Маҳсулот ва омборнинг қай даражада зарарланганлиги
Маҳсулотдан топилган ҳашаротлар ва каналар миқдорига қараб маҳсулотнинг қай даражада зарарланганлиги аниқланади. Маҳсулотнинг зарарланганлигини шартли равишда уч даража: биринчи, иккинчи ва учинчи даражалар олинади.
Биринчи даража. Агар маҳсулотдан 1 кг оғирликда олинган намунада 5 донага қадар хар хил зарарли ҳашаротлар ва 20 донага қадар каналар бўлса биринчи даражали (кам) зарарланиш деб айтилади.
Иккинчи даража. Агар маҳсулотдан 1 кг оғирликда олинган намунада 6 дан 10 донагача хар хил зарарли ҳашаротлар ва 21 донадан бошлаб, санаб бўлмайдиган миқдорда кўп каналар бўлса, иккинчи (ўрта) даражали зарарланиш деб айтилади.
Учинчи даража. Агар маҳсулотдан 1 кг оғирликда олинган намунада 10 донадан ортиқ зарарли ҳашаротлар ва бу маҳсулот еланганда елакдан ўтган каналар қалин қатламли тўда хосил қилса, учинчи (кучли) даражали зарарланиш деб айтилади. Омборларнинг зарарланганлигини икки даража билан, яoни хам ва кучли даража билан аниқланади. Агар омборда зараркунанданинг ўлиги ёки тиригини жуда қийинчилик билан топилса, бунда хам даража, агар омборнинг хар хил жойларида—деворларда, полида ва шипида зараркунандалар осонлик билан топилса, бунда кучли даража зарарланган бўлади.
11-Мавзу: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАХИРАСИНИНГ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ
РЕЖА:
1. Ташкилий-хўжалик тадбирлар
2. Санитария-гигиеник тадбирлар
3. Қириб ташлаш тадбирлари
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасининг зараркунандаларига қарши муваффақиятли равишда кураш олиб бориш учун зарарланишнинг олдини олиш ва зараркунандаларни қириб ташлаш учун тавсия етилган хамма тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш керак. Бу кураш тадбирлари биринчи навбатда зараркунандаларнинг омборда, маҳсулотларда ва шунингдек уларнинг яшаши мумкин бўлган бошқа жойларда пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилиши керак. Бу мақсадга еришиш учун омборларни хўжалик нуқтаи назаридан тўғри уюштириш (кўриш) ва маҳсулотларни сақлаш учун зарур бўлган барча санитар-гигиена қоидаларига қатoий риоя қилиш зарур. Агар олдини олиш (профилактика) қоидалари, кандайдир бирор сабабга кўра, зараркунандалар миқдорининг ошиб боришини тўхтата олмаса, қириб ташлаш тадбирлари қўлланилади. Бу вақтда зараркунандаларни қисқа муддат ичида қириб ташлайдиган усуллар қўлланилади. Юқорида айтилганларга мувофиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасининг зараркунандаларига харита кураш тадбирлари системаси иккита катта бўлимга: олдини олиш (профилактик) ва қараб ташлаш тадбирларига бўлинади. Олдини олиш (профилактик) тадбирлар олдини олиш тадбирларини тавсия етилган оптимал муддатда хамма хўжаликларда йил бўйи амалга оширилиши керак. Пахта захиралари зараркунандаларига қарши курашиш тадбирлари олдини олиш чоралари тўғри ташкил етилганда ва ўз вақтида, синчиклаб ўтказилгандагина зарарланиш манбаини йўқотиш мумкин еканлигини кўрсатди. Омбор зараркунандаларига қарши курашишда асосий профилактик чоралар ташкилий-хўжалик ва санитар-гигиеник тадбирлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |