Радионов канаси (Салгҳйпҳус родионови Зачв).
Ўзбекистондаги пахта тозалаш ва ёғ заводларида енг кўп тарқалган каналардан бири ҳисобланади. Чигит, кунжара ва улар чиқиндиси ғарамларининг остки, жуда нам тортган қатламида жуда кўп (тўда-тўдасини) топиш мумкин. Хўжалик омборларида ғалласимонлар донини, илдиз меваларни, терини ва бошқа маҳсулотларни зарарлайди. Бу кана чигитнинг халаза тешиги орқали ичига кириб, чигит мағзини батамом ейди. Бундай чигитнинг зарарланмаган пўчоғи кана тезаги, пўсти ва ўлик жасади билан тўлган бўлади. Бу кана ҳам худди ун канаси сингари, чигит мойини камайтиради, ёғ кислотасини ошириб юборади, узоқ сақлашга яроқсиз қилиб қўяди.
Ўзбекистоннинг ҳамма жойида тарқалган, шунингдек, Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ва Қозоғистонда ҳам борлиги қайд килинган. Россиянинг турли вилоятларида, то Ленинград вилоятига қадар учрайди.
Вояга етган Радионов канаси ун канасига қараганда йирикроқ бўлсада, аммо кўп жиҳатдан ун канасига ўхшайди. Урғочиси 1,12—1,24 мм келади. Еркаги еса бирмунча кичикроқ 0,85—1 мм га қадар бўлади. Еркакларида кўпинча гетероморфизм (ҳар хил шакллилик) ҳодисаси рўй беради. Масалан, баoзи форма еркагининг учинчи жуфт оёқлари йўғонроқ ва қисқароқ, туби пиёз боши сингари юмалоқлашган бўлади. Бошқа формалар еркаги есз урғочига ўхшайди ва оёқлари узун бўлади. Кана танаси бир текис хира-оқ рангли, силлиқ ва туксиз бўлади. Бу турнинг характерли хусусияти олдинги икки жуфт оёқларида ярим ойсимон, енлик тукларнинг бўлишидир.
Тухуми сув ранг-тиниқ овал шаклда, узунлиги 0,1— 0,2 мм, ени 0,013 мм бўлади (35-расм).
1
35- расм. Родионов канаси: И— урғочиси; 2— еркаги; 3— гипопуси.
Биринчи ёшдаги личинкасида З жуфт, қолганлари (нимфалари) да 4 жуфт оёқлари бўлади. Умуман айтганда личинкаси вояга етган канага ўхшайди, аммо кичиклиги ва жинсий органининг етишмаганлиги билан вояга етган канадан фарқ қйлади.
Гипопуси харакатчан, буйи 0,34 мм, ени еса буйидан 2 марта калта, сал қўнғир, оёқлари яна ҳам қўнғирроқ рангда бўлади, бу билан Родионов канаси ун канасидан фарқ қилади. Бундан ташқари бу кананинг опқа оёқларида худди ун канасидаги сингари узун, ярим ойсимон туклар бўлмайди.
Ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан ун канасиникига ўхшайди. Аммо Радионов канаси иссиқсеварроқ бўлганлиги учун у 29—30° ҳароратда яхши ривожланади. Бу турнинг ривожланиши учун доннинг қулай (оптимал) намлиги 22—25% атрофида ва ундан юқорироқ бўлади. Хатто чигит ва кунжара намлиги 80% га етганда ҳам кана тирик қолади. Аммо ҳарорат +16,5°га етганда унингривожланиши тўхтайди. Оптимал шароитда Родионов канаси 600—620 дона тухум қўяди, бўғин бериш миқдори еса ун канасиникига баробар, балки кўпроқ бўлиши мумкин. Бунинг натижасида чигит ва кунжара ғарамларининг остки қатламларида кана, уларнинг личинкаси ва гипопуслари ҳаддан ташқари кўп бўлади. Радионов канасининг ривожланиши 1,5—2 ҳафта ва камдан-кам холларда 4 ҳафтада тамомланади. Унинг ривожланиши ҳам худди ун канасиники сингари ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |