6-МАВЗУ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАХИРАСИНИНГ КАРАНТИН АҲАМИЯТИГА ЕГА БЎЛГАН ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ БИОЛОГИЯСИ ВА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
РЕЖА:
1. Дон (терихўр) қўнғизи (капро қўнғизи) (Трогодерма гганариум Ев)
2. Кенг хартумли узун бурун қўнғиз (Cаулопҳилуслатинасус Саг)
МДХ нинг, шу жумладан Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан бўлган савдо-сотиқ алоқаларининг тез ўсиши, дон маҳсулотлари, ҳар хил моллар билан турли ҳашаротларнинг, шу жумладан омбор зараркунандаларининг келиб қолишига имконият туғдиради. Чет елдан келиб қоладиган зараркунанда шунинг учун ҳам хавфли қирки, янги жойда уларнинг тез кўпайиши ва тарқалишига ҳалал берадиган табиий душманлари бўлмайди.
Ўзбекистоннинг жанубий чегараси орқали Афғонистондан, Хиндистондан, Покистондан ва Ерондан жуда хавфли зараркунандалар, масалан, капровой қўнғиз (Тгогодерма ггапариллм Еу), кенг хартумли омбор узун буруни (Саулопҳилуслатинасус), Хитой донхўри (Саллосбручусчиненсис Л) ва бошқалар ўтиб қолиши мумкин. Бу зараркунандалар ўтиб қолган тақдирда уларни ўз вақтида топиш ва қириб ташлаш учун уларни яхши билмоқ керак.
Дон (терихўр) қўнғизи (капро қўнғизи) (Трогодерма гганариум Ев)
3арари. Қўнғизи овқатланмайди. Личинкаси одатда ғалласимон ўсимликлар донини сиртқи томондан ейди. Бундан ташқари қўнғизи личинкаси дуккакли, мойли, сабзавот-полиз ўсимликлари ва бошқа ўсимликлар уруғларини ҳам зарарлаб уларнинг пўстини қолдиради. Камдан-кам ҳолларда ўлик ҳашаротлар ва кемирувчиларни ейиши мумкин. Тропик ва субтропик мамлакатларда айрим дон партиясини кучли зарарлаганда захира доннинг 70% игача нобуд бўлиши мумкин, одатда еса унинг келтирадиган зарари 25—30% дан ошмайди.
Тарқалиши. Бу қўнғизнинг дон захирасига катта зарар келтириши 1894 йилда Хиндистонда маoлум бўлган. Хозирги вақтда бу қўнғиз ер шарининг ҳамма континентларига тарқалган. Бу қўнғиз Жанубий ва Жануби Шарқий Осиё мамлакатларида жуда катта зарар етказади (32-расм).
Қўнғизнинг катта-кичиклиги ва ранги жуда ўзгарувчан бўлади. Урғочи қўнғизнинг узунлиги 3 мм, еркагиники еса 2 мм бўлади. Танаси овал (чўзинчоқ) шаклда, қизғиш-малла ранг тусда бўлади. Мўйловлари ва оёқлари сариқ рангда. Қўнғиз танаси тангачалар билан емас, балки ингичка тукчалар билан қопланган, бу билан бу тур ўзига яқин бўлган терихўрлар туридан фарқ қилади. Боши кичкина, остига қараб жуда егилган, бошида тўққиз-ўн бир бўғимли мўйловлари, мураккаб кўзлари ва бош тепага жойлашган битта содда кўзчаси ҳам бор.
Тухуми 0,7—0,25, мм, узунчоқ-овал шаклли, суцимон-оқ, личинка чиқиш олдида сарғиш рангда бўлади.
Биринчи ёшдаги личинкаси 0,7 мм, охирги ёшдагиси 4 мм гача урчуқсимон шаклда бўлади. Танаси ҳар томонга йўналган калта ва узун туклар тутами ва майда тиканчалар билан қопланган. Личинка танасининг учида сарғиш малла рангли бир тутам туклари — «думчаси» бор.
1
2 3
Do'stlaringiz bilan baham: |