Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


Плакча тишли каламуш (Несокиа индиcа грай)



Download 5,11 Mb.
bet49/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Плакча тишли каламуш (Несокиа индиcа грай)
3арари. Плакча тишли каламушлар асосан дала екинларига зарар келтиради. Ўсимликларнинг ер ости қисмини беда томири ва туганагини, сабзавот меваларини, полиз ўсимликларини, пишган тарвуз, қовун, бодрингни ейди, ғўза чигити ва кўсакларини кемиради. Ирригация системаларида чуқур ва кучли тармоқланиб кетадиган уялар қазийди, булар орқали сув кетиб дамбалар бузилади. Қишда плакча тишлилар одам уйларига, чорвачилик ва паррандачилик фермаларига кўчади ва ундаги захира маҳсулотларни еб битиради.
Тарқалиши. Ўзбекистонда жанубий вилоятлардаги ариқ ва каналлар бўйида, Амударё, Сурхондарё ва Зарафшон дарё қирғоқларида учрайди. Плакча тишли каламушларнинг Туркистон каламушидан фарқи шундан иборатки, унинг думи Туркистон каламушиникига нисбатан калта, 10—15 см бўлади, танасининг устки ҳам остки томони бир хилда оқишроқ бўлади. Танасининг узунлиги 16—23 см, боши юмалоқпоқ бўлади. Юқори озиқ тишларининг чайнаш сатхи ясси ва илон излари овал шаклда бўлади.
Ҳаёт кечириши. Бу каламуш инда туда бўлиб яшайди, ташқарига кечаси чиқади. Унинг тўдасини кўпинча қазилган инининг тармоқланиб кетишидан ташқарига чиқариб ташланган ва ини тешиги атрофига тўпланган тупроқдан билиш мумкин. Плакча тишли каламушлар бир йилда 4—5 марта, бошқа маoлумотларга қараганда 2—3 марта,ҳар туғишда 4—6 тадан кўпи билан 11 тадан бола туғади.





40- расм. Уй сичқони.
Северсов сичқони (Мус мусcулус севертзови Касч)

Северсов сичқони Ўрта Осиё республикаларида ва Қозоғистонда жуда кўп тарқалган бўлиб уй сичқони Мус мусcулуснинг битта тури ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ҳамма жойида — шахарларда ва қишлоқларда, молхоналарда ва парранда фермаларида учрайди. Уни айниқса ёз вақтида (баландлиги 1500 метр бўлган) тоғ томонларида, боғларда ва сабзавотларда учратиш мумкин, бу жойларга ўзининг қишлаш инидан кўчиб чиқади. Шунинг билан бирга у одам уйига ҳам кириб олади. Баoзи зоологлар уни қизилқум марказида ҳам топганлар. Бу сичқон дунёнинг ҳамма мамлакатларида учрайди.


3арари. Уй сичқони, ҳамма иссиққонли ҳайвонлар сингари йил бўйи актив ҳолатда бўлади ва одам хамда уй ҳайвонлари ейдиган деярли ҳамма қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан озиқланади. Бундан ташқари, сичқонлар боғда ва сабзавотлар орасида майсаларни ейди, далада еса ўриб қўйилган ғалла бошоқларидаги донларни ейди, беда ва сомон ғарамларига ўрнашади. Одам уйида бу зараркунанда ҳар хил буюмларни — териданқилинган буюмларни, китобларни, кийим-кечакларни, мебелларни, полни, деворни кемиради. Сичқонлар озиқ танламайди. Улар заҳарланган ҳар хил алдагичдаги емларни севиб ейди ва ҳар хил қопқонларга ва турли хил алдагичларга бемалол бораверади (40-расм).
Уй сичқони кичик ҳайвон, унинг танаси 9—10 см, оғирлиги 15—30 гр келади. Думи танасидан бир оз калта ва худди каламушники сингари айрим (180 тагача) тангачалар билан ҳалқа шаклида ўралган. Северсов сичқонининг устки томони қўнғир кул ранг, остки томони еса хира-оқ тусда, бўлади, аммо МДХ нинг Европа қисмида тарқалган уй сичқонларининг ранги яoни бир хил, «сичқон» рангли бўлади. Тумшуғи узунчоқ, кўзи кичкина қорамунчоқсимон бўлади.
Ҳаёт кечириши. Қулай шароитлар мавжуд бўлганда уй сичқони йил бўйи болалайди. Иситиладиган хонада уй сичқонлари бир йилда 8—10 марта болалайди, хар болалаганда 8 тагача бола туғади. Бундай серпуштлиги туфайли бир жуфт сичқоннинг насли ҳаётининг охиригача, 1000 дан ортиқ индивидга етиши мумкин. Дала шароитида сичқон 4—5 марта тугади. Сичқонлар ҳам, худди каламушлар сингари қип-қизил гўшт, кўз ёрмаган бола тугади. Бир ҳафтадан кейин уларнинг усти жун билан қопланади, 13- кун ўтгач кўзи очилади ва бу вақтда онаси болаларини сут билан боқмай қўяди. Сичқонлар туғилганидан 2—2,5 ой ўтгандан кейин жинсий вояга етади. Уй сичқонлари 2—2,5 йил умр куради. Улар одатда тунда овқатланади, сувда яхши сузади ва тик жойларда ўрмалаб юради.
Уй сичқонлари озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш билан бевосита зарар келтиради, ҳамда одам ва уй хайвонлари Ўртасида турли хил юқумли касалликларни тарқалади.
Зараркунандаларнинг даладаги, боғ ёки сабзавотдаги хулқ-атворларини кузатиш билан уларнинг иссиқ ва совуқда, қуруқ-нам ҳавога, ёруғликка ва бошқа ташқи омилларга ҳар хил муносабатда бўлишини билиш мумкин. Булардан баoзи бирлари, масалан, ўргимчак кана, кўсак қурти, қопа қўнғизларнинг баoзи турлари қуруқ ва иссиқ келган ёзда жуда кўп учрайди ва кўп зарар етказади, аксинча зараркунандаларнинг бошқа турлари—ўсимлик битлари, кемирувчи тунламлар еса бахори чўзилиб кетган, ёзи еса салқин ва нам келган йиллари жуда тўйиб овқатланади ва тез кўпаяди. Демак, баoзи зараркунандаларнинг ривожланиши учун ҳавонинг қуруқ келиши ва юқори ҳарорат қулай шароит бўлиб турса, шу омилларнинг ўзи бошқа зараркунандалар ривожланишини мутлақо тўхтатиб қўяди.
Шундай қилиб, ҳашаротлар ва каналарнинг ҳаётий фаолиятлари асосан атрофдаги мухит ҳароратига боғлиқ бўлади, чунки ҳашаротларнинг ҳаммаси совуқ қонли ҳайвонларга киради. Бу омиллар гарчи яшаш шароитлари бошқачароқ бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасига зарар етказадиган ҳашаротларга ҳам бир хилда тааллуқлидир. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг захираси одатда ёпиқ жойларда, камдан-кам холларда очиқ жойларда (чигит ва кунжаралар, баoзан ғаллалар) бир неча тоннадан иборат ғарамларда сақланади. Шунинг учун бундай ғарамнинг ички қаватидаги маҳсулотлар атмосфера таoсирига кам дуч келади. Ҳашаротлар ва каналар бундай ғарамларда кўчиб юриб, ўзларининг ривожланиши учун ҳамма вакт қулай шароит топадилар.
Қуруқ яхши шамоллатилиб ва кундузи яхши ёритилган омборларда зараркунандалар ёки ривожланмайди, ёки жуда секин ривожланади, аммо қоронғи, зах, яхши шамолламайдиган омборларда еса ҳашаротлар ва каналар, анчагина тез ривожланади. Бундай шароитларда улар кўп бўғин берадилар ва ҳаддан ташқари кўп насл қолдирадилар. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ғалла ва бошқа товар захираларининг кўп қисми нобуд бўлади.
Бундай абиотик омиллардан ташқари бошқа соф биотик омиллар: озиқ ва унинг ҳолати, йиртқич ва паразитларнинг мавжудлиги, зараркунанданинг физиологик ҳолати ва бошқалар ҳам катта рол ўйнайди.
Омбор зараркунандаларининг ҳаётий фаолиятларини қўллаб-қўлтиқловчи ёки, аксинча, унга тўсқинлик қилувчи омилларни билиш, баoзан жуда зарур, кўпинча дефицит бўлган заҳарларга ортиқча маблағ сарфламай, мумкин бўлган оддий тадбирларини қўллаш билаи зараркунандаларнинг ривожланишини тўхтатиш ёки уларни қириб ташлаш мумкин.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish