Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


-МАВЗУ: Зараркунандалар миқдорини чеклаб турувчи омиллар. Ҳарорат ва намликнинг тасири



Download 5,11 Mb.
bet50/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

8-МАВЗУ: Зараркунандалар миқдорини чеклаб турувчи омиллар. Ҳарорат ва намликнинг тасири.
РЕЖА:

  1. Зараркунандалар миқдорини чеклаб турувчи омиллар.

  2. Ҳарорат ва намликнинг тасири.

Атроф муҳит ҳароратининг зараркунандаларни тўпланиш даражасига ва уларнинг маoлум шароитда келтирадиган зарарига жиддий таoсир етиши юқорида айтиб ўтилган еди. Ҳаво ва маҳсулот ҳарорати қанчалик юқори бўлса ҳашарот ва каналар танасининг ҳарораци ҳам шунча юқори бўлади. Шуни есда тутиш лозимки, ҳашарот танасининг ҳарорати атрофдаги муҳит ҳароратидан бир оз юқори бўлади, бу еса ўз навбатида ҳашарот танасининг катта-кичиклигига, шаклига, рангига ва баoзи бир бошқаомилларга ҳам борлиқ бўлади. Ҳашарот танаси қанча кичик бўлса, иссиқлик алмашиниш процесси шунча тез бўлади, бунда турнинг ҳаётий процесслари оптимал ҳароратдан қанча кескин узоқлашса, унинг онтогенези ва ҳатто марфологияси ҳамда авлоднинг катта-кичиклиги ёки айрим органлари анчагина ўзгаради. Ҳарорат шароити қулай бўлганда ва бошқа оптимал шароитлар мавжуд бўлганда зараркунанда кўп бўғин беради, бунинг натижасида уларнинг келтирадиган зарарлари ҳам анчагина ошади.
Дон ёки чигит ва кунжаранинг катта ғарамларида ҳашаротлар ва каналар биринчи навбатда, ҳарорат ўзлари учун қулай бўлган жойга тўпланади. Шунинг учун ҳам ҳашаротлар маҳсулот ғарамида гох ғарам ичига, гох аксинча, ғарам четларига кўчиб юрадилар. Масалан, кичик ун митаси қишки қуёшли кунларда ғарамнинг яхши исийдиган жанубий томоннинг юзасига тўпланса, ёзги иссиқ кунларда еса, аксинча, оптимал ҳарорат ва намлик қидириб ғарамнинг шимолий томонига тўпланади ёки ғарам ичига чуқур кириб кетади.
Кичик ун митаси, ҳароратнинг суткалик ўзгаришига қараб, сутка давомида гох ғарамнинг юзасига тўпланиб, гох ундан узоқлашиб кўчиб юради.
Масалан, ғарамнинг сиртқи қаватида ҳарорат ±27,5° атрофида ўзгарса, бу вақтда ғарамнинг 10—12 см ли қаватида ҳарорат ±10°, 30—40 см ли чуқурлигида ҳарорат 5° гача пасаяди. Бундан хам (50 см гача бўлган) чуқурликда ҳарорат кам ўзгаради, яoни фақат ±1,5° га фарқ қилади. Шунинг учун зараркунанда оптимал ҳарорат қидириб сутка давомида кўчиб юради. Кичик ун митаси ва бошқа ҳашаротлар миқдорининг чигит ғарамидаги ҳароратга боғлиқ еканлиги тўғрисида маoлумотлар 3- жадвалда келтирилган.
Ҳар хил ҳашарот ва каналар учун қулай оптимал ҳарорат ҳар хил бўлади. Масалан, кичик ун митаси учун қулай (оптимал) ҳарорат 30—32° атрофида бўлади, чирк-қўнғир ранг мита учун оптимал ҳарорат бир оз пастроқ 25—28° бўлади. Ун канаси худди шунга ўхшаш шароитда, +18+22° ҳароратда яхши ривожланган, аммо Радионов канаси учун оптимал ҳарорат
+ 28+30° атрофида бўлади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасининг кўпчилик зараркунандалари учун оптимал ҳарорат 25—30° атрофида бўлади.
3-жадвал

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish