расм. Кенг хартумли узун бурун қўнғиз: 1-қўнғизи, 2-личинкаси, 3-ғумбаги
Хитой донхўр қўнғизи (Cаллособручус чиненсис Л)
Ташқи карантин обекти. Осиёда (Афғонистонда, Хиндистонда, Шри Ланкада, Японияда) кенг тарқалган. Европада, Африкада, Америкада, Гавай оролларида, Ўрта ер денгизи мамлакатларида ва бошқа мамлакатларда учрайди. Хитой донхўри мевада, ясмиқ, нўхат, мош ва дуккаклиларни ҳам далада, шунингдек омборда зарарлаши мумкин. Бу қўнғиз дон ичига тешиб киради. Қўнғизнинг бўйи 2,5—3 мм узун айниқса устки қанотининг таги кенг. Туби жигар ранг қизил, қанотининг устида тасма кўринишидаги қопа ва оқ ранг-доғлари бўлади.
Олдинги кўкрагининг устки томони трапециясимон конус шаклида бўлади. Еркагининг мўйлови тароқсимон, туби тукчалар билан бирмунча қопланган, урғочисиники еса аррасимон, қизғиш рангда, оёқлари ҳам шундай рангда бўлади. Орқа оёқларининг сон қисми майда тишсимон тиканчалар билан қопланган.
Личинкаси оёқсиз, териси ғадир-будир. Хира оқ рангда бўлади.
Ҳаёт кечириши. Бу қўнғиз дуккаклилар дони ичида қишлаб чиққандан кейин, ҳарорат қулай (+ 5°,+18°) бўлганда дондан чиқади, далага учиб боради. У жойда қўнғизлар қўшилади ва шу жойда ўсимликлар кўсагига ёки омбордаги уруғ ва қопра тухум қўйиб, уларни жинсий безлардан чиққан модда билан ёпиштиради. Битта урғочи қўнғиз 40—70 дона тухум қўяди. Тухумдан 48 кундан сўнг личинка чиқиб яна 17 кундан сўнг личинка ривожланиши тамомланади ва ғумбакка айланади. Хитой донхўри иситиладиган хонада йил бўйи ривожланади.
Каналар (Аcариñа)
Каналар ўргимчаксимонлар синфининг битта туркумидир. Бу туркумга 6000 дан ортиқ тур киради, улардан фақат оз миқдори (20—30 турлари) қишлоқ, хўжалик маҳсулотларининг зараркунандаси ёки тирик ифлослантирувчиси ҳисобланади.
Булардан ғалла канаси (Тугоглйпҳидае) ва тукли каналар (глуcйпҳагидае) енг кўп зарар етказади.
Ўзбекистондаги зарарли каналардан ташқари қишлоқ хўжалик маҳсулотларида ҳар хил ҳашаротлар ва каналарнинг тухуми, личинкаси ва қуртлари билан озиқланадиган йиртич каналарни (чейлетидае оиласидан) ва (педиcулоидидае оиласига) кирувчи ҳайвонлар паразити ва одам танасига ёпишиб терини қизартирадиган ва қичитадиган каналарни хам учратиш мумкин.
Каналар танаси ҳашаротхўрларникидан фарқ қилиб, ҳамма вақт ҳам бир-биридан аниқ ажралиб турмаган икки қисмдан; бош-кўкрак қисмларидан ва қорин қисмидан иборат бўлади. Боши кўкрак қисмининг ҳар қайси бўғимида тўрт жуфт олти бўғимли оёқлари бўлади.
Бош кўкракнинг олдинги қисмида икки жуфт оғиз аппаратлари — яoни бир жуфти омбирсимон юқори жағлари — хелицералар ва иккинчи жуфт жағ оёқлар — педипалоплардир. Каналарнинг баoзи турларида хелицералар чўзилиб санчиб-сўрувчи оғиз аппаратига (стилетга) айланган, кўпчилик тур каналарда оғиз аппарати кучли ривожланган хелицерали кемирувчи оғиз аппаратга айланган.
Каналларнинг танаси хитинлашган қаттиқ кутикула билан қопланган. Каналар ранги хира-оқ, дудранг ёки бошқача тусда бўлади ва кўпинча уларнинг ранги ейдиган овқатига боғлиқ. Масалан, бинафша рангли стерилланган замбуруғлар билан озиқланадиган каналар ранги бинафша тусда, сариқ рангли замбуруғлар билан озиқландиган кананинг ранги еса сариқ товланади.
Каналар бутун танаси билан нафас олади, аммо йиртқич каналарнинг баoзи турлари трахея орқали нафас олади. Ун каналарининг кўзлари ва мўйловлари бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |