Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


Ҳашарот ва каналар хаётининг паст ҳароратда узун-қисқалиги



Download 5,11 Mb.
bet52/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Ҳашарот ва каналар хаётининг паст ҳароратда узун-қисқалиги

Зараркунанда ва унинг ривожланиш стадиялари

Ҳаётининг қуйидаги ҳароратларда узун-қисқалиги сутка ҳисобида




+50

00

-50

-100

-150

Унканаси озиқланадиган
стадияси
тухуми

-
-


486
368



18
168



7
57



1
1


Омборузунбуруни қўнғизи
личинкаси
ғумбаги

152
32
133

67
19
39

26
18
23

14
2
6

0,8
0,5
0,6

Гуруч узунбуруни
қўнғизи
личинкаси
ғумбаги

21
-
-

7.5
7
17

4
12
3



0.7
4.7
2.4

0,1
0,3
0,1

Кичикунмитаси қўнғизи
личинкаси

22
-

10
12

5
5

1
5

0,2
0,2

Суринамунхўри
личинкаси

67
45

22
18

13
12

3
2

1
1

Донкуяси капалаги
тухуми
қурти
ғумбаги

37
23
49
42

9-10
15
25
42

5-6
8
9
9

1
-
2
2

3
-
1
2

Суюқликларнинг организми ўлимга олиб бориш даражасидаги совқотиш критик нуқтаси ҳар хилтурдаги ҳашаротларда ҳар хил бўлади. Кичик ун митасининг совқотиш критик нуқтаси—1,5—6° атрофида, унинг личинкасиники—5°—8°.Омборузун бурунининг критик ҳарорати —2°дан —14°гача бўлади .


Ҳар хил ҳароратда ҳашаротлар танасида содир бўладиган ҳодисалари рус олими Бахметов (1900 ) аниқлади ва ўрганди. Бахметов агар организмдаги суюқликлар баoзан ҳатто минус ҳароратларда совқоца-ю , аммо бу суюқликлар музламаса вақтда организм ўлмаслиги мумкинлигини (вақтинча совқотиш зонаси) ва фақат бундан сўнг қаттиқроқ совқотгандагина нобуд бўлишини аниқлади.
Бахметов томонидан кашф етилган бу қонуниятнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираининг зараркунандаларига қарши курашишда жуда катта амалий ахамияти бор.
Намликнинг таoсири
Ҳашаротлар ва каналар танасидаги ҳаётий процесслар (озиқланиши, нафас олиши, озиқларнинг қон орқали тарқалиши, терморегуляция) албатта сув иштироки билан содир бўлади. Улар сувни нафас олиш пайтида атмосфера ҳавосидан ва озиқ билан бирга еркин холда, ёки коллоид холида олиши мумкин. Коллоид холидаги сув метаболизм процессида организм учун айниқса керак, чунки бундай сув оддий, еркин сувга қараганда яхшироқ ўзлаштирилади.
Организмда сувнинг бўлиши унинг озиқ маҳсулотларидаги миқдорига, шунингдек ҳашаротнинг катта-кичиклиги ва шаклига боғлиқ. йирик, танаси юмалокроқ шаклли ҳашаротлар майда, танаси ясси ва сув буғлантириш сатҳи нисбатан катта бўлган ҳашаротларга қараганда сувни камроқ буғлантиради.
Хар хил турлар, шунингдек бир турга оид организмнинг вояга етгани, шунингдек бошқа айрим-айрим фазалари танасидаги сув миқдори бир хилда емас.
Масалан, гуруч узун бурун қўнғизининг танасидаги сув миқдори 49,2% дан 53,1% гача, унинг личинкаси танасидаги сув миқдори умумий тана оғирлигининг 66,6% ини ташкил етади. Олов ранг куя капалаги танасида 59,6—65,6% гача, қуртида еса 64,7—66,5% гача сув бўлади. Шундай ҳашаротлар ҳам борки, улар танасида 90—92% гача сув бўлади.
Агар ҳашарот сув танқислигига дучор бўлса, у вақтда унинг ҳамма ҳаётий функсиялари жуда секин содир бўлади, агар жуда ҳам сувсизланса, ҳашарот ўлиши ҳам мумкин.
Омбор узун бурун қўнғизининг личинкаси дон намлиги 12% дан паст бўлса ҳалок бўлади, аммо ғалла пармаловчиси личинкасининг ривожланиши ғалла намлиги 6— 8% га тушиб қолганда ҳам тамомланади ва нормал авлодга айланади. Бироқ бундай ҳолларда личинка ғумбакка айланмасдан илгари, қуруқ сочилувчан маҳсулотда ин (бешик) ча ясайди. Бундай ин личинкани ва ғумбакни ортиқча сув буғлантиришдан сақлайди.
Ҳаво ва озиқлар нисбий намлигининг кўтарилиши ҳам ҳашаротнинг хаётий фаолиятига ноқулай (ёмон) таoсир етади. Хар қайси айрим тур учун
ўзининг оптимал намлиги бўлади, бундай намликда улар жуда яхши
oВ .В.Яхонтовнинг«ҳашаротлар екологияси» деган китобига қаранг.
ривожланади ва кўп авлод қолдиради. Бу шароитларни билиш маҳсулотларни сақлашда, ҳашаротлар учун ноқулай шароит туғдириш билан бирга уларга қарши курашишга ёрдам беради. Масалан, кичик ун митаси ҳаво ҳарорати +25° ва унинг нисбий намлиги 30% бўлганда 55 кун мобайнида, ўша ҳароратда, аммо намлик 50% бўлганда 41 кун мобайнида, намлик 70% бўлганда яна ҳам тезроқ—32 кун мобайнида тўла ривожланади. Бунда бошқа қулай шароитлар билан бир қаторда, намлик ошиб бориши билан ҳашарот пушти кўпаяди, демак унинг келтирадиган зарари ҳам ошади. Битта тўғначсимон мўйловли мита чигит намлиги 11%. ҳарорати 24—26° бўлганда бир суткада 0,12 мг озиқ еса, ўша ҳароратда, аммо намлик 18% га етганда унинг келтирадиган зарари 7 марта ошган, яoни бир суткада 0, 86 мг чигитни еган.
Ҳашаротларнинг баoзи турларининг танаси, улар сув танқислигига учраганда, баoзан мумсимон модда билан қопланади, бу модда организмдаги сувни буғланишдан сақлайди. Бундай шароитларда ҳашаротларда баoзан кичик морфологик-анатомик ўзгаришлар бўлади, баoзи каналар нимфаси еса янги формага, гипопусга айланади, аммо қулай шароит туғилиши билан гипопусга айланиш тўхтайди, бундан сўнг ҳашаротнинг тўхтаб қолган ривожланиши давом етади.
8- жадвал

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish