Санитария-гигиеник тадбирлар
Қуруқ тоза, ёруғ яхши шамоллатиладиган омборларда зараркунандалар яшай олмайди, мабодо улар ичига зараркунандалар кириб қолганда хам улар яхши ривожланмайди. Шунинг учун омборда сақланилаётган маҳсулотларни мунтазам равишда синчиклаб кўздан кечириб туриш, маҳсулотларнинг қизиб кетишига ёки намлигининг ошиб кетишига сабабчи бўладиган омилларни бартараф қилиш зарур. Ҳаво қуруқлик вақтида омбор ва ундаги маҳсулотларни шамоллатиб туриш жуда муҳимдир. Уруғлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда тез буғланадиган моддалар — фумигантлар, ёнилғилар ва ёғлаш материаллари, ўғитлар ва бошқалар сақланадиган омборларни хусусан яхшилаб шамоллатиб туриш керак. Бундай материаллар газга айланганда уларни уруғлар ўзига тез ва яхши тортади, бу еса уруғнинг униб чиқиш даражасини пасайтириши мумкин. Бундан ташқари, бу газлар озиқ-овқатлар ва ем-хашакларнинг мазасини бузади. Пахта тозалаш ва ёғ заводларида чигит ёки кунжараларни ёғингарчилик вақтида ғарамга уймаслик керак, чунки ғарамга уйиш вақтида бу маҳсулотлар орасига ёмғир суви тушиб қолса, маҳсулот қизиб, ўз-ўзидан ёниб кетади ва маҳсулот бузилади. Бундан ташқари маҳсулотнинг намлиги ошиб кетган жойларда —ҳашарот ва каналарнинг юқиши учун қулай шароит туғилади. Маҳсулот қизиб кетган вақтда уни бир жойдан-иккинчи жойга кўчириш, тўкиб қўйиб сақланадиган донларни еса курак билан ағдариш ёки дон шопириш, тозалаш ва бошқа машиналар орқали ўтказиб, улар ҳарорати ва намлигини нормадаги даражага тушириш лозим. Екиладиган уруғларни фақат махсус, яхши шамоллатиладиган омборлардаги катта яшикларда ёки қопларда сақлаш тавсия етилади. Қоплар тахланганда остига тахталар куйилади, 8—10 донадан ортик қоп тахланмайди ва тахланган қоп билан девор ўртасида ҳаво айланиб юриши, кундузги ёруғлик тушиши ва ифлослардан тозалаб туриш учун жой қолдирилади. Ун гардлари, гарчи жуда оз (3%) бўлса-да зараркунандаларнинг тўпланиши учун қулай шароит туғдиради, чунки кўпчилик зараркунанда ҳашаротларнинг биринчи ёшдаги личинкалари фақат ун гардлари билан овқатланади. Дон тозалаш машиналари хар сафар ишлатилгандан сўнг дон қолдиқларидан, чангдан, зараркунандалардан албатта яхшилаб тозаланади, сўнгра суюқ ёки газсимон дори билан ёки термик усулда ишланади. Омборлардан дон, ун ва бошқа маҳсулотлар берилганида, ёки омборга бу маҳсулотлар қабул қилингандан сўнг омборлар ва унинг атрофидаги территориялар яхшилаб тозаланади — тўкилган донлар супурилиб олинади, ахлатлари олиб кетилади. Ойда бир марта ҳамма жойлар бошидан-оёқ тозаланади, бунда территориялар тўкилган сочилган дон-дунлардан, чанглардан тозаланади. Омбор ичида еаа деворлар, шиплар, поллар, ойналар, ешиклар, устун оралиқлари супурилади. Ўргимчак инлари (хар хил олов ранг куялар ва бошқа куялар капалаги ўргимчак инлари) олинади. Бунда ахлатлар, гардлар, супуриндилар полга олдиндан ёйилган брезентга тўпланади ва куйдирилади ёки 0,5 м чуқурликда ерга кўмилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |